Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги ўзбек тили ва


Ҳажвий образнинг мажозий талқинидаги ўзига хосликлар


Download 1.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/73
Sana27.01.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1134427
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   73
Bog'liq
monografiya. so\'nggi

 
Ҳажвий образнинг мажозий талқинидаги ўзига хосликлар 
 
Кулги сатира ва юморда ҳам ўзининг ҳаётий асосларига эга. 
Комик нарсалар бадиий асарда кулги ёрдами билан юмористик 
характерда ифодаланиши ёки уларнинг характери, мазмун-
моҳиятига қараб сатирик тусда берилиши мумкин. Реал ҳаётдаги 
комикликнинг кўринишлари, унинг даражаланиш шакллари, 
моҳияти сатира ва юмор характери ҳамда хилларини белгилайди. 
Сатирада ҳам, юморда ҳам кулги қўзғайдиган омил шакл билан 
мазмундаги зиддият туфайли бўлади. Зеро “...кулгили нарсанинг 
асосида ғоя билан шакл ёки шакл билан ғоя ўртасидаги 
номувофиқлик, зиддият ётади”
88
. Ушбу мазмун шеърдаги шакл ва 
мазмунга алоқадор бўлмай, жамиятдаги моҳиятни тақозо этади. 
88
Белинский В.Г. Собр. соч. в 3-х. т. – Мocква: 1948. Т. – С. 238. 


~ 120 ~ 
Лекин уларнинг ҳар бири алоҳида олиб қаралганида, ўз ҳолича кулги 
уйғотмайди. Ўтган фаслда таҳлил этилган шеърлар бу фикрнинг 
ёрқин далили бўла олади. 
Сўнгги давр болалар шеъриятида қувноқ юмор воситасида 
мажозий образ яратишга алоҳида аҳамият берилмоқда. Сатирик 
образ яратишдаги каби юмористик образ яратишда ҳам мажоздан, 
поэтик кўчимлардан унумли фойдаланишга эътибор кучайди. Бироқ 
сатирик образ яратишда, кўриб ўтилганидек, кўпроқ эртак, ҳикоят ва 
ривоятларда сатирик тимсол даражасига кўтарилган бўри, тулки, 
каламуш, қарға, чумчуқ каби ҳайвонлар, парранда-ю даррандалар 
образидан фойдаланилса, юмористик образ яратишда турли хил 
жониворлардан ташқари дов-дарахтлар, ўсимликлар олами, ҳар хил 
предмет, турли ҳодиса ва муносабатларга ҳам мурожаат қилинади. 
Уларнинг мажозийлашган юмористик қиёфасини яратишда поэтик 
кўчим, мажозий ва рамзий тасвирларга кўп эътибор қаратилади. 
Айниқса, А.Обиджон, Д.Ражаб, А.Акбар, Р.Назар, У.Шукуров каби 
шоирларнинг бу борадаги изланишлари характерлидир.
Анвар Обиджоннинг “Жуда қизиқ воқеа” номли шеърий тўплами 
бошдан охир шу типдаги юмористик шеърлардан ташкил топган. 
Шоирнинг ўзи ҳам китобнинг дебочасидаги: “Муаллифдан” қисмида 
“...болаларнинг дунёси, она табиат нафаси, турли буюм ва 
жонзотларнинг сирли олами ҳақида иложи борича қувноқроқ тарзда 
сўз юритишга қаракат қилдим”,
89
деб ёзади. Тўпламдаги “Хабар 
сотувчи” шеърини ўқигандаёқ бу ҳолни яққол ҳис этиш мумкин. 
Мазкур шеър халқ оғзаки ижоди, хусусан, халқ достонларидаги 
шаҳар кезиб турли-туман молларни сотиб юрувчи атторлар 
қўшиқлари усулида ёзилган бўлиб, қувноқ юморга бойдир.
Янги гаплар сотаман, 
Эски гаплар ҳам. 
Болажонлар кеп колинг, 
Қолди жуда кам. 
(“Жуда қизиқ воқеа”, 41-б.) 
Шу тариқа қувноқлик билан бошланган шеърда турли-туман 
ҳайвонлару паррандалар, жониворлар ҳақидаги “эски-янги гап”лар 
“арзон баҳо”га сотилиши таъсирчан манзараларда тасвирланади. 
Бунда “янги гап”ни кепаксиз унга, эскисини пуч ёнғоқ ва совунга 
“алмашиши”дан тортиб, каптарнинг тушида бургутни еб 
қўйишигача, тулкивойнинг битта хўрозни тутиб келиб бўрига 
89
Обиджон А. Жуда қизиқ воқеа. – Тошкент: Чўлпон, 1987. – 3-б.


~ 121 ~ 
ҳиринглаши-ю, ҳазилни унча хуш кўрмайдиган бўрининг аввал 
хўрозни, кейин тулкининг ўзини ейишигача, уч йил бир синфда 
ўқиган эшакнинг айиқни “саводсиз” деб ҳақорат қилишигача, хуллас, 
кўплаб мажозий образларнинг хилма-хил юмористик руҳ билан 
йўғрилган қиёфаларини кўрамиз. Шоир қисқа сатрларда ҳар бир 
мажозий образнинг ўзига хос характерини қувноқ кулги воситасида 
яратишга эриша олган. Шеърда халқ оғзаки ижоди анъаналаридан 
унумли фойдаланилиши асарнинг яшовчанлигини таъминлаган. 
Жумладан, қуён образини яратар экан, шоир унинг халқ орасида 
қўрқоқ сифатида шаклланган тимсолини фольклор оҳангларига мос 
шаклда қуйидагича тасвирлайди: 

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling