Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги ўзбек тили ва
Download 1.39 Mb. Pdf ko'rish
|
monografiya. so\'nggi
Бетимни?
Чақирайми Итимни. – Хафа бўлма, Сулаймон, Ҳозир сени Силайман. (“Баҳромнинг ҳикоялари”, 9-б.) Диалогик нутқ, шеърнинг ихчамлиги, қофияларнинг мазмунан бир-бирига ҳажвий оҳанглар билан боғланиши (“бетимни – итимни”, “Сулаймон – силайман”) шоирнинг индивидуал услубини намоён қилади. Шоир шеърларига ном танлашда ҳам шошқалоқлик қилмайди. Ҳар бир сарлавҳа болаларнинг хусусиятларидан, улар нутқида кенг қўллайдиган сўзлардан танланади. “Ҳа, қўрқмайсан-а” шеърида ҳам айнан шу хусусиятни кўришимиз мумкин. “Ғамхўрлик” шеърида Нор укаси Рустамнинг: “Ёмғир тинди, энди хўтикчани минайлик”, деб қилган илтимосига шундай жавоб беради. – Аввал топиб кел Тўрт пой эски этикни. Лойда миниш яхшимас Ялангоёқ хўтикни. (“Баҳромнинг ҳикоялари”, 9-б.) Анвар Обиджон бу шеърда ҳам асосий урғуни болалар руҳиятини акс эттирувчи ҳажвий жавобга қаратмоқда. Бунда “Тўрт пой эски этик” ва “ялангоёқ хўтик” деталлари шеърнинг ҳажвий қувватини таъминлашга хизмат қилиши баробарида болаларни 37 Ўзбекистон адабиёти ва санъати. – Тошкент, 2006 йил 8 декабрь. ~ 45 ~ ҳайвонларни севишга ҳам ўргатади. Лойда хўтикчанинг ялангоёқ юришини хоҳламаган болакайнинг ғамхўрлиги китобхонда енгил кулги уйғотади. Анвар Обиджон шўх, қувноқ болалар руҳиятини теран ҳис этадиган ва энг муҳими, ушбу ҳолатни поэтик маҳорат билан тасвирлаш салоҳиятига эга шоир. “Фатҳулланинг куркаси” шеърида шу хусусият яққол сезилиб туради. Шеърда укасининг: “Фатҳулланинг куркаси қувди”,– деган шикоятини эшитган Нор шундай хулосага келади: Ғижиниб мушт тугди Нор: – Боплаб қасос оламиз. Куркани … Йўқ, яхшиси, Фатҳуллани соламиз. (“Баҳромнинг ҳикоялари”, 10-б.) Анвар Обиджон ижодидаги изланишларни инкишоф этган олим Нусратулла Жумахўжа ўзининг “Мағзи тўқ шеърлар” номли мақоласида шундай ёзади: “Анвар Обиджоннинг китобида “Уччаноқлар” деб номланган туркум ҳам бор. Унда икки юзга яқин уч мисрали шеър ўрин олган. Маълумки, бир қанча истеъдодли шоирлар миллий шеъриятимиз ва қардош халқлар поэзиясидаги анъаналарни ривожлантириш билан бирга, чет эл адабиёти бойликларини ҳам ўзлаштираётирлар. Учликлар япон шеъриятига мансуб жанр ҳисобланади. Унинг хосияти шундаки, шоир уч сатрда ё чиройли бир манзара яратиши, ёлаҳзалик лирик кечинмани тасвирлаши ёки теран фалсафий фикрларни ифодалаши зарур. Анвар Обиджон учликларига ҳаётий кузатишлари, мушоҳадаларини сингдиришга ҳаракат қилади. У табиатан мўъжаз шеърлар шайдоси бўлгани учун доим ихчамликка интилади. Бу фазилат унинг мисраларига аниқлик, табиийлик, равонлик бағишлайди. Шоир уч сатрдаёқ такаббур амалдор қиёфасини ярата олди: Кўпдир амалнинг тури, Амалдорнинг энг зўри Фақат алик олади” 38 . Юқоридаги шеърда Нор табиатига хос бўлган уришқоқлик иллати унинг ўз тилидан фош қилинган бўлса, уччаноқда кенг мавзу қаламга олинади. У қаратилган нуқта болаларга эмас, балки катта ёшлиларга ҳам дахлдордир. Ҳажв бу ерда фош қилиш вазифасини 38 Нусратилла Жумахўжа. Мағзи тўқ шеърлар. – Тошкент: ... 2016. – Б. 81. ~ 46 ~ аъло даражада бажарган. Анвар Обиджон ўз шеърларида ихчамликка интилади. Қ.Ўтаев ва А.Обиджон услубига хос бўлган бундай ихчамлик, тасвирда юмор ҳосил қилувчи бадиий детал, диалогик нутқ ва образлардан фойдаланиш маҳорати С.Иноятов, З.Исомиддинов, Н.Абдусаломов, Н.Душаев каби ёшлар ижодида ҳам бўй кўрсатиб, асосий ифода усулига айланиб бораётгани истиқлол даври болалар шеъриятининг камолотидан далолат беради. Жумладан, С.Иноятовнинг “Футбол тўпи”, “Ҳашарчи-ошарчилар”, “Ҳол” шеърларида болалар табиатида учраб турадиган айрим қусурларнинг бадиий деталлар орқали очиб берилганини кузатиш мумкин. “Ҳашарчи-ошарчилар” шеърида болалар Нури бувининг уйини лойсувоқ қилиб беришлари, бунинг эвазига буви ҳолва, майиз, Ҳол бува эса олма билан меҳмон қилгани тасвирланади. Шоир бу ўринда “ҳашар” деталини маҳорат билан қўллаб, болаларга хос қитмирлик, мазахўраклик хусусиятларини кулги воситасида ёритишга эришади ва ҳашарчи болаларнинг “ошарчи” юмористик образларини қуйидагича бадиий гавдалантиради: Download 1.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling