Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги ўзбек тили ва


Мазкур боб юзасидан олиб борилган кузатишлардан


Download 1.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/73
Sana27.01.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1134427
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   73
Bog'liq
monografiya. so\'nggi

Мазкур боб юзасидан олиб борилган кузатишлардан 
қуйидагича хулосаларга келинди: 
1.Болалар адабиётининг муайян бир қисмини ташкил қилувчи 
ҳажвий асарлар ўзининг поэтик хусусиятларига кўра жамиятдаги 
иллатлар билан бир қаторда, болалар табиатида учраб турувчи 
қусурларни кулги воситасида фош қилишорқали муҳим тарбивий 
воситани бажаради. Хусусан, болалар ҳажвий адабиётининг асосий 
бўғинларидан бири бўлган шеъриятдаги ўзига хослик катталар 
ҳажвий шеъриятидан маълум жиҳатдан фарқ қилувчи хусусиятга эга. 
Чунончи, катталар адабиётида ҳажв жамият ва инсонлар табиатидаги 
ярамас иллатларни таг-туги билан йўқ қилишга қаратилган бўлса, 
кичкинтойлар шеъриятида бошқачароқ шаклда, болалар табиатига 
хос бўлган очофатлик, мақтанчоқлик, манманлик, шошқалоқлик, 
ўйинқароқлик, ялқовлик, қизғанчиқлик, бахиллик ва бошқа шу қаби 
қусурларни фош қилиш орқали тўғри тарбия беришга диққат 
қилинади. 
2. Болалар ҳажвийшеъриятида айрим болалар феъл-атворидаги 
нуқсонларнинг кундалик турмушда мавжуд бўлган баъзи бир 
иллатлар билан уйғун тарзда кулги воситасида фош қилинишикичик 
китобхонни кичкинтойлар табиатида кузатиладиган мазкур 
иллатларнинг зарарли оқибатларидан огоҳликка чақиради. Мазкур 
типдаги шеърлар болалар характеридаги айрим нуқсонларни 
тузатишга хайрихоҳлик билдирилиши билан тарбиявий аҳамиятга 
эга. Айни чоқда ўзбек болалар сатирик шеъриятида ҳажв тиғини 
ижтимоий-маънавий ҳаётдаги муаммоларга қаратиш орқали 
ижодкорлар сатирик образ қиёфасини, унинг яшаш фалсафаси 
моҳиятини очишга ҳаракат қилганларки, бу хусусият ўзига хос 
эстетик тамойилга айланган. Шунга кўра, болалар шеъриятида 


~ 52 ~ 
ҳажвнинг ижтимоий умумлашмалар чиқариш характери вужудга 
келди.
3.Болалар шоирлари иллатларни фош этишда реалистик тасвир 
билан бир қаторда рамзий-мажозий образларга ҳам мурожаат қилиш 
билан ҳаётдаги иллатларнинг туб моҳиятини очишга интилдилар. 
Реал ҳаётда учрайдиган айрим иллатлар жонсиз нарсалар, табиат 
ҳодисаларига кўчиб ўтди. Бу типдаги шеърларда реал ҳаёт 
манзаралари билан боғлиқ поэтик кўчимлар ўзаро уйғунлашиб, 
бетакрор бадиий топилмалар яратилди.
4.Болалар 
феъл-атворидаги 
иллатларни 
фош 
этишда 
кичкинтойлар адабиётининг тарбиявий моҳиятидан келиб чиққан 
ҳолда кўпроқ уларнинг ўзини-ўзи фош этиш ҳамда кулгига қўйиш 
санъатидан фойдаланилиши болалар ҳажвий шеъриятининг 
таъсирчанлигини таъминлаган омиллардандир.
5.Ш.Саъдулла, С.Жўра, П.Мўмин, Т.Адашбоев, А.Обиджон каби 
шоирларнинг мумтоз адабиёт, жаҳон болалар шеърияти ҳамда халқ 
оғзаки ижоди анъаналари таъсирида яратган ҳажвий-юмористик 
асарларида китобхон диққати болалар табиатидаги ножўя 
ҳолатларни келтириб чиқарган сабабларга қаратилади. Кўп ҳолларда 
ҳукм-хулоса чиқаришни китобхонга ҳавола этиш эстетик тамойили 
ўзбек болалар шеърияти равнақига ижобий таъсир кўрсатди. 
6.Истиқлол даврида яратилган ҳажвий-юмористик шеърларда 
болалар феъл-атворидаги нуқсонларни очишда шоирлар улар дуч 
келган табиий ҳолат ва вазиятлар тасвиридан, ўз-ўзини фош этиш 
санъатидан, халқ жонли тилидаги образли ифода ва иборалардан 
унумли фойдаланилиши мазкур ижодийуслубларнинг ҳар бири 
алоҳида типик гуруҳларга мансублигиникўрсатади.
7.Бу даврда яратилган сатирик ва юмористик шеърларда 
шоирлар ўзлари тасвирлаётган манзарага гўё “бетараф” туриб,холис 
кузатувчи сифатида қаҳрамонларнинг табиий хатти-ҳаракатларидан 
кулги ҳосил қилишга эришсалар-да, уларга муаллифларнинг 
муносабати фаол, очиқ-равшан кўзга ташланади. Кулгили ҳолатга 
тушиб қолган қаҳрамон ўқувчини ўйлашга, фикр юритишга ундайди. 
Шу тариқа муаллиф-китобхон муносабатида мантиқийлик занжири 
узилмаган ҳолда болаларни танқидий фикрлашга ўргатиш 
мўлжалланади. Болалар шеъриятида қўлланган ихчам диалогик нутқ, 
пухта композиция, халқона қофия – буларнинг барчаси ҳажвий 
образлар яратишда самарали натижалар бергани кузатилади. Шаклий 
мукаммаллик ҳамда унсурларига амал қилиниши болалар ҳажвий 


~ 53 ~ 
шеъриятига мансуб кўплаб намуналар ютуғини таъминлаган. 
Аксинча, тасвирда шартлиликка етарли эътибор бермаслик, кулги 
ҳосил қилаётган жараёнларнинг сунъийлиги айрим ижодкорлар 
яратган лирик қаҳрамоннинг ҳаётийлигига путур етказган.

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling