Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги ўзбек тили ва
Download 1.39 Mb. Pdf ko'rish
|
monografiya. so\'nggi
Жавоб берди
Суриб ўй. – Камчилик йўқ Озиқдан. Безор бўлдим Қозиқдан... (“Баҳромнинг ҳикоялари”, 24-б.) Ушбу мажозий шеър ҳам сатирик, ҳам мажозий моҳият касб этади. Озуқа-емишдан камчилиги бўлмаса-да, бўйнидаги арқони қозиққа маҳкам боғлаб қўйилган. Бир умр қозиқ атрофида айланиб яшашга маҳкум қилинган қўй ҳам шўро замонидаги эрксиз одамлар тимсоли. Шоир ўйланиб, эҳтиёткорона жавоб бераётган жонивор образини яратар экан, шеърда норозиликнинг дастлабки учқунлари алангага айланиб, арқонни куйдириши ва қозиқни эритиб боришига ишонч руҳи яширин тарзда акс этади. 76 Баракаев Р. Жонажоним, шеърият. – Тошкент: Чўлпон, 1997. – 39-б. ~ 107 ~ Мажозийликнинг яна бир муҳим хусусияти шундаки, унда шоир ўз сўзини “қоғозга ўраб айтади”, очиқ айтилмагани учун ҳам унинг қадри баландроқ. Шу жиҳатидан у жумбоққа яқин туради. Жумбоқ эса ўзининг сирли эканлиги билан ҳар доим китобхонларни ўзига жалб қилиб келган. Мажозий образда ҳар бир китобхон ўзи ўйлаган тимсолни кўради. Мажозийлик умумий маъно остида турфа хиллик касб этар экан, унда индивидуаллик сифатларини ҳам топиш мумкин. Ўзбек болалар шеъриятида, асосан, шўро тузумини мадҳ этиш роли устуворлик қилган ХХ асрнинг 80-йиллари иккинчи ярмида жамиятга салбий муносабатнинг дастлабки намуналари бўлмиш юқоридаги каби шеърлар ижодкорларнинг ёш авлод маънавиятини шакллантириш, уларни мустақил фикрли ва эркин инсонлар қилиб тарбиялашга янгича муносабатлар мисоли сифатида эътиборга сазовордир. Шу даврдан бошлаб болалар шеъриятида жамият тараққиёти учун ижтимоий муаммоларни қаламга олиш, уларни тузатишга ҳаракат қилиш руҳидаги асарларни битиш тенденцияси кучайди. Ҳ.Имонбердиевнинг “Алла” шеърида тушларида кенг самони тўлдириб чарх ураётган, ушбу тоғу тош, осмоннинг ҳукмдори эканлиги туйғуси қалбини ҳеч қачон тарк этмайдиган Бургут рамзий образи яратилди. Унинг полапони эса Анвар Обиджоннинг юқоридаги шеърларининг мантиқий якунидек таассурот қолдиради 77 . Чунки “Кумуш уй”даги Ипак қурти ва “Яйловни соғинган қўй”даги қўй образлари забунликда яшашга кўниккан катта авлод вакиллари бўлса, Бургутнинг полапони улар қалбидаги сезилар-сезилмас норозилик учқунларидан пайдо бўлаётган, гўёки оловда куйиб кул бўлган Қақнус ўрнида пайдо бўлган янги авлод вакилидир. Бу шеърларда гарчи сатирик руҳ очиқ-ойдин намоён бўлмаса-да, барчасинингмоҳиятидасатирик руҳ мужассам. Уларда жараёнлар, муносабатлар аччиқ танқид остига олинади. Муаллифжамиятда бундай нуқсонларга ўрин йўқ эканлигини аламли кулги воситасида китобхонларга етказиб беради. Бу даврдаги сатирик руҳ нисбатан яққол намоён бўлган шеърлардан бири Анвар Обиджоннинг “Елпиғичга ёзилган шеър”идир. Бор-йўғи Сендайларни сақлашар Омон, 77 Имонбердиев Ҳ. Ғаройибкент ҳангомалари. – Тошкент: Чўлпон: 1994. – 21–22-б. ~ 108 ~ Чунки қўзғай олмайсан Бўрон. (“Баҳромнинг ҳикоялари”, 73-б.) Келтирилган мисраларда шоир рамзий йўсинда шўро давридаги иродасиз, қорин ва мансаб ташвишидан ўзга ғами йўқ, елпиғич янглиғ хоҳлаган кўйга солиш мумкин бўлган маънавий ногирон кимсалар қиёфасини яратади. Бундай тоифадаги кимсалар бўрон қўзғамагани учун ҳам уларни омон сақлайдилар, улар фақат елпишга ярайдилар, холос. Шоир мана шу ғоя учун муносиб детал топа билган ва унинг атрофида жараёнларни бойитиб борган. Ихчам бўлган шеърда мазмуннинг ўта бойлиги унинг бадиий қийматини юксакларга кўтариб берган. Тарих гувоҳлик бериши мумкинки, бўрон кўтарганлар ҳеч бир замон омонда бўлмаганлар. Уларни тинимсиз таъқиб қилишган, босим ўтказишган. Елпиғич характерли инсонлар бўлса доим омонда бўлган. Бу борада дунёнингахлоқий интерпретация (талқини), яъни адабиётнинг яхшилик ва ёмонлик масалаларига бевосита муносабатини тарихан кўриб чиққан академик Д.С.Лихачевнинг қарашлари эътиборга молик: “Ўрта асрлар адабиёти мутлақ яхшиликни билган ҳолда ундаги ёмонлик ва зулм нисбийдир. Шунинг учун ҳам илоҳий куч зулм ўтказиш у ёкда турсин, турсин, ҳатто ножўя хатти-ҳаракат ҳам қила олмайди. Агар бу ишни қилган тақдирда ҳам у муқаддас бўла олмас эди... Аммо ўрта аср адабиётида ҳар бир золим кескин ўзгариши ва илоҳийлашиши мумкин” 78 . Айтиш мумкинки, мажозий-ҳажвий образлар Анвар Обиджоннинг том маънодаги кашфиётидир. Шоир бу билан ХХ асрнинг 80- йиллари ўзбек болалар шеъриятига янгича руҳ бахш этди, уни бадииятнинг янги, янада юксакроқ поғоналарига кўтарди. Зукко адабиётшунос олим А.Расуловнинг: “Анвар Обиджон борлиққа – мавжудоту махлуқотга; ой, қуёш, юлдузларга; узлуксиз ғимир-ғимир ҳаракатга боланинг маъсум кўзи билан боқди. Пишиқ, умри узоқ асарлар яратди. Болалар адабиёти пирлари қаторидан ўз диди, тили, услуби билан жой олди” 79 , деган эътирофи жуда ўринлидир ХХ асрнинг саксонинчи йилларига келиб, болалар шеъриятида ҳажвий образ яратишда шартлиликка асосланган мажозийликка катта эътибор берила бошланди. Фош қилиш санъати, асосан, 78 Белая Г. Литература в зеркале критики. Советский писатель. – Москва: нашриёти, 1986. – С. 8. 79 Расулов А. Бетакрор ўзлик. – Тошкент: Мумтоз сўз, 2009. – 194-б. ~ 109 ~ мажозий талқин асосида амалга оширилди. Ижодкор бунда фош этиш билан бирга ўз муносабатларини ҳам шеърга сингдириб кетади. Зеро “бу давр адабиётида мажозий шеърлар, мажозий характерлар нисбатан кўп яратилганининг биринчи сабаби ёш китобхонларнинг табиати, феъл-атворидаги қизиқувчанлик, борлиқ нарса-ҳодисаларига бўлган иштиёқ бўлса, иккинчиси – давр, шароит омили билан боғланади. Маълумки, инсон эрки чекланган, тўғри сўзни тўғридан тўғри, очиқ айтиш мушкул бўлган, мумкин бўлмаган даврларда бадиий адабиёт кўпроқ мажозийлик касб этади” 80 . Шу боис ҳам истиқлол даври болалар шеъриятида мажозий характердаги ҳажвий образлар яратишда Т.Адашбоев, А.Обиджон, Қ.Ўтаев, Ҳ.Имонбердиев каби адиблар самарали ижод қилдилар. Т.Адашбоев ижодини монографик йўсинда тадқиқ қилган Б.Ашуровнинг таъкидлашича, шоир “шеърларида ялқов, баҳоначи болалар образига ҳам сезиларли ўрин ажратилган. Шоир бир вақтнинг ўзида меҳрибон ва талабчан мураббий сифатида ҳам намоён бўладиган бундай шеърларида енгил кулги, ҳажв воситасида мактабда яхши ўқимайдиган, сабабини сўрасангиз, турли баҳоналар қиладиган болаларни чимдиб олади, тагматнда яхши ўқийдиган, аълочилар сафига киришга ундайди, баҳона қанчалик кулгили, ишонарли бўлмасин, оқибати хунук эканлиги хусусида ёш китобхоннинг ўзини хулоса қилишга чақиради. Ёшболанинг ота- онаси ёки акаси билан суҳбати тарзидаги диалогик нутқ услубига асосланган “Баҳо етишмаяпти”, “Эргаш билмайди”, “Яхши кўриб”, “Иложи йўқ” шеърлари шу жиҳатдан эътиборга сазовор” 81 . Ижодкорнинг “Мақтанчоқ чумоли”, “Чақимчининг жазоси” каби шеърларида мақтанчоқлик ва чақимчилик иллатлари мажозий образлар воситасида сатирик кулги остига олинади.“Мақтанчоқ чумоли” шеърида Ўқариқдан ини кўчган чумолиларнинг беш-ўнтаси сувга оқади. Уларнинг барчаси бирдек қўрқоқ чумолилару, лекин улардан бири амаллаб тошга ёпишади, сўнгра тол чивиққа осилиб қирғоққа чиқиб олади. Шоир чумолининг шу пайтдаги ночор аҳволини ихчам мисраларга жойлайди: Download 1.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling