Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги ўзбек тили ва


Download 1.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/73
Sana27.01.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1134427
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   73
Bog'liq
monografiya. so\'nggi

Бир чумоли, 
Шу пайт, қаранг, 
Чиқиб олди 
80
Ражабов Д. 80-йиллар ўзбек болалар шеъриятида поэтик маҳоратнинг айрим масалалари: 
Филол. фан. номз. ... дисс. автореф. – Тошкент, 1995. – 17-б. 
81
Ашуров Б. Турсунбой Адашбоевнинг поэтик маҳорати. – Тошкент: Фан, 2009. – 121-б. 


~ 110 ~ 
Тошга аранг. 
Қўл-оёғи 
Қалтирайди. 
Товонини 
Салтирайди. 
(“Уч бўталоқ ва сирли қовоқ”, 12-б.) 
Шу тариқа шеърда чумолининг қўрқоқлиги фош қилингандан 
сўнг у бир амаллаб қирғоққа чиқиб олиб, энди бошқаларга кўмак 
бериш ўрнига мақтанчоқлик қилиши фош қилувчи кулги остига 
олинади: 
Бошқаларга 
Мақтанди хўп. 
–Орамизда 
Қўрқоқлар кўп, 
Ўрнак олса, 
Бўлар мандан. 
Сузиб ўтдим Океандан. 
Шоирнинг поэтик маҳорати шундаки, чумолининг ҳажвий 
қиёфасини яратишда унинг табиатига хос бўлган қўрқоқлик ва 
мақтанчоқлик иллатларини ортиқча изоҳлаб ўтирмасдан, хатти-
ҳаракатларига мос тасвирни беради. Шеърнинг структурал-
композицион қурилиши ҳам пухта-пишиқ. Ҳар бир сатр тўрт 
бўғиндан таркиб топган бўлиб, “мандан – океандан”, “хўп-кўп“ каби 
тўқ қофиялар ҳисобига бадиий мукаммаллик касб этади. Бундан 
ташқари, айрим инсонлар ўзларининг кичик зафарларидан ҳам ўта 
қувониб, мағрурланиб кетадилар ва буни “океандан сузиб ўтиш”га 
қиёслай бошлайдилар. Шоир ўз-ўзига тўғри баҳо бериш, 
ҳамжиҳатлик ва камтаринликни тарғиб қилади. 
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, Т.Адашбоев ижодида сатирик 
шеърлар кам учрайди. Юқорида таҳлилга тортилган шеърларини 
ҳисобга олмаганда, шоир ҳажвий шеъриятининг асосий қисмини 
юмористик характердаги шеърлар ташкил этадики, бу шоирнинг 
кулги ва ҳазилга мойил феъл-атвори билан ҳам боғлиқ. Ижодкор 
болаларни кўп кузатади, уларнинг гап-сўзлари, хатти-ҳаракатларида 
учрайдиган қувноқликларни мисраларига теради. Бу борада 
профессор С.Матчонов шоир портретига чизгиларида С.Барноевнинг 
қуйидаги таърифини ўринли келтиради: “Ўзбек болалар шеъриятида 
беғубор кулги танқис. Беғубор дейишимнинг сабаби, кўп шеърларда 
“қитмирлик” билан, масала шаклига, топишмоқ шаклига ўраб 


~ 111 ~ 
бериладиган ҳазил-кулгулар ҳам йўқ эмас. Болалар ёрқин табассумли 
кулгуни ёқтиради.
Бу ўринда таъкидлаб ўтмоқчиманки, Турсунбой Адашбоев 
шеърларида ҳам юмор, ҳам гўзал табиатга мафтун қилиш, ҳам бола 
бўлиб оламни кўриш бор. Энг муҳими, у шеъриятимизга болаларнинг 
беғубор ўйларини, кузатишларини, эркалашларн олиб кирди. 
Кичкинтойлар Турсунбойнинг шеърларида эркаланиб, янгиланиб 
ҳаракат қилади”
82

Сўнгги давр болалар мажозий ҳажвий шеъриятида фақат 
маърифий-ахлоқий мазмун эмас, балки ижтимоий мазмуннинг 
салмоғи ҳам ортиб бораётганини кузатиш мумкин. Бадиий 
тафаккурдаги эврилишлар билан боғлиқ бу ҳолат, ўз навбатида, 
болалар шоирларининг давр билан ҳамнафас ҳолда ўз олдиларига 
катта мақсадларни қўяётганларидан ҳам далолат беради. Бу жараён 
болалар адабиётини янги поғонага олиб чиқади. Бу ҳол Қ.Ўтаев ва 
Анвар Обиджон ижодида, айниқса, яққол намоён бўлади. 
Қ.Ўтаевнинг 
“Бегемотнинг 
томоғи”, 
“Ғийбатчилар 
ва 
сеҳргарлар”, “Чаласавод демасин”, “Асов от”, “Ваҳма қуш” каби бир 
туркум шеърлари шу жиҳатдан характерлидир. Қ.Ўтаевнинг 
қаҳрамонлари анча зукко, лекин бироз очофат. Уларнинг зукколиги 
хатти-ҳаракатларидаги уддабуронликда кўзга ташланса, очофатлиги 
ўз нафсини назорат қила олмаслиги ва ҳали жиддийлашиб кетмагани 
билан ифодаланади.
“Бегемотнинг томоғи” шеърида очофатлик иллатлари ҳажв 
тиғига олинади. Томоғи оғриб филнинг қабулига келган бегемотнинг 
овига хартумини тиқиб текширган филнинг очофатлигини 
касалликнинг бош сабаби қилиб кўрсатади: 

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling