Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги ўзбек тили ва


Download 1.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/73
Sana27.01.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1134427
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   73
Bog'liq
monografiya. so\'nggi

Нафс ҳатто 
Унутиб жонни. 
Тескари ютибсиз 
Типратиконни. 
(“Ширинсўз”, 21-б.) 
Шоир Бегемотнинг очофатлигини фош қилишда реал детал – 
типратиканни тескари ютгани ҳақидаги хабар орқали заҳарханда 
кулги ҳосил қилади. Очофатлик, еб тўймаслик ҳақида муайян 
тушунчага эга бўлган ўқувчи бундай иллатлардан ҳазар қилиши 
табиийдир. Шеърнинг тарбиявий моҳияти, бадиий-эстетик қиммати 
82
Матжон С. Икки эл ардоғида. Турсунбой Адашбоев портретига чизгилар. – Тошкент: 
Мусиқа, 2009. – 34-б. 


~ 112 ~ 
ҳам шунинг билан белгиланади. Типратикан тимсолининг тўғри 
танлангани муаллифнинг бадиий маҳоратидан дарак беради. Бу 
билан очофатлик иллати танқиди авж нуқтага олиб чиқилади. 
Қолаверса, асар шаклий хусусиятлари билан ҳам болаларни 
чарчатмайди. Ўйноқи сатрлар, оҳанг равонлиги билан болаларнинг 
ёдида тез қолади. 
“Аравага қўшилган от” шеърида эса дўстлик мотивлари илгари 
сурилган. Дўст танлашдаги хатолик оғир оқибатларга олиб келиши 
аравага қўшилган от тимсолида ифода этилади. Масалада адашган от 
охир-оқибат тутқунга айланади. Шеърда арава образи бефарқ, устига 
қанча юк ортса ҳам лоқайдлик билан борини отнинг елкасига ташлаб, 
оғирлигини унга юкловчиларнинг мажозий тимсоли бўлиб, бировлар 
ҳисобига кун кечирувчи кимсаларнинг ҳажвий қиёфаси сифатида 
намоён бўлади. Шоир болаларни ана шундай инсон бўлиб 
қолмасликка ўргатади. Болалар адабиётида мажознинг ўрни ҳам 
аҳамиятли. Кичик ёшли ўқирманлар улкан моҳият ташувчи 
шеърларни ўқир экан, уларнинг туб мазмунига етиб бора олмаслиги 
ҳам мумкин. Айнан мана шу жиҳат– мажозий-ҳажвий образлар 
қаламга олинган шеърлар фақат болалар учун эмас, балки катта 
ёшлиинсонлар учун ҳам ёзилишига ишора қилиб келмоқда. Шу 
жиҳатдан улар умумадабиётга дахлдордир. 
“Асов от” шеъридаги жилов детали ҳам нозик поэтик мазмунни 
ифодалайди. Шоир шеърда бир вақтлар уюрларда кишнаб, қувнаб 
юрган озод асов отнинг ўз тўпидан айрилиб, маҳкумга айланган 
ҳолатини қуйидагича тасвирлайди: 
Тайёр доим сомон, ўт 
Қорнинг тўқу устинг бут. 
Кўринишдан қайғунг йўқ, 
Заррача ҳис-туйғунг йўқ. 
Тобе бўлиб бировга 
Кўниккансан жиловга. 
(“Ширин сўз”, 28-б.) 
Ҳар иккала шеърдаги от образи ҳам ҳажвий мазмун касб этган. 
Чунки уларнинг бирови дўст танлашда адашиб эрксизликка маҳкум, 
иккинчиси жиловга тобе бўлиб ҳис-туйғудан маҳрум бўлган. Шу 
тариқа улар тутқунликка кўниккан кишиларнинг ҳажвий тимсоллари 
сифатида намоён бўладилар. Улар ўз тинчини ўйлаб боқимандалик 
кайфиятига кўниккан, лекин ҳис-туйғудан маҳрум, ўз эркини бой 
берган кишиларнинг аччиқ қисматини эсга солади. Ҳар иккала шеър 


~ 113 ~ 
чуқур ижтимоий мазмунга эга бўлиб, кенг маънода шўро даврида 
халқнинг озодликка, эркка, мустақилликка интилишини акс 
эттириши билан юксак бадиий-эстетик қимматга эга. Эркдан маҳрум 
бўлган от озодлик учун курашмайди. Унинг шароитга кўникиши 
муаллифда аччиқ алам ҳиссини уйғотади ва “заррача ҳис-туйғунг 
йўқ” дея маънавий қашшоқ инсонларга қарата сўз қотади. Мазкур 
шеър инсонларни озодлик, эрк учун курашга чорлайди. Эрксизликка 
кўникиш, курашмасликдан оғири йўқ эканлигини англатади. 
Қ.Ўтаевнинг бошқа кўплаб шеърларида ҳам фақат болалар 
шеъриятига эмас, балки умумшеъриятга хос бўлган долзарб 
муаммолар қаламга олинганини таъкидлаш зарур. Чунки уларда 
болаларга хос бўлган камчиликлардан тортиб жамиятда учровчи 
катта-катта нуқсонларни ҳам учратиш мумкин. 
Кундалик ҳаётга фаол муносабат билдириш орқали танқид тиғини 
ижтимоий-маънавий иллатларга қаратиш хусусияти А.Обиджоннинг 
мажозий шеърларида устуворлик қилади. Шоирнинг илк ижодига 
мансуб “Баҳромнинг ҳикоялари” тўпламига кирган бир туркум 
шеърлар шу хилдаги ҳажвий роли билан ажралиб туради. Муҳими 
шундаки, шўро империяси ўз исканжасига олиб турган даврда ҳам 
шоир эрк ва ҳақсизлик, миллий ғурур ва боқимандалик ҳақида талай 
мажозий асарлар яратди.
Шоирнинг “Оббо каламуш-эй”, “Текинхўр”, “Эчки эчки-да”, 
“Йиртқич”, “Бўрининг доктор бўлгани ҳақида эртак” каби шеър ва 
эртаклари бадиий жиҳатдан содда, самимий, ихчам бўлиши билан 
бир қаторда, поэтик жиҳатдан етуклиги, ижтимоий мазмуннинг 
салмоқдорлиги билан диққатга сазовор. Мисраларнинг ниҳоятда 
ихчамлиги, мазмунан соддалиги, болалар тасаввурига мос бўлган 
деталлардан 
фойдаланилиши 
мазкур 
шеърларнинг 
поэтик 
мукаммаллигини белгиловчи асосий хусусиятлардандир. Бундан 
ташқари, мазкур шеърлар ўзида умумшеъриятга хос бўлган нозик 
мазмунни ҳам ташийдики, уларни фақат болалар учун аталган 
шеърлар дейиш нотўғри бўлади. “Оббо каламуш-эй” шеърига шу 
жиҳатдан назар ташлайлик: 

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling