Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги ўзбек тили ва


Download 1.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/73
Sana27.01.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1134427
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   73
Bog'liq
monografiya. so\'nggi

Изғиринда тобланган 
Коптоктушдиэсимга. 
Мана, уни бермовдим 
Роналдога, Мессига. 
(“Қулоқсиз қулоқча”, 46-б.) 
Муаззам Иброҳимова ижодида кўзга ташланадиган яна бир нарса 
– ижодкорнинг сўзга ботирлиги. У ҳажвий мавзуда ёзадими ёки 
дидактик характерли шеър бўлсин, неологизмлар, қисман шеърга ёт 
бўлган сўзлардан фойдаланишга қўрқмайди, чўчимайди. Шоира сўз 
масъулиятини ҳис қилади, албатта. Қўрқмасдан замонавий сўзлар, 
компьютер соҳасига оид атамалар ёки юқоридаги шеърда 
келтирилганидек, Роналдо, Месси каби шеър мазмунига оид 
сўзларни қўллайди. Булар болаларни қизиқтиради, ўзига тортади. 
Ижодкорда баёнчилик бор. Ижодида баён услубидан фойдалангани 
сабаб ҳам шеърлар бироз чўзилиб кетади. Болалар психологиясига 
кўра, улар тез зерикиб қоладилар. Болалар учун асар ёзаётган қалам 
соҳиби зиммасида улкан масъулият бўлади. Болани табиийлик билан 
кулдириш жуда қийин, у сохталикни дарров сезади. Лекин ундаги 
107
O‘zbek tilining izohli lug‘ati. – Toshkent: “O‘zbekiston Milliy ensiklopediyasi” Davlat ilmiy 
nashriyoti, 2006. –301–302-b. 
108
O‘zbek tilining izohli lug‘ati. – Toshkent: “O‘zbekiston Milliy ensiklopediyasi” Davlat ilmiy 
nashriyoti, 2006. –301–302-b. 


~ 153 ~ 
ҳайратни сўзларда ифодалаш учун шеър минг чиғириқдан ўтиши 
керак бўлади.
Муаллифнинг бошқа шеърларини таҳлилга тортсак: 
Ёнғоқполвон арзанда, 
тишчаларда чақилса, 
Ҳайрон бўлманг, тишчалар 
“вой, дод” дея бақирса… 
(“Тишчалар”, 23-б.) 
Енгилгина кулги уйғотадиган шеърнинг шу мисраларини ўқиган 
болакайларда тишчаларга нисбатан раҳм-шафқат ҳисси уйғониши 
аниқ. Зеро, бу раҳм-шафқат, аввало, уларнинг ўзига, ўз саломатлигига 
қаратилган бўлади. Буни болалар оппоқ, кичик аъзоларига нисбатан 
меҳрибончилик деб тушунишлари ёрдамида энди тишларида ёнғоқ 
чақмайдиган бўладилар. Уларга раҳм қиладилар, “вой, дод” деб 
бақиришларини истамай қоладилар.
Болалар адабиёти зиммасига юклатилган дидактик вазифага 
айнан кулги сўқмоқларидан бориш яхши самара беради. Мазкур 
шеър ҳам болалар шеъриятидаги ижтимоий-маърифий тажрибалар 
ифодаси ўлароқ майдонга келган. Ижодкорнинг шакл устида ҳам 
кўпроқ изланиб, такрорлардан камроқ фойдаланиши, пухта асар 
дунёга келишини таъминлаган. Масалан:
Майли, менинг дўстларим 
Қолиб кетди тепада. 
Қидирсангиз топасиз, 
Ювилмаган мевадан. 
(“Ичбуруғ”, 18-б.) 
Ушбу шеърда ҳам юқорида таъкидланганидек, жонлантириш, 
интоқ, сифатлаш кабитасвирий санъатлар қўлланилган ва якунда 
ҳукм берилган. Бу ҳукм пандона сифатида жаранглайди. Ижодкор 
тўғридан-тўғри “меваларни ювиб е” деб айтмайди. Ювилмаган 
мевадан касаллик микробларини топиш мумкинлигини эслатиб, 
уқтирадики, меваларни ювиб ейиш керак. Унчалик катта бўлмаган 
дидактик характерли мазкур шеърдан болалар ўзларига зарур 
хулосаларни чиқариб оладилар.
“Дидактика” – юнонча “дидактикос”, яъни “ибратли” деган 
сўздан олинган. Демак, “дидактик адабиёт” деганда насиҳат, ўгит, 
ибрат руҳидаги асарлар тушунилади. Бу Шарқда ҳам, Ғарбда ҳам 
бўлган. Шарқ сўз санъатида панд-насиҳат руҳи устунроқ, очиғи, у 
шуниси билан Ғарб адабиётидан фарқ қилади ҳам.Х асрдаёқ буюк 


~ 154 ~ 
Абу Али ибн Сино Шарқ кўпроқ панд-насиҳат йўли билан, Ғарб эса 
ҳаётни реал кўрсатиш орқали кишини тарбиялашга мойиллигини 
махсус қайд этиб ўтган эди
109

Кўринадики, болалар тарбиясида адабиётнинг кучидан – 
дидактик қимматидан фойдаланиш самарали. Асарнинг дидактик, 
маърифий ғоялар ташиши эса унга ижодкорнинг қанчалар теран 
мазмун юклай олишига, маҳоратига боғлиқ бўлади. Инсонда 
адабиётга муҳаббатни шакллантиришдаги илк восита сифатида 
болалар адабиётига эътибор бериш, унинг аҳамиятини чуқур англаб 
етишга муносабатдан, уни тадқиқ қилишдан бошланади. 
Муаззам Иброҳимованинг асл касби шифокор бўлганлиги учун 
ҳам болалар соғлиги ҳақида қайғуради. Болаларнинг тишчаларини 
асраш, қулоқларини эҳтиёт қилиш ёки ювилмаган меваларни еб, 
касал бўлиб қолмаслигини хоҳлайди. Ўз хайрихоҳлигини шеърлари 
орқали етказиб беришга ҳаракат қилади. Ижодкорнинг насрий 
асарлари ҳам бугунги кун болалар адабиётида ўқишли бўлиб 
турганлигини шу орқали эътироф этиш мумкин.
Муаллиф шеърларида жонлантириш асосида болаларга панд-
насиҳатлар қилади, тарбиялайди. Интоқ санъати билан гўзал эстетик 
шеърлар яратади. Сифатлаш орқали маърифий ғояларни сингдиради 
ва билим беришмақсадини кўзлайди. Юқорида қайд этилганидек
касби нуқтаи назаридан муаллифни болаларнинг саломатлиги 
масаласи қизиқтиради. Шу боисшеърларидаги образлар – тишлар, 
инсон танасининг аъзолари ва ҳоказо. У образлардан сўз 
масъулиятини ҳис қилган ҳолда фойдаланади. Янгиликка интилади, 
бу йўлда тажрибалар қилишдан тап тортмайди. Шоира болалар 
олдидаги асл вазифаларини теран англайди. Уларга нима тортиқ 
қилмоқчи эканлигини англаган ҳолда ишга киришади. 
Болалар шеърияти йўналишида ижод қилувчи шоирлар 
кўпчиликни ташкил этмайди. Айниқса, ёш ижодкорлар сафида улар 
бармоқ билан саноқли. Мана шу омил ҳам болалар учун ижод қилиш 
қанчалик машаққатли эканидан далолат бериб турибди. Ўзбекистон 
Ёзувчилар уюшмаси ва “Ижод” жамоат фонди томонидан сараланган 
ёш ижодкорларнинг шеърий, насрий китоблари “Биринчи китобим” 
рукнида 10–20 минг нусхада чоп этиб келинади. Бир неча йиллар 
давомида чоп этилаётган тўпламлар орасида болалар шеърияти 
109
Olim S., Ahmedov S., Qo‘chqorov R. Adabiyot. Umumiy o‘rta ta’lim maktablarining 8-sinfi 
uchun darslik. I qism – Toshkent: G‘afur G‘ulomnomidagi Adabiyot va san’at nashriyoti, 2014. – 
71–72-b. 


~ 155 ~ 
йўналишида атиги 3 та китоб нашр қилинган. Булар: Зулфира 
Нўмонованинг “Осмоннинг фанори” (муҳаррир Т.Адашбоев), 
Азамат Худойберганов ва Дилноза Тиллабоеванинг “Уялчанг 
чувалчанг” (муҳаррирлар Турсунбой Адашбоев, Заҳро Ҳасанова) 
ҳамда 
Наима 
Анварова, 
Мўтабар 
Ҳасановава 
Моҳидил 
Абдуллаеваларнинг “Раққос япроқлар” (муҳаррир Дилшод Ражаб) 
шеърий китобларидир. Бугунги давр болалар шеърияти ва унинг 
давоми дея эътироф этилган ушбу китоблардан ўрин олган, 
шунингдек, юқоридаги каби мақсадларга хизмат қилувчи ҳажв 
элементлари, улардаги шаклий ва мазмуний изланишларни таҳлилга 
тортиш ўринли. Зеро, бугунги болалар адабиётининг ёш вакиллари 
томонидан ёш китобхонларга қандай асарлар тақдим этилаётгани, 
образлар ва шаклий изланишлар қай ҳолда тадқиқ этилиши ҳар 
томонлама қизиқ. Номлари келтирлаган тўпламлардан жой олган 
шеърларнинг ҳавжий хусусиятлари, улардаги ҳажвий образларда 
янгиланиш кузатиладими каби саволларга таҳлиллар орқали жавоб 
топиш мумкин бўлади.
Зулфира Нўмонова қаламига мансуб “Осмоннинг фанори” номли 
китоб 2015 йил чоп этилган. Китобга танланган ном болаларни 
осмондаги ойнинг яна бир хусусияти билан таништиради: энди ой 
осмоннинг фанори, тунларни ёритувчи чироқ ўлароқ уларнинг кўз 
олдида гавдаланади. Фанор сўзининг мумтоз қўлланиши ҳам 
болаларга янгича тасаввурлар беради. Оғзаки нутқда уни “фанар” 
тарзида ишлатувчи кичкинтойлар энди сўзни тўғри қўллай 
бошлайдилар. Шу номли ва бошқа шеърларда муаллифнинг шаклий 
изланишлари яққол кўзга ташланади. У қўллайдиган оддий ва содда 
“ширмойга – чайган”, “бунчалар – ғунчалаб”, “даврани – айланиб” 
сингари янги қофиялар ана ўша шаклий изланишларнинг илк 
кўриниши сифатида намоён бўлади. Фалсафадаги шакл ва мазмун 
бирлигини инобатга олган ҳолда мазмуний янгиланишларни ҳам 
таҳлилга тортиш ва болалар шеъриятида миллий-маданий ва 
ижтимоий-маърифий тажрибалар ифодаси бугунги ёшлар ижодида 
қай даражада эканлигини аниқлаш адабиёт учун муҳим масала 
саналади.
Тўпламдаги илк шеърда болакай кўкдаги оймомони ширмой 
нонга ўхшатиб, у юзини ёғдуга, нурга чайганини айтади. 
Болакайнинг сўзларига жавобан унинг бувиси нур ойнинг борлиғи ва 
у осмоннинг фанори, дея таъкидлайди: 


~ 156 ~ 

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling