Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги ўзбек тили ва


Download 1.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/73
Sana27.01.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1134427
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   73
Bog'liq
monografiya. so\'nggi

Ғўддаймайман 
Сипоман. 
Кўп дардларга 
Шифоман. 
(“Жуда қизиқ воқеа”, 9-б.) 


~ 124 ~ 
Ушбу мисралардаги юмористик оҳанг (“Ғўддаймайман, 
сипоман”) анжирнинг етакчи хусусияти (“кўп дардларга 
шифоман”)ни очишга хизмат қилади. Анжирнинг сиполиги, унинг 
ғўддаймаслиги болалар учун ажойиб топилма бўлади.
Шоир юмористик оҳанг ва кулгини ҳар бир образнинг ўзига хос 
табиатидан келиб чиқиб яратади. Масалан, “Қалампир” шеърида 
қалампирнинг характер хусусияти рангининг қизиллиги ва 
аччиқлигига урғу қаратилиши орқали юмористик образ даражасига 
кўтарилади. Шеърда ўзининг “эски касали асаби чатоқроқ” эканини 
айтган қалампирнинг юмористик портрети қуйидагича чизилади: 
Чиқса бирдан аччиғим 
Тутиб юрак санчиғим, 
Япроқларим 
Гезарар 
Бурним дарров 
Қизарар. 
(“Жуда қизиқ воқеа”, 11-б.) 
Шеърдаги образнинг бошдан оёқ мажозийлашиши, унинг 
жаҳлдор инсонлар табиатига хос хислатлар билан тасвирланиши ёш 
китобхон тасаввурида, бир томондан, қалампирнинг поэтиклашган 
юмористик образини намоён қилса, иккинчи томондан, ўзлари 
ҳаётда кўриб-билиб юрган баъзи жаҳлдор, асабий одамларни кўз 
ўнгига келтиради. Бинобарин, шеърдаги қалампир образининг шу 
тариқа поэтиклаштирилиши китобхоннинг кулгисига сабаб бўлиб, 
завқини келтириш билан бирга шеъриятга, бадиий ижодга бўлган 
меҳр-муҳаббатини ҳам ошириб, эстетик дидининг шаклланишига 
хизмат қилади. Шоир болаларни қалампирнинг янги-янги 
хусусиятлари билан таништиришда жонлантириш санъатини унумли 
қўллайди, табиатидаги аччиқликни унинг жаҳлдорлиги билан 
уйғунлаштиради. 
“Пиёз” шеърида ҳам шундай хусусиятни кўриш мумкин. Шеърда 
поэтиклашган сабзавот ерга бекиниб олса ҳам уни топиб олиб 
чопишлари, бундай бедодликдан пиёз йиғламаса ҳам, ошпазларнинг 
ўзлари роса йиғлашларидан ҳайронлиги кулгили тарзда баён 
қилинади. Мазкур поэтиклашган манзара пиёзнинг аччиқлигини 
билган болаларнинг қувноқ қаҳқаҳасига сабаб бўлади, айни чоқда, 
нафақат сабзавотга, балки уни тўғраётиб кўз ёшларини тия олмаётган 
ошпазларга ҳам маълум муносабат ҳосил қилади. Шоир юмористик 
образлар яратишда турли хил ташбеҳлардан моҳирлик билан 


~ 125 ~ 
фойдаланади. Унинг шеърлари оралаб сайр қилар экансиз, 
сабзавотлар, мевалар, умуман, ўсимлик дунёси чиндан ҳам гапира 
олармикин деб ўйлаб қоласиз, ҳатто шеърдаги жонлантириш санъати 
ҳаётга кўчгандек бўлади.
“Анор” шеърида поэтик образларни ҳатто меванинг оқ пардали 
хоналари мисолида жонлантирилганида ҳам кўриш мумкин: 
Ҳар донаси бир аскар. 
Бир қалъада 
Минг лашкар. 
Ётадилар 
панада – 
Оқ пардали 
Хонада
(“Жуда қизиқ воқеа”, 17-б.) 
“Кунгабоқар” шеърида: 
Кулча юзим Ойтовоқ, 
Ойтовоқмас, мойтовоқ. 
Мойтовоқда 
Пистача, 
Роса тўққиз юзтача
(“Жуда қизиқ воқеа”, 2021-б.) 
дея 
ташбиҳ 
санъатидан 
фойдаланади. 
Бунда 
шоирнинг 
топишмоқмонанд поэтик топилмаларини кузатиш мумкин. 
Т.Адашбоевнинг шоир маҳоратига оид айни мулоҳазалари ҳам 
шунга дахлдордир: “Миршариф бекорчи” шеъри ана шундай 
масхаралама асосида ёзилган бўлиб, унда масхара қилишдан бошқа 
иши йўқ ишёқмас боланинг образи ёрқин ифодаланган. Бу шеърда 
одатдаги фольклор сюжетларидан фарқли ўлароқ танқид бевосита 
масхаралама айтилаётган объектга қаратилган: 
Фарҳод чўмилар, 
Сувга кўмилар. 
Тилини чиқариб, 

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling