Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги ўзбек тили ва


Ҳажвия – болалар руҳиятидаги нуқсонларни фош қилиш


Download 1.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/73
Sana27.01.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1134427
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   73
Bog'liq
monografiya. so\'nggi

 
Ҳажвия – болалар руҳиятидаги нуқсонларни фош қилиш 
санъати сифатида 
 
Катталар табиатидаги нуқсонлар бирданига юзага келмасдан 
болаликдан илдиз отиши ва инсоннинг бутун ҳаёти давомида қай 
даражададир шакллана бориши назарда тутилса, унга умрининг 
дастлабки дамларидан бошлаб тўғри йўналиш бериш, тегишли 
муносабатда бўлиш халқ педагогикасида, демакки, тарбиявий 
моҳиятига кўра болалар адабиётида катта ўрин тутади. Хусусан, 
болалар ҳажвий шеъриятининг туб моҳиятини белгилайди. 
Ғ.Ғуломнинг “Нортожининг курак тиши”, “Аҳмад ёмон бола эмас-
35
Ашуров Б. Турсунбой Адашбоевнинг поэтик маҳорати. – Тошкент: Фан, 2009. – 43-б.


~ 41 ~ 
ку, 
аммо”, 
“Ш.Саъдулланинг 
“Инжиқ 
қиз”, 
“Ивирсиқ”, 
Қ.Ҳикматнинг “Эшак нега ҳанграйди?”, Султон Жўранинг “Чўнтак”, 
“Маматнинг кечирмиши”, П.Мўминнинг “Салимжон нимжон”, 
Қ.Муҳаммадийнинг “Сандал ва печка”, Й.Сулаймоннинг “Раҳима-чи 
ваҳимачи” каби шеърларида ҳажвий юмористик руҳ болалар 
табиатида очиқ-ошкора намоён бўладиган, хаёли тўла шаклланиб 
улгурмаган, ўйинқароқлик, ялқовлик, ишёқмаслик, кир-чир бўлиб 
юриш, қизғанчиқлик, мақтанчоқлик каби талай ёқимсиз одату 
иллатларини фош қилишга қаратилади. Жумладан, С.Жўранинг 
“Чўнтак” шеърида Додаш исмли боланинг чўнтагигасоққа, 
хўрозқанд, значок, туршак, қаламтарош солиб кир-чир юриши
“Маматнинг кечирмиши”да дарсда ёмон баҳо олган Маматнинг 
руҳий изтирблари орқали ўз-ўзини фош қилиш санъати ўтган 
асрнинг 30-йилларидаёқ ҳажвий юмористик тасвир услубининг 
ҳаётий зарурат сифатида юзага келганини вабу борада муайян 
ютуқларга эришилганини ҳам кўрсатади. 
Қани гапир, Мамат 
Ким айбдор. 
Ё миямда борми кам-кўст? 
Гапир! Ўз-ўзингдан қилмагин ор 
Ранжитдими ёки ёр-дўст? 
Барвастасан, ақлинг жойида 
Лаёқатинг бор, тузуксан. 
Ростин айтсам, Мамат, ўзинг айбдор 
Сен ўзингни ўзинг бузибсан. 
(“Маматнинг кечирмиши”, 45-б.) 
Маматнинг ўз-ўзини фош қилиши, руҳий изтироблари натижаси 
сифатида табиийлик шоир хулосаси билан уйғунлик касб этади. 
Қуддус Муҳаммадийнинг “Сандал ва печка” шеъри улардан қайси 
бирининг ҳаётий аҳамияти муҳимлиги тўғрисидаги баҳс билан 
бошланади. Маълум бўладики, сандал анча қўпол ва калондимоғ. 
Баҳсга ундан жабр кўрган стол, стул, каравот, тошойна, думи чўлтоқ 
Мошларнинг аралашуви билан кеккаймачоқ сандалнинг сири фош 
бўлиб, ҳақиқат қарор топади. 
Шоирнинг “Бир ўзбошимча чумчуқ ҳақида” шеърий эртаги 
ҳақида фикр билдирган профессор С.Матжоннинг қайд этишича, 
мазкур асар “халқ оғзаки ижоди анъаналари услубида яратилган 
бўлиб, айрим кишилар феъл-атворидаги ишёқмаслик, ялқовлик, 
манманлик иллатларини фош этишга қаратилиши жиҳатидан Шукур 


~ 42 ~ 
Саъдулланинг “Лақма ит”, “Айёр чумчуқ” асарлари билан бир 
қаторда туради”
36

“Лақма ит” эртагининг қаҳрамони ёз бўйи кўча чангитиб, 
шаталоқ отиб юради. Ўйинқароқлик билан қиш ғамини емайди. 
Унинг қаҳратон қишда бошпана сўраб сигир, мушук, эчкиларга 
қилган мурожаати наф бермайди. 
Оёғига тикан кирган айёр чумчуқ ҳам (“Айёр чумчуқ”) ўз 
мақсадига эришиш учун эса, бўри, мерган, сичқон, мушук, кампир, 
шамол билан суҳбатлашади. Улар ўртасида чақимчилик қилиб иш 
тутади. 
Қ.Муҳаммадий эртагининг қаҳрамони ўзбошимча чумчуқ 
текинхўрлиги, манманлиги ва ўзбошимчалиги билан уларга яқин 
туради.
Чумчуқлар эрта баҳорда ин қуриб биргаликда яшаш тўғрисида 
мурожаат қилишганида, у чор-атрофда тайёр уйлар кўплигини, 
меҳнат қилишни истамаслигини айтиб, ўз қавмларига қўшилмайди. 
Ўзбошимчалик билан зағизғоннинг уйига кириб таъзирини ейди. 
Тайёр ин – мўрконга жойлашганида печкага ёқилган ўтда патлари 
жизғанак бўлиб, аранг қочиб қутулади. Таъвия чумчуқни 

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling