Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети


-§.Ўзбек тилининг тарихий тараққиёт босқичлари


Download 0.98 Mb.
bet3/160
Sana01.11.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1736408
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   160
Bog'liq
ФОНЕТИКА

2-§.Ўзбек тилининг тарихий тараққиёт босқичлари

Ўзбек сўзи этноним (халқ номи) сифатида қадимдан қўлланиб келган. Ўзбек атамаси тарихда илк бор VI асрда Рашидиддиннинг «Мўғуллар тарихи» асарида атоқли от маъносида тилга олинади. Жалолиддин Мангубердининг қўшин бошлиқларидан бири Ўзбектой деб аталган.


Ўзбек деган сўзнинг «ўзига бек», «отлиқ қўшин», «содда», «тўғри», «инсофли», «сахий», «одамохун», «дилтортар», «суюкли» каби маънолари ҳам мавжуд. Ўзбек атамасининг унга қадар ишлатилган турк, сарт, чиғатой сингари атамаларга нисбатан тилимизда барқарор бўлиб қолиши Шайбонийхон бошчилигидаги ўзбек уруғларининг Марказий Осиёда ўтроқлашуви, ҳокимиятни ўз қўлларига олиши билан боғлиқ.
Ўзбек тилининг такомиллашувида Атоий, Саккокий, Лутфий сингари ўнлаб, юзлаб сўз усталари хизмат қилган бўлсалар, Мавлоно Алишер Навоий унинг обрўйини дунёга танитди. Навоий даври ва Навоийгача бўлган даврда ўзбек тили турк лафзи, туркий тил номи билан юритилган. ХVI асрдан ўзбек уруғларининг номи бутун халқнинг номига айланиб кетди. Шунингдек, ўзбек тили мўғуллар босқинидан сўнг шу ерга эгалик қилган Чиғатой номи билан, рус босқини даврида эса руслар томонидан сарт тили номи билан ҳам юритилган.
Ҳозирги ўзбек адабий тилининг бир қатор тарихий илдизлари бор: а) энг қадимги туркий тил (VII асргача бўлган давр); б) қадимги туркий тил (VII-XI асрлар); в) эски туркий тил (XI-XIII асрлар); г) эски ўзбек адабий тили (XIV-XIX асрлар); д) янги ўзбек адабий тили (XIX асрнинг охири – ХХ асрнинг бошлари). Ўзбек тили ана шу тарихий илдизлардан ўсиб чиқиб, ХХ асрнинг 30-йилларида ҳозирги ўзбек адабий тил шаклига кирган1.
Туркологияда ва ўзбек тилшунослигида ўзбек тили тарихини бошқачароқ даврлаштириш ҳолатлари ҳам учрайди. Ўзбек тилининг тарихий тараққиёт босқичларини кўздан кечириш қадимги туркий тилдан ҳозирги ўзбек тилигача бўлган лисоний тараққиёт динамикасини кузатиш имконини беради.
Қадимги туркий тил. Ҳозирги барча туркий тиллар (ўзбек, уйғур, қирғиз, қозоқ, туркман, озарбайжон, усмонли турк, татар, хакас, ёқут ва бошқ.) учун қадимги туркий тил умумий тил – асос тил, яъни бобо тил саналади.
Ҳозирги туркий тилларнинг шаклланиш тарихини кўпчилик олимлар бир неча даврларга бўладилар. 1. Олтой даври. 2. Энг қадимги турк даври. 3. Қадимги турк даври. 4. Ўрта турк даври (ҳозирги барча туркий халқлар ва улар тилларининг шаклланиши ҳамда ривожланиши даври) ва бошқалар.
Мутахассисларнинг фикрича, туркий тиллар қадимда мўғил ва тунгус-манжур тиллари билан биргаликда битта оилани ташкил этган ва бу тил олтой тили деб аталган. Кейинчалик олтой тили тармоқланиб кетган. Афсуски, бу даврдан хабар берувчи ёзма ёдгорликлар бизгача етиб келмаган, лекин қадимги туркий тил даврига оид бир қанча ёзма манбаларга эгамиз. Ўрхун-Энасой, уйғур (қисман моний), суғд ёзувлари шулар жумласидандир. Мазкур ёзувлар ҳозирги туркий тилларнинг барчаси учун умумий саналади.
Энасой ҳамда Ўрхун дарёлари ҳавзаларидан топилганлиги учун улар Ўрхун-энасой ёзувлари деб атала бошланди. Ҳозирда уларнинг 700 га яқин намуналари фанга маълум.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling