Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги ўзбек тили ва


Download 1.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/73
Sana27.01.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1134427
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   73
Bog'liq
monografiya. so\'nggi

Жажжи болам, исмингни айт
Деса бобо Каламуш
Соқовланиб жавоб берар: 
– Исмим менинг Галамус. 
(“Ширинсўз”, 38-б.) 
Кўринадики, А.Обиджон шеърида Каламуш “кемир” деб ёзиб, 
ўзининг ҳажвий қиёфасини намоён қилаётган бўлса, Қ.Ўтаев 
талқинида болаларча соқовланиб, исмини нотўғри айтиш тасвири 
орқали ғаламислик иллати фош қилинмоқда. Бу икки сўз 
талаффузидаги ўхшашлик айнан болалар нутқи орқали кашф 
қилинмоқда.
Шоирнинг “Эчки эчки-да” шеърида эса сатанглик даъво қилган 
эчкининг ҳажвий қиёфаси ўзига хос кулги воситасида очилади. 
Асарда сап-сариқ костюмда, гулдор кўйлак, кўк чориқ кийиб 
башанглик қилган эчки қуйидагича тасвирланади: 
Туя уни танимай 
Деди: “сиз кимсиз?” 
Сатанг эчки уялиб 
Туради... Шимсиз. 
(“Ширинсўз”, 21-б.) 
Анвар Обиджоннинг халқ оғзаки ижоди руҳида яратилган 
“Бўрининг доктор бўлгани ҳақида эртак” асарида йиртқич бўрининг 
ўрмонга доктор бўлиши ва ундан кейинги фаолияти заҳарханда 
кулги билан фош этилади. Сохта “доктор” олдига касал бўлиб келган 


~ 119 ~ 
қуён ва тўнғизни даволайман дейди-ю лекин аслида ейишни кўзлайди. 
Бироқ унинг бу “қобилияти”ни сезибқолган қуён билан тўнғизча 
жуфтакни ростлаб қолишади. Шу пайт келган тулки эса унга ем 
бўлади. Бўри беморни қабул қилиш дафтарига қуйидагиларни ёзиб 
қўяди: 
Тулки келди нотетик. 
Аҳволи оғир экан, 
Чора топмадик... 
Едик! 
(“Баҳромнинг ҳикоялари”, 25-б.) 
Бўрининг олдига иштаҳаси йўқлигидан шикоят қилиб шер 
ташриф буюради. Бўри унга хушомад қилиб витамин зарурлигини, 
витамин эса семиз ҳайвон гўштида бўлишини айтади. Бу гапни 
эшитган шер узоқ ўйлаб ўтирмасдан қуйидагича қарорга келади:
Қўлдан берсам имконни, 
Сўнг юрарман армонда. 
Сендай семиз ҳайвонни 
Топиш мушкул ўрмонда. 
Қолдирмайин мен ҳам 
Табибларнинг сўзини 
Тотмоқчиман ҳозироқ 
Витаминнинг тузини. 
Шу тариқа йиртқич бўри шерга “витамин” бўлиб кетади, 
ҳайвонлар ўзларига беозор қуённи доктор қилиб сайлайдилар. 

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling