Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги ўзбек тили ва


Download 1.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/73
Sana27.01.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1134427
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   73
Bog'liq
monografiya. so\'nggi

Битта қанот қоқишга. 
(“Уялчанг чувалчанг”, 16-б.) 
Ортиқча шарҳлар, изоҳларсиз тарбиявий аҳамияти катта бўлган 
шеър. Мақтанчоқлик болалар орасида кенг тарқалган “касаллик”. 
Уни “даволай олиш” эса ҳар бир “шифокор”нинг ҳам қўлидан 
келавермайди. Шоир ҳам шеъри орқали шу вазифани бажаришга 
уриниб кўради. 
Тўпламдан ўрин олган “Саримсоқпиёз”, “Компьютер сичқони” 
саргузаштлари ҳам ҳажвий шеърларга яхши мисол бўла олади. 
Саримсоқпиёз ўзининг ҳиди сабаб дўстларига ёқмаётганини айтади, 
атир сотиб олиб, энди у билан ҳаммаси яхши бўлишини таъкидлайди. 
Бунда ўқувчи ўзи учун кўплаб хулосалар чиқариши мумкин. 
Масалан, дўст орттириш учун ҳам яхши инсон бўлиш керак. 
Саримсоқнинг ҳиди унинг ёмон томони деб олинса, кейинги яна бир 
ишора: баъзан ички дунёсини билмай туриб, четга чиқариб қўйиш 


~ 176 ~ 
нотўғри эканлиги билан ифодаланади. Бошқа бир томондан 
қаралганда, шеърдаги эстетик тарбия ҳам кишини хурсанд қилади.
“Компьютер сичқони” эса мушукдан қочмоқчи бўлганда думи 
унга халақит беришини айтади. У компьютерсичқони бўлса ҳам 
мушукдан қочиши кераклиги яхши сўз ўйини ҳосил қилган. Бу 
болаларда сўзлар билан боғлиқ ўхшашликлар занжирини яратади. 
Шоир эса улардаги нозик ўхшашликларни аниқлаб, болаларга 
тутаверади.
“Баҳона” шеърида ҳам жамиятимиздаги қусурлардан бири 
қаламга олинган: 
Эчкивойни тўхтатиб, 
Миршаббоши шоқол дер: 
Нега Шердан берухсат 
Қўйиб олдинг соқол, дер. 
Нима қилсак сен нодон 
Эсли-ҳушли бўласан. 
Шу ишингга эртага 
Бизга тушлик бўласан. 
(“Уялчанг чувалчанг”, 20-б.) 
Шеърнинг номи баҳона эканлиги инобатга олинса, ундаги 
мазмун тиниқлашади. Жамиятимизда бугунги кунда бу каби 
баҳоналар жуда кўп учрайди. Шоир ушбу масалани қўрқмай танқид 
қилади. Шу ўринда “Донишманд Сизиф” асаридаги “Талқин адо 
қилди Сизифни” дея ўкинч билан айтилган хитобни бироз 
ўзгартириб, “баҳоналар адо қилди Сизифни” дейиш ҳам мумкин 
бўлади. Сизиф бу ерда рамз, албатта. Болаларнинг баҳоналари ҳам 
доим тайёр туради. Шу сабаб баҳоналарга арзимас дея сифат 
берилади. У сабабнинг эгизаги, аслида. Фақат бироз салбий 
бўёқдорликка эга. Шу жиҳатдан шеър катталар ва болалар учун ҳам 
тарбиявий аҳамият касб этади. 
Соқол мавзуси учун айнан эчкининг танлангани ҳам мантиқан тўғри, 
болалар буни аниқ тасаввур қила оладилар. 
Шоир “Олма” номли шеърда омонимларни қўллаш орқали ҳажв 
қилади, ўқувчиларни кулдиради: 
Мени “олма” дейишса, 
Ўтирманглар олмасдан. 
(“Уялчанг чувалчанг”, 20-б.) 
Шаклдош сўзларни қўллаш орқали болалар учун қизиқ воқеалар 
юзага келтирилади.


~ 177 ~ 
“Тулки” шеърида ҳам фирибгарлар тузоғига осон тушиб 
қолаётган содда инсонлар қисмати кулги воситасида очиб берилади. 
Унда тулки бошқа жониворлар ўзлари содда бўлса, менда нима айб 
дея савол қўяди. Бугун минглаб инсонлар соддалиги туфайли 
“тулкилар” тузоғига тушиб қолаётгани сир эмас. Мана шу жараённи 
шоир болаларга хос юмор билан қизиқарли тарзда ифодалайди. 
Мазкур шеърда жонлантириш, интоқ каби санъатлар қўлланилган.
Азамат Худойбергановнинг тўпламидан топишмоқлар ҳам ўрин 
олган. Шоир уларни ҳам туркумларга ажратади: “Полиз 
топишмоқлари” деб атайди. Унинг асосий қаҳрамонлари ва ечимлари 
полиздаги сабзавотлар. Бу жумбоқлар болаларнинг онгини 
ўстиришга хизмат қилади. 
Шоирнинг “Қувноқ математик шеърлар”и ҳам аҳамиятли. 
Уларни ҳисоб шеърлар дейиш ҳам мумкин. Бу орқали мактаб 
ёшидаги болалар математика фанини қизиқарли тарзда ўрганишлари 
мумкин бўлади. 
Юқоридаги фикрлар Азамат Худойберганов ижодига эмас
ижодининг бир қисмига – унинг “Уялчанг чувалчанг” тўпламига 
киритилган шеърларга тааллуқли. Шоир шеърларида суҳбат усули 
таъсирчанликни оширишга хизмат қилган. Асосан ҳажвий шеърлар 
ёзадиган ижодкор улар орқали болаларга тарбия беришга, нимадир 
ўргатишга, танқид орқали нуқсонларни тузатишга – сўз аталмиш 
мўжизанинг сирли томонларини кўрсатишга ҳаракат қилади. Унинг 
шеърларида оҳангдорлик, ўйноқилик етакчи ўрин тутади. Ҳажв, 
асосан, шеър якунида саҳнага чиқади. Азаматнинг ижоди 
китобхонни ҳам, танқидчини ҳам хурсанд қилади. Китобхон яхши, 
ўқишли асар тутгани учун ундан миннатдор бўлса, синчи бугун 
болалар адабиётининг муносиб давомчилари борлигига умид 
боғлайди. 
Инсоннинг китобга бўлган муносабати унинг болалигидан 
шаклланади. Боланинг кўнглига кириб бора оладиган, у чин деб 
қабул қиладиган шеър ёза билиш, айниқса, улғайган ижодкорлардан 
катта масъулият талаб этади. Ана шу жиҳатдан ҳам бу ғоят мураккаб 
вазифа. Болалар адабиёти бугунги кунда ғоявий-маърифий ва 
ахлоқий-эстетик тарбия қуроли сифатида ўз вазифаларини 
бажаришда давом этяптими деган саволга жавоб олишнинг биргина 
йўли бугун яратилаётган асарларни кенг таҳлил қилишдир.
Навбатдаги таҳлилга тортилаётган асар 2019 йилда “Биринчи 
китобим” лойиҳаси асосида чоп этилган “Раққос япроқлар” китоби. 


~ 178 ~ 
Ундан уч нафар ёш ижодкор: Наима Анварова, Мўтабар Ҳасанова, 
Моҳидил Абдуллаевалар ижод намуналари ўрин олган. Дастлаб сўз 
ижодкор Наима Анварова китобидан ўрин олган “Макка ва ҳакка” 
тўплами ҳақида. Шоира шеърларидаги самимийлик, болаларча 
соддалик инсонни ўзига тортади. Тўпламга киритилган “Ёмғир” 
шеърида ҳажвийлик таранг даражада. Унда устоз болаларга ёмғир 
нима дея савол беради. Ҳошим деган топқир ўқувчининг: 

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling