Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги ўзбек тили ва


Download 1.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/73
Sana27.01.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1134427
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   73
Bog'liq
monografiya. so\'nggi

Қуён терисини ёпиниб юриб. 
Ҳушдан кетди, кўзгуда 
Ўз аксин кўриб. 
(“Жуда қизиқ воқеа”, 32-б.) 
Мазкур шеърий тўплам бир нечта туркумни ўз ичига олган. 
“Далалардан – болаларга” деб номланган биринчи туркум ўсимликлар 
олами ҳақидаги юмористик шеърлардан ташкил топган. Туркумда 
буғдой, пахта, сабзи, тарвуз, узум, ўрик, шолғом, анжир, пиёз, 
қалампир, ҳандалак каби кўплаб полиз маҳсулотлари ва мева-чевалар 
ҳақидаги шеърлар жамланган. Туркум номидаги далалар сўзи 
шеърлар давомида ўзини оқлайди. Унинг болаларча содда сўзлар 
билан қофияланиб, оҳангдорлик ҳосил қилиши ҳам аҳамиятли. 
Маълумки, ўзбек болалар шеърияти тарихида мазкур шаклда 
кўплаб шеърлар яратилган. Жумладан, Қуддус Муҳаммадийнинг 
“Табиат алифбеси” туркумига кирувчи дов-дарахтлар, ўсимликлар, 
мева-сабзавотлар, табиат ҳодисалари ҳақидаги шеърлари бунинг 
ёрқин мисолидир. Шоир бу типдаги шеърларида ҳар бир ўсимлик ёки 
мева-чева, дов-дарахтларнинг ўзига хос хусусиятлари, яъни ранги
таъми, тузилиши, шакли тасвири орқали катта бадиий-эстетик ва 
маърифий маъно чиқаради. 
“Болаларнинг отахон шоири Қуддус Муҳаммадий, – деб ёзган 
эди бу ҳақда академик М.Қўшжонов, – табиат ҳодисаларини 
тасвирлаганда ўзининг умум анъаналарига содиқ. У табиатдаги 
предмет ва ҳайвонлардан ҳам болаларнинг онг савиясига мос маъно 
ахтаради. Табиат ҳодисаларининг сирини болалар онги ва савиясига 


~ 122 ~ 
мос равишда ифода қилиш йўлини топади. Бу ерда ҳам Қуддус 
Муҳаммадийга халқ оғзаки ижоди оҳанги ва мезони қўл келади”
90

Атрофимиздаги олам тасвиридан болалар табиатига оид маъно 
чиқариш, муҳими, поэтик мазмунни кичкинтойлар қалбига ниҳоятда 
яқин бўлган халқ оҳанглари усулида яратиш Қуддус Муҳаммадий 
ижодий анъаналарини муваффақият билан давом эттирган Анвар 
Обиджон ижодига ҳам хосдир. 
Анвар Обиджоннинг поэтик маҳорати шундаки, Қуддус 
Муҳаммадий яратиб кетган ҳар бир образга қайта қўл урар экан
унинг янги, оригинал, қувноқ юморга бой бўлган янгича қиёфасини 
қисқа, ихчам, поэтик кўчимларга бой мажозий образ даражасига 
кўтара олади. Шоир ижоди юзасидан олиб борган тадқиқот ишида 
З.Маматалимов томонидан Анвар Обиджоннинг ҳажвий асарлари 
озиқланибтурадиган асосий манбалар шартли равишда уч тармоққа 
ажратиб таснифқилинади: 
1. Ўзбек халқ оғзаки ижоди анъаналари. 
2. Ёзма адабиёт анъаналари. 
3. Фарғона аскиячилик мактаби анъаналари. 
“Мешполвоннинг жанглари”, “Қоринботир” достонларининг тил 
хусусиятлари, сюжет қурилиши, сажли ифодалар, топишмоқ, тез 
айтиш, халқ мақолларининг муайян поэтик вазифа учун хосланиши 
ёхуд тасвирда муболаға, жонлантириш каби воситалар етакчилик 
қилиши Анвар Обиджон шеъриятида халқ оғзаки поэтик ижодининг 
ўрни нақадар салмоқли эканлигидан далолат беради”
91
.Масалан, 
“Сабзи” шеърида унинг поэтик образи қуйидагича намоён бўлади. 
Юпқагина 
Пўстим бор, 
Далада кўп 
Дўстим бор. 
Топишмоқда 
Ёзиқман. 
Ўша “Олтин 
Қозиқ”ман. 
Ётсам 
Ерга қапишиб, 
90
Қуддус Mуҳаммадий. Aдабий-танқидий мақолалар. – Toшкент: Ёш гвардия, 1979. – 23-
24-б. 
91
Маматалимов З. Анвар Обиджон шеъриятининг бадиий-маърифий хусусиятлари: Филол. 
фан. бўй. фал. док. (PhD) дисс. автореф. – Тошкент, 2021. – 21-б. 


~ 123 ~ 
Думгинамдан 
Тортишиб, 
Ташладилар ўрага. 
Салом 
Паловтўрага! 
(“Жуда қизиқ воқеа”, 8-б.)
Шоир сабзи образини китобхонлар тасаввурида жонлантиришда 
ўзига хос тасвир усулларидан, қофия санъатидан унумли фойдаланади. 
Халқ топишмоғини эслатиш билан унинг кўринишини болалар ёдига 
туширса, “пўстим”, “дўстим”, каби қофиялар орқали бадииятнинг 
таъсирчанлиги ва қувноқлигига эришади. Айниқса, шеърнинг “Ётсам 
ерга қапишиб, думгинамдан тортишиб” каби мисралари юмористик 
кулги ҳосил қилса, “Салом Паловтўрага!” мисралари уни реал ҳаётга 
яқинлаштиради, болалар руҳиятига ўзига хослик олиб киради. 
Қолаверса, топишмоқда ёзиқ эканлигини ҳам алоҳида таъкидлаб
жавобини барча болалар билган ўша “Олтин қозиқ” айтиб ўтилади ва 
бу шеърга ўзига хос безак бўлади. Мазкур шеърда ҳам халқ оғзаки 
ижоди анъаналари билан уйғунликни кўриш мумкин. 
“Тарвуз” шеърида: “Роса қорин қўйдим мен”, дея тарвузнинг 
юмалоқлиги юмор билан ифодаланса, “Шолғом” шеърида редиска 
ҳали ёш бўлгани учун шошиб баҳордаёқ пишар, деб хабар берган 
шолғом “Мен шошмайман, беғамман. Шунинг учун Шолғомман”, 
дея қувноқ қаҳ-қаҳа ҳосил қилади. Умуман, сабзавотларнинг 
хусусиятлари уларнинг ташқи кўринишларига мос тарзда очиб 
берилади. 
Шоир ҳар бир шеърида мева-чева, полиз маҳсулотларининг 
поэтик вариантини яратар экан, улар портрети, табиатига хос бўлган 
ташбеҳлардан, образли тасвирлардан моҳирлик билан фойдаланади. 
Уларни хос хусусиятлари билан бир чизиқда олиб боришга ҳаракат 
қилади. Чунончи, “Анжир” шеърида унинг гулламай мева тугишини 
таърифлар экан, “Тиллоранг ликопчадир”, деган оригинал ўхшатиш 
санъати орқали меванинг бадиийлашган образини китобхон кўз 
ўнгида намоён қилади: 

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling