Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги ўзбек тили ва


Download 1.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/73
Sana27.01.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1134427
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   73
Bog'liq
monografiya. so\'nggi

– Сўзинг тўғри, болажон, 
Нур ахир унинг бори. 
Чунки ёруғ оламнинг 
Осмоннинг фанори. 
(“Осмоннинг фанори”, 4-б.) 
Ёриткичдан ҳам айнан тунда фойдаланар эканмиз, демак, ой 
чиндан ҳам осмоннинг фонари саналади. Зулфира ижодида болани 
ҳазил билан кулдирадиган шеърлар кам. Ҳажв элементлари кам 
учраса-да, “Осмоннинг фанори” шеърини ўқиган китобхон 
муаллифнинг топқирлиги сабаб ҳам кулиб қўяди. “Фанор” сўзи бир 
қарашда янги сўздек туюлади, аммо у қадим замонлардан халқимиз 
фойдаланиб келган турмуш ашёси. Шундай экан,ушбу шеърда 
миллий-маданий тажриба ифодасини кўришимиз мумкин бўлади. Ёш 
қаламкашлар ижоди камчиликлардан холи эмас, албатта. “Ёруғ 
оламнинг” бирикмасида “ёруғ” сўзи ўрнига ҳам ой зулматда фонар 
вазифасини ўташини инобатга олган ҳолда бошқа сифатлашдан 
фойдаланиш ўринли бўларди. Юқоридаги 2-, 3-мисраларда ҳам эга 
етишмаётгандек, мазмун шаклланиши мумкин, лекин шаклан 
тўлмаган. Аммо 4-мисра Ос-мон-нинг фа-но-ришеър техникаси 
жиҳатдан 6 бўғинни ташкил қилади ва қолган мисралар 7 бўғиндан 
иборат. Бир қарашда хатодек туюлган ушбу мисрани “Осимоннинг 
фанори” тарзида ўқиш ҳам мумкин ва бу билан мумтоз 
адабиётимиздаги 
ҳижоларга 
мурожаат 
бўлади. 
Зулфира 
Нўмонованинг ижодида шу каби хусусиятлар талайгина. Демак, 
буни болалар адабиётидаги янги нафас деб баҳолаш мумкин. 
Навоийни тушунмаймиз, дея ўзимиздан узоқлаштириб қўйганимиз 
рост. Энди болаларга мумтоз адабиётни, хусусан, Навоийни 
ўргатишда 
дастлабки 
қадамларни 
мана 
шундай 
шаклий 
изланишлардан бошлаш анча фойдали бўлади. 
Китобдан ўрин олган навбатдаги “Сой билан суҳбат” шеъри 
диалогик усулда ёзилган. Шеърда ҳажв элементлари йўқ, лекин сўз 
ўйинлари унга шўхчанлик бахш этган. Оҳанги билан сойнинг 
оқишини ёдга солади. Шеърда болакай сойга шундай мурожаат 
қилади: 
Тентаккинам, Тентаксой. 
Шеърда жонлантириш, интоқ, сифатлаш каби тасвир 
воситаларидан фойдаланилган. Қолаверса, асосдош сўзларни қўллаш 
орқали шеърнинг оҳангдорлиги, жарангдорлиги таъминланган. Сой 
номи билан сифатнинг асоси бир хиллиги ва кичкинтой тилидан унга 


~ 157 ~ 
эркалаш қўшимчалари билан мурожаат қилиниши болалар тили 
софлигини таъминлаб берган.
Муаллиф ўз шеърлари билан болалар хаёлотини бойитишга, 
янги сўзлар ўргатишга уринади. Кўп ҳам ўйноқилик қилавермайди, 
болани кулдирмайди, кўпинча тасаввурига куч беради. Унинг 
“Баҳор” шеъридан олинган қуйидаги мисраларни ютуқ сифатида 
баҳолаш мумкин:
Офтобнинг зар нуридан 
Сойлар қилар жилва, ноз. 
(“Осмоннинг фанори”, 6-б.) 
Чиройли тасвир. Бунда жонлантириш ва сифатлашнинг ифода 
имкониятлари бўй кўрсатган. Қуёш нурининг сойда жилваланаётган 
ҳолати ноз қилишга ўхшатилмоқда. Ариқда оқиб келаётган сувни 
сузук дея тасвирлаш мумтоз адабиётимизда бор. Айнан мана шу 
хусусиятлари билан ҳам ижодкор ёзганлари мумтоз адабиёт билан 
ўхшашликка эга. Аммо сойда қуёш нури жилваланиши нозга 
ўхшатилгани ўзгача жараён. Гўёки ноз бир жилваки, товланади 
демоқчи шоир. Офтобнинг нурлари сойга тушиши ривожлантирувчи 
ҳаракат вазифасини ўтамоқда. Ноз жилва қилиши учун офтобнинг 
зар нурлари керак бўлади, бу ерда гўзал бир жараён бор. Лекин 
шоирнинг ёзганлари бир томондан шакл жиҳатдан болалар учун, 
аммо мазмунан умумадабиёт тегишлига ўхшайди. Ана шу 
хусусиятлари билан Зулфиранинг шеърлари болалар адабиётидаги 
мазмун янгиланишларининг учқунларига мисол бўла олади. 
Тўпламдан ўрин олган навбатдаги “Япроқча” номли шеър бироз 
заифроқ. “Ақл бовар қилмайди” бирикмасининг ўрни алмашиб, 
“бовар қилмайди ақлъ тарзида қофия талаби билан келтирилади. 
Якун пухта эмас, англашилган мазмунда ҳам равонлик йўқ. Аммо 
“ғунчалаб – бунчалар” сингари оригинал қофиялар кишини 
қувонтиради. Шоирнинг ҳамон изланишда эканлигини эслатиб 
туради. Одатда, болалар учун осон қофиялардан фойдаланиб шеър 
ёзадилар. Йўқ, айни дамда болалар техника-технология замонида 
яшаб туриб ўрганаётганлари олдида бироз қийин қофиялар ҳеч нарса 
эмас. Энди уларга мураккаброқ тушунчаларни ҳам ўргатиш керак ва 
бу йўлда адабиёт карвонбоши бўлиши лозим. Соддароқ, осонроқ дея 
уларни жиддий асарларни ҳазм қила олмайдиган “дангаса” қилиб 
қўйиш асло ярамайди. Шундай экан, мана шу катта ишлар ёш 
ижодкорларнинг жажжи қадамларидан бошлангани ҳам анча дуруст. 
Шаклий изланишлар мазмуний ривожланишларга замин яратишига 
умид қилиш мумкин. 


~ 158 ~ 
“Ёмғир” шеърида ҳам тасвир чиройли.Зулфира шундай гўзал 
тасвирлар бита олади. Моҳир рассомдек жараёнларни китобхон 
олдига тизиб қўяди.Ёмғирни болаларга мусаввир каби чизиб беради 
ижодкор. Шеър момақалдироқнинг ўжарлиги тутиб қолгани билан 
бошланади. У бутун дунёга овозасини таратади ва жаҳли чиқаётгани 
хабарини чаққон чақмоқ етказади: 

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling