Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги ўзбек тили ва
Download 1.39 Mb. Pdf ko'rish
|
monografiya. so\'nggi
–“Акрам энг зўр”, – дер қизлар,
Болалар солди гуррос. –Синфимизни ёлғиз ўзи Ортга тортар, бу рост! –Бу рост! (“Ким полвон”, 53-б.) Шеърда ғаройиб қиёс усули қўлланган. Одатда, “Ким кучли?” деганда, жисмонан кучлилик кўзда тутилади. Шоир ушбу табиийликдан нотабиийлик келтириб чиқаради, саводсизлиги билан бутун синфни орқага тортаётган Акрамни “энг кучли” дейиш билан ҳажвий образ яратади, енгилгина “чимдиб олиш” билан болани ўзидаги ушбу нуқсонни тузатишга ундайди. Бу нотабиийлик ҳам тарбиявийлик, уялтириш йўли билан тузатишнинг бир тури саналади. Кузатишлардан маълум бўлаётирки, ҳажвий шеърларнинг болалар маънавий оламини бойитишдан ташқари маърифий аҳамияти ҳам жуда катта. Бунда, айниқса, алифбо, ҳарфлар ва тиниш белгиларининг образи иштирокида ёзилган ҳажвий шеърлар жуда катта тарбиявий роль ўйнайди. Болаларни саводхонлик ҳақида жиддий ўйлашга мажбур қилади. Бу тоифа шеърлар боланинг дунёқарашига, поэтик тафаккур тарзига таъсир ўтказади; ҳар бир ишга назокат билан ёндашишни ўргатади. Ўрни келганда танқидни “чимдиб олиш” орқали кулгили йўсинда етказиб бериш мумкинлигини ҳам англатади. Бинобарин, болаларга мўлжалланган ҳажвий шеърларнинг маърифий қиммати фақат саводхонлик руҳида тарбиялашдан иборат бўлмай, айни чоғда, уларда экологик тарбияни шакллантиришда ҳам намоён бўлади. Шунингдек, табиатга, ундаги нарса-ҳодисаларга, жонзотларга меҳр-муҳаббат руҳида тарбияловчи шеърларнинг маърифий аҳамияти ҳам катта бўлади. Бундай шеърлар бугунги кунда болалар учун кўплаб яратилмоқда. Чунки сўнгги пайтларда ~ 145 ~ болаларни давр имкониятларидан келиб чиқиб, табиатга меҳр- муҳаббат руҳида тарбиялаш, унга нисбатан сиз деб мурожаат қилишларини ўргатишда адабиёт ҳам яхши восита бўла олади. Ҳажвий-мажозий шеърият ўзининг кўчма маъно касб этиши, бу кўчма маъно ҳар бир китобхоннинг тасаввури орқали ифодаланиши билан индивидуаллик касб этади. Бу унинг бадиий-эстетик қимматини ошириб беради. Мажозийлик болалар тафаккурига эртаклар ва улардаги образлар билан кириб борган. Эртакларда энг кўп қўлланувчи образ тури ҳам бу мажозий образлар ҳисобланади. Улар учун яхши таниш бўлган бу тушунчалар янги қиёфада уларнинг мутолаа майдонида пайдо бўлади. Ўзбек болалар адабиётининг бир қатор истеъдодли вакиллари хусусида мулоҳазалар билдирган профессор А.Расулов бу ижодкорларнинг қаҳрамонлари доираси, жанрлар, шакллар ҳам кенгайганига, уларнинг асарларида “инсон, ҳайвонот, дов-дарахт, тоғ-тош” яхлит бир бутунликда акс эттирилганига эътиборини қаратади. Айни чоқда: “Болалар адабиётида жанрлар, шакллар ранг- баранглиги ортди” 1 , деб ёзади у. Юқорида таҳлилга тортилган шеърий асарларда адабиётшунос олим айтган ана шу жиҳатлар кўзга яққол ташланди. Болалар учун яратилган мажозий-ҳажвий шеърият болаларнинг илм-маърифатга бўлган муҳаббатини оширади, ўзлари ва атрофдагиларга, ота-она ва ўқитувчиларига бўлган муносабатларини қайта кўриб чиқишга ундайди. Бу хилдаги шеърлар болаларнинг адабий-эстетик дидини шакллантириб, хунукликнинг суратини чизиш орқали гўзалликни ҳис қилиш руҳида тарбиялайди. Сўнгги даврда яратилаётган кўплаб туркум шеърлар болаларни табиат ва турли-туман нарса-ҳодисалар, жонзотлар оламига олиб киради, уларда меҳр-муҳаббат туйғуларини уйғотади. Шеър матнида келтирилаётган арифметик рақамлар, мақоллар, сўз воситасида ясалаётган шакллар, топишмоқ шеърлар кичкинтойларнинг билим савиясини, топқирлигини ошириш билан бирга, сўздаги эстетик гўзалликни ҳис қилишга ўргатади, янги олам билан таништиради ҳамда уларнинг хусусиятларини аниқ ёдда сақлаб қолишга хизмат қилади. Албатта, бу каби шеърлар болаларга таълим олиш жараёнида ёрдамчи бўлади, қандай вазифа бажаришини шеър ёдлаш орқали ўзлаштиради. Истиқлол даври шеъриятида шаклий-услубий изланишлар ўзининг ижобий самарасини берди. Бундай натижалар шеърий асарга ~ 146 ~ композицион-структурал ёндашув сари йўл очди. Мазмун-моҳиятни инкор этмаган ҳолда шаклий изланишларга йўл очиш болалар адабиётида янги босқични бошлаб берди. “ХХ аср ўзбек болалар шеърияти минг йиллик бой меросимиз чашмаларидан сув ичган, халқ оғзаки ижоди ва мумтоз адабиётнинг энг яхши анъаналарини ўзида мужассамлаштирган, сифат жиҳатдан янгилана борган, устозларнинг энг яхши анъаналарини давом эттирган ҳолда, уни янгича тафаккур, янгича поэтик мазмун билан бойита олган шеъриятдир” 104 . Дарҳақиқат, Т.Адашбоев, С.Барноев, Р.Толипов, Қ.Ўтаев, А.Обиджон, А.Кўчимов, Ҳ.Имонбердиев, А.Акбар, Д.Ражаб, З.Исомиддинов, К.Турдиева каби кўплаб истеъдодли шоирлар томонидан яратилган асарлар болалар шеъриятини янги поғонага кўтаришга хизмат қилди. Уларнинг ёзганларида халқ оғзаки ижоди ва мумтоз анъаналар уйғунлигинамоён бўлган ҳолда янгиланган образлар, шаклий ва мазмуний изланишларни ҳам кўриш мумкин. Download 1.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling