Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги ўзбек тили ва


Download 1.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/73
Sana27.01.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1134427
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   73
Bog'liq
monografiya. so\'nggi

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


~ 90 ~ 
 УЧИНЧИ БОБ.
 
ЎЗБЕК БОЛАЛАР ШЕЪРИЯТИДА МАЖОЗИЙ-ҲАЖВИЙ 
ОБРАЗ ЯРАТИШДАГИ ЎЗИГА ХОСЛИКЛАР 
 
Ҳажвий образ яратиш усуллари 
 
Ўзбек адабиёти тарихида ҳажвий образларнинг кўплаб 
намуналари яратилган. Зеро, мажозийлик ва мажозий-ҳажвий 
образлар яратиш анъанаси халқ оғзаки ижоди намуналарига бориб 
тақалади. Халқ эртаклари ва ҳикоятларида, ривоят ва афсоналарида 
ҳар хил табиат ҳодисалари, предметлар, ҳайвонот олами, паррандалару 
даррандаларнинг турли сатирик образлари тасвирланади. Уларда 
шер ‒ ҳайвонлар шоҳи, бўри ‒ баковул, тулки ‒ ясовул, тошбақа ‒ 
тарозибон, қарға ‒ қақимчи, чумчуқ ‒ чақимчи сифатида кўрсатилади. 
Халқ оғзаки ижоди намуналарида учрайдиган ушбу образлар болалар 
адабиёти учун ҳам муҳим манба ҳисобланади. Чунки инсон қалбига, 
онгу шуурига адабиёт эртаклар орқали кириб боради. Улардаги 
образлар йиллар ўтса ҳам инсонлар ёдидан чиқмайди. Айниқса, 
эртаклар болалар қалбидан ўзига хос ўрин эгаллайди. 
Болалар адабиётида учрайдиган бадиий образларнинг илдизи мумтоз 
адабиётга бориб тақалади. Мумтоз анъаналар асосида шаклланган 
образлар замонавий адабиётда янгича кўриниш касб этгани қанчалик 
рост бўлса, уларнинг ўзаро уйғунлиги ҳам рад этиб бўлмас 
ҳақиқатдир.
Халқимизда қадим-қадимдан болалар таълим-тарбиясига 
алоҳида эътибор бериб келинган. Шу сабаб сўнгги давр болалар 
адабиётидаги аксарият образларни мумтоз адабиёт намуналаридан 
ибрат олиб яратилганлигинитаъкидлаш мумкин. Мумтоз анъаналар 
билан суғорилган образларнинг бугунги адабиётимизда ҳам 
қўлланишини айнан олинганлик маъносида эмас, балки уларнинг 
айрим шакл ва мазмун ўзгаришларига учрагани ва такомилини ҳам 
кўриш мумкин. Образлар, қўлланилган бадиий тасвир воситалари 
ўртасида мумтоз адабиётимиз анъаналари ва бугунги шеъриятда 
муайян ўхшашликлар бор. Масалан, Алишер Навоий қаламига 
мансуб қуйидаги мисраларга диққат қилайлик: 
Бошни фидо айла ато қошиға, 
Жисмни қил садқа ано бошиға. 
Тун-кунинга айлагали нур фош, 
Бирисин ой англа, бирисин қуёш. 


~ 91 ~ 
Ота-онага ҳурмат кўрсатиш, уларни эъзозлаш масаласи илгари 
сурилган юқоридаги мисраларда бу улуғ зотлар номи осмонларга 
кўтарилиб, ой билан қуёшга қиёсланмоқда. Болаларга тарбия бериш, 
катталарга ҳурмат-эҳтиромда бўлишни ўргатишга хизмат қилувчи бу 
асарда ота-оналар фарзанди учун бири ой бўлиб тунларини ёритса, 
иккинчиси қуёш бўлиб кундузларини нурафшон айлаши айтилади.
Ота-онани ой ва қуёшга менгзаш замонавий болалар шеъриятида 
ҳам учрайди. Хусусан, шоир Одил Абдураҳмоннинг “Ой алласи” 
номли шеърида юқоридаги саф яна бир образ билан бойитилади. Бу 
юлдуз образи бўлиб, фарзанд маъносини англатади:
Ой она эмиш, 
Боласи – юлдуз. 
Алла айтармиш: 
“Оппоғим, қундуз, 
Кўзим нурини 
Сенга тутдим-о, 
Отангдай бўл деб 
Йўлинг кутдим-о. 
Отам қайда деб 
Сўрама, болам, 
Отанг – қуёшдан 
Баҳраманд олам

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling