Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети


-§. Ҳозирги ўзбек тилининг функционал стиллари


Download 0.98 Mb.
bet8/160
Sana01.11.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1736408
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   160
Bog'liq
ФОНЕТИКА

5-§. Ҳозирги ўзбек тилининг функционал стиллари
(вазифавий услублари)


1. Расмий иш услуби. Бу услуб қонунлар, фармонлар ва турли маъмурий-идоравий ҳужжатлар (қарорлар, буйруқлар, ариза, билдиришнома, низом, тилхат, ишончнома, йўриқнома, шартнома, фармойиш каби иш қоғозлари ) тилига хосдир. Расмий услубда аввалдан шаклланиб, маълум қолипга тушган конструксиялар, формулировка ва сўз бирикмаларидан (… жорий этилсин, …амалга оширилсин, … чора кўрилсин,… эътборга олинсин, …ни ҳисобга олиб буюраман, … маълум қиламан, … ни сўрайман, …га тақдим этиш учун берилди каби қурилмалардан) фойдаланилади. Бу услубда тузилган матнларда эмотсионал-экспрэессивлик, сўз ўйини, маъжозийлик кабиларга йўл қўйилмайди.
Намуналар:
Республика аҳолисининг даромадлари ва турмуш даражасини янада муттасил ошириб бориш, фуқароларга ижтимоий мададни кучайтириш мақсадида:
2020 йилнинг 1 августидан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар ҳамда ижтимоий нафақалар, стипендиялар миқдори ўрта ҳисобда 1,2 баравар оширилсин… (Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонидан).
Меҳнат таътилим тугаб, шу йил 26 августдан ишга тушганлигимни маълум қиламан (Билдиришномадан).
Вилоятдан келганлигимни ва қатнаб ўқишга имкониятим йўқлигини эътиборга олиб, менга талабалар уйидан жой беришингизни сўрайман (Аризадан).
2. Илмий услуб. Бу услубда илмий асарлар тили,илмий нутқ шакллантирилади: матндаги аниқлик, турли экспрессиядан, бўёқдорликдан, полисемиядан холислик, соҳа терминларининг фаол иштироки каби ҳолатлар илмий услуб талабларидан келиб чиқади. Ун-да сўзлашув услубига хос эркинлик, тасвирийлик ва образлилик учрамайди, адабий тилнинг орфоэпик (тўғри талаффуз) ва орфографик (тўғри ёзиш) меъёрларига ҳам тўла риоя қилинади; гап қурилиши мукаммаллиги ва мураккаблиги билан ажралиб туради; қўшма гаплар, кесими феълнинг мажҳуллик нисбатидаги формалари билан ифодаланган гап турлари, гап бўлаклари деярли тушириб қолдирилмайди, йиғиқ ва тўлиқсиз гаплар кам ишлатилади. Нутқ, асосан, монологик характерда бўлади. Масалан, “Дала шароитида ишлаш усулидан фойдаланиб тўпланган бирмунча мукаммал маълумотлар Ургут тумани микротопонимлари, улар ясалишининг регионал хусусиятлари ҳақида чиқарилган илмий хулосалар ва бу хулосалар асосида ўзбек ономастикаси, хусусан, топоономастикасида мавжуд бўлган қарашларга муайян даражада киритилган аниқликлар ишнинг назарий аҳамиятини белгилайди”. Микротопонимларнинг лексик-семантик таҳлилига оид диссертатсия авторефератидан кўчирилган мазкур гапда илмий услубга хос қуйидаги белгилар кўзга ташланади: 1)гап қурилиши мукаммал ва мураккаб; 2)гап таркибида топонимика ва ономастикага оид терминлар (туман, микротопоним, ономастика, топоономастика, регион атамалари фаол қатнашган); 3) гапда маъжозий маъноли ёки услубий бўёқдор сўзлар қўлланмаган.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling