Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги ўзбек тили ва
Download 1.39 Mb. Pdf ko'rish
|
monografiya. so\'nggi
Хабарни етказиб чаққон чақмоқжон,
Очди кўкнинг сирли даврозасини. (“Осмоннинг фанори”, 8-б.) Мана шу ўринда момақалдироқ ва чақмоқнинг айричалиги ҳам бериб кетилади. Бу икки сўз орасида нозик фарқ борки, уни сўзларда ифода этсак, чақмоқ чақади, момақалдироқ гумбурлайди. Чақмоққа “чаққон” дея сифат берилиши ҳам оҳангдорликка таъсир қилган. Боланинг нутқида тез айтишлар қанчалик аҳамиятли бўлса, шу сингари ўйноқи сўзлар тизмаси ҳам зарур саналади. Осмон эшикларининг чақмоқ томонидан очилиши болалар учун қизиқарли. Бунда тасвир ҳам, мантиқ ҳам мавжуд. Шеър ҳажвий эмас, аммо кайфият улаша олади. Якун ҳам ўринли, тугал: томчилар бир-бирини қувиб тушиб, борлиқни ғубордан ювиб ташлагани билан хотималанади. Шеърдан бола қандай хулоса олиши мумкин? Шеър дидактик характерда, аммо ижодкор уни бироз парда ортига яширади. Уни бола тушунмаслиги мумкин, лекин катта ёшли инсон англаб олади. Яъни жаҳл билан бошланган жараён, жаҳл қилиш, табиийки, яхшиликдан эмас, якунда яхшилик билан тугамоқда. Момақалдироқнинг жаҳли чиққанлиги сабаб чақмоқ осмон дарвозаларини очган эди, шу туфайли борлиқ, замин бағри тоза бўлди, томчилар уни ювиб ўтдилар. Бундан кўринадики, биз яхшиликдан эмас деб ўйлаган ҳар нарсанинг ҳам охири ёмонлик билан тугайвермайди. “Ҳар ишда бир хайр бор”, деган дидактик қараш пинҳон этилган шеърда. Ана шуни болалар тўғри англаб етишлари керак. “Шодлик саси” – бутун шеър. У тонгги гўзал умид куйи билан бошланади: Қуёш тонгнинг остонасида Умид билан эшигин қоқар… (“Осмоннинг фанори”, 9-б.) Деразадан эса оппоқ либосли кун жилмайиб боқади. Демак, кун, тонг битта уйда яшар экан-да, ўйлай бошлайди бола. Кейинги пайтларда болада фантастик, болаларча улкан тасаввурни ~ 159 ~ шакллантириш адабиётда кам учрайди, бунга иккинчи даражали масала сифатида қараш авж олди. Лекин бола тасаввури билан бола, уни бойитиш лозим. Қандай? Шу сингари шеърлар, уларнинг таҳлиллари орқали. Шеърдаги қуйидаги мисралар ҳам ғоят аҳамиятли: Гуллар юзин ювганда шабнам, Қуёш кўрар ўзининг аксин. (“Осмоннинг фанори”, 9-б.) Ҳар тонг гуллар юзини шабнам ювиб қўяди ва бу ўзида ойна ҳосил қилади. Унда қуёшнинг заррин нурлари товланишини кузатиш мумкин. Қуёш шабнамда бутунлигича кўринмайди. Зеро, қуёшнинг шабнамга нисбатан анча катта эканлигини бола ҳам билади, аслида. Шундай экан, бу мисралар орқали нима дейилмоқда? Нимага ишора қилинмоқда? Қуёш, албатта, рамз. У бутунлик, унинг зарралари эса касрат рамзи. Улар кўп бўлиши мумкин, лекин қуёш битта. Мана шу зарралар шабнамда қуёш ўлароқ акс этяпти. Демак, ҳар бир заррада қуёш акс этади. Зарралар йиғилиб, қуёш бўлади. Қуёш ҳар бир заррасида ўзини кўради ва бу ўзлик учун шабнам восита бўлиб келади. Шабнамни бу ерда шаҳодат оламига қиёслаш ҳам мумкин. Чунки зарраларнинг қандай эканлиги уларнинг шаҳодатда қандай эканликлари билан боғланади. Шундай экан, шабнам ўткинчи дунё тимсоли. Ўткинчи бўлиш билан бир қаторда у кўзгу ҳамки, агар Қуёш зарраларга назар ташламоқчи бўларкан, уларнинг бу оламдаги қилган гуноҳу савоблари – амалларига эътибор қаратади. Болалар бу мазмунни тушунмаслиги, тўлалигича англамаслиги мумкин. Лекин буни дарсларда таҳлил қилиш орқали шакллантириш имкони мавжуд. Мана шундай чуқур мазмун касб этувчи, шаклан қисқа бўлган болаларбоп асарларга бугун эҳтиёж катта. Бутунни қисм орқали ифодалаш, заррада борлиқни кўриш тасаввуфий маъно касб этади. Жаҳонга машҳур ва мактаб дарсликлари орқали таниш бўлган “Кичкина шаҳзода”, “Қутбдаги гунафша” асарлари ёки жадид боболаримиз болалар учун ёзган “Ўқув китоб(и)”даги ҳикоялар ўзларида катта мазмунни яширмаганми? Болалар адабиётида айнан мана шундай теранлик касб этиши керак эмасми? Айниқса, бугун. Болаларга осонлик, мураккабликни енгишни шакл ёрдамида таъминлаш мумкин. Аммо мазмун-моҳият чуқур бўлиши шарт, тагдор ва теранлиги билан боланинг ёдида қолиши керак. Бола кичиклигида у шеърларнинг ~ 160 ~ моҳиятини англамас. Улғайгач эса, хотирасига муҳрланганмисралар мазмуниничуқурроқ англаб етади. Юқорида таъкидланганидек, болалар адабиёти намуналарида мумтоз адабиётга, жумладан, тасаввуфга хос хусусиятлар акс этиши бу жуда катта ютуқ. Аслида, адабиёт шундай бўлиши ҳам керак, айниқса бугун болалар адабиёти деярли фожиага айланиб қолган бир пайтда. Сабаби бугун умумадабиётда ҳам бир қанча намуналар борки, уларда тасаввуфий мазмунни кўриш мумкин.Шу жиҳатдан болалар шеъриятига ҳам мана шу хусусиятнинг кириб келиши анчайин зафарли қадам бўлади. “Шодлик саси” шеъри тамоман овозга қурилган. Унда овоз элементлари кўп учрайди: булбулнинг сайраши, япроқлар шивири, тонгнинг рақси… Бу шеърни сарлавҳа (сас)дан келиб чиқиб таҳлил қилишга ёрдам беради. Сабаби шеър таҳлилида унинг номи алоҳида аҳамият касб этади. Муаллифнинг “Капалак” шеъри ҳам бутунича гўзал. Жажжи болакайнинг капалакни тутмаслик учун майли, дея орзусини ҳам қурбон қила олиши катта жасорат. Шоира капалак кўкда беғубор орзудайин парвоз қилаётганини айтади. “Бола” – лирик қаҳрамон тилидан айтилган якун улкан тарбиявий ва эстетик аҳамиятга эга: Download 1.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling