Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети
Download 0.98 Mb.
|
ФОНЕТИКА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Диалект
Ҳозирги ўзбек адабий тили. Ҳозирги ўзбек адабий тили ХХ асрнинг 20-йилларидан бошлаб шаклланган.
Ҳозирги ўзбек адабий тили ўзбек миллий тилнинг юқори босқичи, фонетик-фонологик, лексик-семантик ва грамматик жиҳатдан меъёрлаштирилган, сайқал берилган қисмидир. У миллий тилга зид қўйилмайди, ундан бошқа тизим ҳам эмас, балки шу миллий тилнинг тартибга солинган бош кўриниши, холос. Адабий тилдан диалект, шева, жаргон ва арголарни фарқлаш керак. Диалект – умумхалқ тилининг маълум этник гуруҳга мансуб кўриниши: қипчоқ диалекти, ўғуз диалекти ва қарлуқ-чигил-уйғур диалекти. Шева – маҳаллий диалектнинг фонетик, лексик, грамматик умумийликка эга бўлган, бир ёки бир неча қишлоқни ўз ичига олувчи кичик бир қисми, гуруҳи. Диалект ва шевалар адабий тилнинг шаклланишида иштирок этади, аммо адабий тилдан қуйидаги белгилари билан фарқланади: а) адабий тил миллатнинг барча вакиллари учун умумийдир, диалект ва шевалар эса миллат таркибидаги ээтник гуруҳларнинг ҳар бири учун алоҳида-алоҳида бўлади, бир-биридан фонетик, лексик ва грамматик жиҳатдан фарқланади; б) адабий тилнинг ёзма шакли мавжуд: у маълум меъёрларга бўйсундирилган ёзув системасига (адабий-орфограик ёзувга) асосланади. Диалект ва шевалар учун эса алоҳида адабий-орфографик ёзув йўқ; с) адабий тилнинг қўлланиши ҳудудий жиҳатдан чегараланмайди, диалект ва шеваларнинг қўлланиши эса бу жиҳатдан чегаралангандир; д) адабий тилда давлат ишлари- халқ таълими, матбуот, радио-телевидение, илм-фан, маъмурий-идоравий ҳужжатлаштириш ишлари олиб борилади; қонун, фармон ва қарорлар шу тилда эълон қилинади. Диалект ва шевалар эса бу функцияда қўлланмайди Тарихан таркиб топган, қатъий меъёрларга бўйсунувчи, сўзлашувчиларнинг қайси ҳудудда яшашидан қатъи назар барчаси учун умумий бўлган тил адабий тил саналади. Адабий тил ҳар қандай тилнинг олий шакли саналади ва луғат таркибининг бойлиги, грамматик қурилишининг тартибга солинганлиги, қатъий меъёрларга амал қилиши, услубнинг ривожланганлиги билан характерланади. Ўзбек адабий тили миллий тилнинг бир қисми бўлиб фонетик, лекcик, грамматик жиҳатдан сайқаллаштирилган, меъёрлаштирилган тилдир. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling