Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги ўзбек тили ва
Download 1.39 Mb. Pdf ko'rish
|
monografiya. so\'nggi
–Дада, қуёш думалаб,
Тоғ бошига етибди. 31 Расулов А. Бетакрор ўзлик. –Тошкент: Мумтоз сўз, 2009. – 214-б. ~ 35 ~ Йиқилибди шекилли, Бурни қонаб кетибди. (“Уч бўталоқ ва сирли қовоқ”, 17-б.) дея тасаввур қилиши ва айта олиши мумкин. Мазкур шеърда ҳажв фақат танқид воситаси эмас, балки чин кулги – болалар тасаввуридаги қувноқлик тимсоли бўлиб келиши мумкинлигини ҳам кўриш мумкин. Ушбу мисраларни ўқиган китобхон оҳиста жилмайиб қўйиши, табиий, лекин унда на бирор ижтимоий муаммо танқид қилинган, на боладаги иллатларни тузатишга уринилган. Бу кулги боланинг тасаввурлари чизгиси, холос. Унинг бу дунёга қараган беғубор қарашлари, тасаввурининг кенглиги мазкур шеърда бир шодиёна кулгига уланиб кетади. “Аҳил дўстлар” номли шеърда эса Суҳроб билан Жаҳонгирнинг доим бирга ўйнаши, боғчага ҳам бирга бориб, бирга қайтишлари, музқаймоқни ҳам тенг бўлиб ейишлари ҳикоя қилинар экан, баъзан мана шундай аҳиллик кулгили ҳолатларга ҳам олиб келиши мумкинлиги қуйидагича тасвирланади: Совғага келган тўпни Ётсирамай олишди. Тенг шерикка бўлишди Шарт иккига ёришиб. (“Уч бўталоқ ва сирли қовоқ”, 21-б.) Шеърда икки ўртоқнинг чунонам аҳиллигидан содда ва беғубор, самимий руҳияти тасвири орқали хабар топамиз. Лекин уларнинг аҳиллиги тўпни тенг иккига бўлишлари тасвири орқали кутилмаган ҳолатларга олиб келади. Лекин шеърда бу танқид остига олинмаган, болаларни тарбиялашга ҳам ҳаракатни сезмайсиз, шунчаки енгил кулги уйғотган, тўп ёрилса ҳам шундай дўсти борлиги ҳар бир инсон учун, болалар учун ҳам қувончли, албатта. Кўринадики, Т.Адашбоев ижодида қаҳрамон дуч келган фавқулодда ҳолатлардан кулги яратиш анъанаси муҳим ўрин тутади. У баъзан ўз тасаввуридаги қувноқлик билан кулги уйғотса, баъзан шунчаки ҳаракатлари билан кулгига сабаб бўлади. Кичик қаҳрамонлар тушган вазиятлардан кулги яратиш усули Қ.Ўтаев ижодига ҳам хос хусусиятдир. У кўплаб ҳажвий характердаги шеърларида китобхонлар учун оддий ҳаётий вазиятларда қаҳрамонларнинг кутилмаган ҳолатларга тушишидан ўзига хос мантиқ излайди. Бунда кўпроқ сўз ўйинларига мурожаат қилади. ~ 36 ~ Шоир “Қандингни ур” шеърида болалар руҳиятига хос бўлганишонувчанлик, соддадиллик, уларнинг ҳар бир жумлани ўз маъносида тўғри тушунишларини сўз ўйинлари орқали ним табассум билан бадиийлаштиради. Лирик қаҳрамон “Қандингни ур” деган мақтовдан қуйидагича хулоса чиқаради ва бу болаларнинг қувноқ кулгисига сабаб бўлади: Қандингни ур дедингизми, Қандни нега ураман? Яхшиси, мен қандми, новвот – Қолмагунча сўраман. (“Ширин сўз”, 34-б.) Шоирнинг маҳорати шундаки, ушбу қисқа сатрларда болалар табиатига хос бўлган муайян соддалик, ишонувчанлик, бироз анқовлик ҳолатини ҳазиломуз, беғараз кулги воситасида тасвирлай олган. Бу типдаги шеърларни ўқиган китобхонда лирик қаҳрамоннинг анқовлигига нисбатан аччиқ истеҳзоли муносабат юзага келмайди, аксинча, улар дуч келган вазият болалар табиатида тез-тез учраб турадиган ва ўткинчи бир жараён сифатида қабул қилинади. Болалар шеъриятида сўз ўйинларидан фойдаланиш орқали кулги ҳосил қилиш анъанаси мавжуд. Бундан ижодкорлар болалар учун ҳали нотаниш бўлган иборалар, мазмунини тўлиқ англаб етмаган мақоллар ёки турғун бирикмалардан фойдаланган ҳолда кулги ҳосил қиладилар. Бу ерда ҳам изтеҳзоли ҳолатлар юзага келмайди. Беғараз кулги ҳосил бўлади ва шу орқали болалар мақоллар, иборалар мазмунини сўраб, тушуниб олишларига ҳам имконият яратилади. “Кечирдим” шеърида ўртоғининг уй вазифасини кўчириб “3” баҳо олган боланинг руҳий ҳолати, воқеликка муносабати қуйидагича тасвирланади: Download 1.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling