Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги ўзбек тили ва
Download 1.39 Mb. Pdf ko'rish
|
monografiya. so\'nggi
Соф, зангори осмондан
Паға-паға ёғар қор. Ҳар парчаси мўъжиза Гўёки бир сеҳр бор. (“Осмоннинг фанори”, 14-б.) Зулфиранинг шеърларида айнан 2- ва 4-сатрлар қофиядош бўлиб келади. Бу унинг ижодига хос умумий хусусият саналади. Кейинги бандда ижодкор далалар оқ рўмол ўрагани ва ойнада аёз чизган суратларга лирик қаҳрамон лол қолганини айтади. Бу ҳам у қадар янги мисралар эмас. Чунки кўплаб ижодкорлар қишни қаламга олар экан, албатта, шу каби тасвирларни келтириб ўтади. Шеър қиш ҳақида айтилмаган, теша тегмаган мисраларга муҳтожлик сезади. Кейинги икки мисра ҳам анча заиф: Ҳатто бутун борлиқ ҳам Тип-тиниқ ва беғубор. (“Осмоннинг фанори”, 14-б.) Шеър техникасини маромига етказиш учун “ҳам, тип-тиниқ” деб бўғин талаби билан сўзларни келтириш ярамайди. Айниқса, бола ~ 163 ~ учун берилаётган ҳар қандай маҳсулот янги бўлиши, ундаги мазмун таранг тортилиши керак. Шаклни ростлайман дея мазмунга суст кетиш муаллифнинг бадиий маҳорат жиҳатдан бироз оқсаётганини англатади. Адабиётда сўз бош “маҳсулот” экан, уни исроф қилмаслик лозим. Кийиб олиб музкўйлак Кўз-кўз қилар сой, анҳор. (“Осмоннинг фанори”, 14-б.) Бу қолган мисраларга нисбатан анча дуруст: тасвир бор, жараён ҳам йўқ эмас. Музнинг ялтираши кўз-кўз қилишга кўчиб, жонлантирилган. Сойнинг музкўйлак кийиши ва уни кўз-кўз қилиши китобхон кўз олдида яққол аксланадиган жараён. Якунда болаларга хос ташвиш дўнгтепада сирпаниш эканлиги айтилади. Дўнгтепани жой номи (топоним) деб олганда маъно англашилади. Шеърда жонлантириш, сифатлаш каби тасвирий воситаларга мурожаат қилинган. “Қалтис ўйин” шеъри дидактик характерда дейиш мумкин. Шеърда қора булутларнинг тонгдан бошлаб тўполон қилаётгани тасвирланади: Тонгда қора булутлар Ўйнашар беркинмачоқ. Калла солиб бир-бирин Қилишар бурнин пачоқ. (“Осмоннинг фанори”, 15-б.) Жонлантириш Зулфира ижодида етакчи ўрин тутади, қолаверса, у мажоздан ҳам унумли фойдаланади. Яъни унинг ёзганларида масалга хос хусусиятлар акс этади. Маълумки, “масал – мажозий характерга эга бўлиб, насрий ёки шеърий шаклда ёзилади. Унинг асосий қаҳрамонлари турли ҳайвонлар, нарса-буюмлардан иборат. Булар рамзий-мажозий маънода қўлланиб, инсонлар феъл- атворидаги турли хусусиятларга ишора тарзида келади. Масалнинг асосий хусусияти шундаки, у тўлиқ маънода тарбиявий мақсадга йўналтирилади” 110 . Зулфиранинг шеърлари мажозий-рамзий характердалиги ва уларнинг аксарияти тарбиявий аҳамият касб этгани учун ҳам уни масалга яқин деб айтиш мумкин. У ёзган шеърларда қаҳрамонлар, асосан, болалар эмас, балки табиат ҳодисалари, дарахтлар, япроқлар 110 Ahmedov S., Qosimov B., Qo‘chqorov R., Rizayev Sh. Adabiyot. Umumiy o‘rta ta’lim maktablarining 5-sinfi uchun darslik. I qism. –Toshkent: Sharq, 2015. –42-b. ~ 164 ~ ёки нарса-буюмлар. Мана шу хусусияти уни “табиат куйчиси” дейишга асос бўлади. Шеър давомида қалтис ўйин табиат ҳодисаларига кўчиб боради. Якунда эса Қуёшнинг насиҳати янграйди ва у булутларга қарата шундай дейди: Йиғласангиз ёмғирга Тўлиб кетар ҳамма ёқ. Деҳқонларни ранжитманг, Ерни қилиб қатқалоқ. (“Осмоннинг фанори”, 15-б.) Ҳамма ёқ ёмғирга тўлиб кетишида бироз ғализлик мавжуд. Лекин шаклий хатоликларга қарамай, мазмун тарбиявий аҳамият касб этади. Яъни деҳқонларни ранжитмаслик, уларнинг меҳнатини қадрлаш, халал бермаслик зарур. Мана шу жойда болалар адабиёти ва шеъриятидаги миллий-маданий тажрибалар ифодаси юзага чиқа бошлайди. Тарбия асосида миллий-маданий тажрибалар ётиши ёдга олинади. Меҳнатнинг қадрига етиш жоизлиги тасвирлар орқали уқтирилади, шунингдек, уришиш ёмон оқибатларга олиб келиши ўргатилади. “Кунгабоқар” номли шеърда болалар ҳавас қилиш кераклигини ўрганишади. Эмишки, кунгабоқарга “ўзлари маржон тишли бўлса ҳам жўхорилар ҳавас қилишар экан”. Ҳатто уларнинг кўнгли узун сочли бўлсалар ҳам тўлмаётган эмиш. Ҳавас қилишнинг чегараси бўлмайди, инсонда гўзалликка, яхшиликка эҳтиёж бор ва уни қондиришда ҳавас муҳим ўрин тутади. Яхши тасвир, аммо биринчи банд таҳрирталаб, кунгабоқарга қарата “йўқ сира каму кўстинг” дейиш тушунарсиз. Кам-кўстларига қарамай, болалар адабиётига янги бир саҳифа очишга интилаётган ушбу ижод намуналари таҳлилга тортилиши, болалар “истеъмоли”га арзирлими ёки йўқлиги кенг муҳокама қилиниши лозим, албатта. Сўз ҳажвий характерга эга “Гол” номли шеър ҳақида. Саккиз мисрадан иборат шеърда қувноқлик таранг даражада дейиш мумкин. Унда Жавлоннинг пешонаси дўнг-ғурра экани айтилиб, у кўм-кўк ғўрага ўхшатилади. Якунда сабаби ойдинлашиб, у тушида футбол ўйнаб, боши билан гол ургани келтирилади. Лекин шеърда ҳажв ўзининг юқорида айтиб ўтилган катта вазифаларини бажармаган. Шунчаки кайфият улашувчи юмористик шеър сифатида баҳолаш мумкин. Албатта, ҳажвий характердаги шеърлардан ҳар доим ҳам мазмун қидириш ва у дидактик ёки бошқа мақсадларга хизмат қилмаса, уни кераксизга чиқариш катта хато. Болалар учун ёзилган ~ 165 ~ шеърларда кулги маълум воқеаларни эслатиш мақсадида ҳам қўлланилиши мумкин. Болалар адабиёти маълум вазифаларни бажариши керак, аммо бу шунга мажбур қабилида жарангловчи ишэмас. “Ниначи” шеърида муаллиф ёки лирик қаҳрамон ҳашаротга “Нега бунақа отинг?” деб савол беради. Кейинги бандда Ниначининг жавоби келтирилган мисралар қуйидагича: Download 1.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling