Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги ўзбек тили ва
Download 1.39 Mb. Pdf ko'rish
|
monografiya. so\'nggi
Кимга айтай
Фиғоним, Кимга айтайин Оҳим? Калтаклади Боғбоним Калтак– Ўзимнинг шохим. “Оддий ҳаётий ҳақиқат – ёнғоқ пишгандан сўнг калтак-таёқ билан қоқадилар. Шеърда калтакланган ёнғоқ дарахтининг арзи-ноласи келтирилар экан, унинг асосий дард-шикояти калтакланганидагина эмас, балки у калтак ўз шохи новдасидан ясалганида. Ўзида униб- ўсиб, камол топган шох-новда энди гўё душманга айланиб, боғбон қўлидаги калтак ҳолида ўз она дарахтига зарба бўлиб тегмоқда. Кичик шеърда катта бир фалсафий маъно-фикр мужассамки, калтак – ўз туғилган ери, Ватанига хиёнат қилувчи кимсаларнинг умумлашма образидир” 52 . Ижтимоий ҳамда интим лирика таҳлилида бир шеърни тамоман интим, ёки аксинча, тамоман ижтимоий деб аташ нотўғри бўлади. Бир шеърда ҳар икки маъно юзага чиқиши мумкин. Масалан, мазкур шеърда ҳам икки маънони англаш мумкин. Интим лирик кечинмалар ўлароқ шеърда инсоннинг баъзан ўз яқинлари ёки дўстларидан олган зарбалари назарда тутилмоқда деб тушуниш мумкин, албатта. Ҳаётий ҳақиқат шуки, инсонга баъзан ўз яқинлари – ўз шохларидан ҳам озор етади. Юқоридаги шеър китобхон вазияти, кечинмалари таҳлилидан келиб чиқиб шундай талқин қилинса ҳам бўлади. Буни 52 Adashboyev T., Rajabov D. Satrlardan taralgan mehr. – Toshkent: Turon zamon ziyo, 2017. – 24-b. ~ 65 ~ шеърнинг ташқи маъноси деб аташ ўринли саналади. Бу бевосита ижтимоийлашув билан боғлиқ эканлиги юқоридаги интим ва ижтимоий лирикани бир-биридан айро тасаввур қилиш мумкин эмаслигининг исботидир. Шунингдек, ҳолат ҳам тўғри танланганки, бадиий мантиқ, яъни ўз новдасидан ясалган калтак билан дарахтнинг саваланиши ҳаётиқ мантиқни рад этмаган, уни тўлдирган ва бу шоир томонидан бадиийлаштирилган. Асарда эътиборни тортувчи яна бир тагмаъно бор. Дарахт қачон калтакланади? Албатта, пишиб етилгандан сўнгмевалари калтак билан қоқиб олинади. Шундай экан, шоир яна бир нарсага ишора қилмоқда: мевали дарахтга тош отадилар ва якуний хулосада унга отилган тошлар ўзидан, ўз танасидан эканлиги янада аянчли бўлганини кўриш мумкин. Бу билан шоир мевали дарахтга тош отилади, деган маънони ҳам яширин бериб кетган. Шеърдаги ғоя китобхон дунёқараши, унинг бадиий қуввати билан таҳлил қилинганда янада ойдинлашади. Асарда тасвир қисқа ва тугал, образлар ниҳоятда теран маъно касб эта олган. Бугунги болалар адабиёти ҳам айнан шу каби шеърларга эҳтиёж сезмоқда. Худойберди Комилов, қолаверса, шоир замондош бўлган қатор шоирлар ижодида шу каби ижтимоий муаммолар акс этган пишиқ асарларни учратишимиз мумкин. Албатта, бу даврда фақат ижтимоий мавзудаги асарлар яратилган деган хулосадан йироқмиз. Дидактик, маърифий, соф юмористик ва бошқа турфа характердаги шеърлар ҳам яратилган, аммо мазкур йўналишдаги асарлар етакчи ўринни эгаллаб келганини эътироф этиш мумкин. Бинобарин, шаклий ва мазмуний изланишлар бир-бирини тўлдиради. Йиллар давомида шакл ва мазмун янгиланишлари сайқалланиб, давр ва башарият эҳтиёжи ўлароқ янги маъно касб этди. Бугун ҳам болалар адабиёти том маънода янгиланишга эҳтиёж сезмоқда. Download 1.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling