Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги ўзбек тили ва


Боб якунида қуйидаги хулосаларга келинди


Download 1.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/73
Sana27.01.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1134427
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   73
Bog'liq
monografiya. so\'nggi

 
Боб якунида қуйидаги хулосаларга келинди: 
1. Ўзбек болалар ҳажвий шеъриятида жанр имкониятларининг 
кенгайиши ҳамда мавзу янгиланиши заруратини адабий эҳтиёж 
натижаси ўлароқ қисман қуйидаги мавзуларда кўришимиз мумкин: 
– юксак техника тараққиётини миллий анъаналар билан қоришиқ 
ҳолда акс эттириш;
–мумтоз адабиёт ғояларига қисқа ва болаларга тушунарли тарзда 
қайта мурожаат қилиш;
–халқ оғзаки ижоди анъаналариниистифодаэтиш ва фантастика.
2. Минг йиллар давомида шаклланган қолиплар парчаланиши
яъни шаклий изланишларнинг адабиёт майдонига чиқишига ҳам 
инсон тафаккуридаги янгиланишлар сабаб бўлган, албатта. Инсоният 
онгу шуурига тааллуқли бўлган янгиланиш эҳтиёжи болалар ҳажвий 
шеъриятининг фалсафий-поэтик талқинига ҳам тегишлидир. Болалар 
диққатини жамлаш, уларни жалб қилиш, осон иш эмас. Шакл 
мазмунга етаклаб борувчи воситалардан бири ҳисобланади. Шакл 
билан ўзига жалб қилган асар мазмунан ҳам қизиқарли бўлади. 
Мазмуннинг аҳамияти, унинг етказиб берилиши ва муаллифнинг 
мақсадини очиб беришда шаклнинг ўрни беқиёс. Юқоридаги 
мисоллар билан шаклий изланишларнинг аҳамияти очиб берилди. 
Уларнинг болалар онги ва тасаввурини бойитишдаги ўрни, 
қолаверса, жалб қилувчи характерга эга эканлиги изоҳланди. 
Шаклий изланишлар ҳақида гапирилганда, албатта, унинг мазмун 
билан ҳамоҳанглигини унутмаслик керак. Яъни шаклий изланишлар 
шунчаки шакл учун эмас, том маънода мазмунни ташқи жиҳатдан 
бойитишга хизмат қилиши талаб этилади. 
Тасаввуфий мазмун касб этувчи ҳажвий шеърлар, пандномалар 
фалсафий характери билан кичкинтойларни ўзликни англашга 
даъват этади.


~ 89 ~ 
3. Фантастик руҳдаги ҳажвий асарлар болаларнинг тасаввурини 
бойитади, уларнинг санъатга бўлган қизиқишларини оширади, 
ижодий тафаккурини ривожлантиришга ёрдам беради. Бу эса, ўз 
навбатида, болалар ҳажвий шеъриятининг жанр имкониятларини 
кенгайтиришга замин яратади.

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling