Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги ўзбек тили ва


Download 1.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/73
Sana27.01.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1134427
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   73
Bog'liq
monografiya. so\'nggi

Чорлаганди Умидни 
Китобга бўлган меҳр
116

Аммо шеър шакл жиҳатдан таҳрирталаб. 
“Беш” номли шеърнинг дастлабки икки банди эътиборга лойиқ, 
аммо охирги бандга деярли ҳеч қандай мазмун юклатилмаган. 
Шундай экан, уни Беш баҳонинг: 
Аълочи болаларнинг 
Кундалигин безайман 
(“Раққос япроқлар”, 76-б.) 
– деган мағрур сўзлари билан тугатиш мақсадга мувофиқ бўлар эди. 
“Зоминга йўл” шеърини қуруқ таассурот деб баҳолаш мумкин. 
Бу болалар учун аталган шеърми ёки шоирнинг таассуротлари
билиш қийин. Аммо бунда Зоминга боришни орзу қилган қизнинг 
синглиси каби битта қандга орзусини алмашмаслиги айтилади. 
“Хўроз” шеърида ҳажв бор. Болакай тушлик вақтида 
дастурхонга ўтириб, таом ҳидидан хурсанд бўлади ва ойисидан бу 
ниманинг гўшти эканлигини сўрайди. Бабақ хўрознинг гўшти 
эканини билган болакай шундай жавоб қайтаради: 
– Ие, нега бизларга 
Айтмадингиз олдиндан. 
Энди хўроз ҳар сафар 
Қичқирса-я қорнимдан. 
(“Раққос япроқлар”, 78-б.) 
116
Abdullayeva M. Raqqos yaproqlar. – Toshkent: Navro‘z, 2019. –76-b. Keйинги шеърлар 
шеърлар саҳифаси қавс ичида бериб кетилди. 


~ 183 ~ 
Болаларга хос кулги. Аммо шоир болалар учун қалам тебратар 
экан, унинг эстетик томонларига ҳам эътибор бериши керак. Зеро, 
юқорида таъкидланганидек, болалар учун шеър ёзадиган ижодкор 
сўзнинг заршуноси бўлиши зарур. Чунки у ёзаётган ҳар нарса 
келажакка дахлдор.
Бошқа бир шеърда “Шоколод – бир ўпичнинг баҳоси” дея уни 
“талашларидан”– 
ўпишларидан 
безор 
бўлган 
болакайнинг 
уддабуронлиги, тадбиркорлиги яхши топилма. Шеърда болаларга 
хос юмор акс этган. 
Болалар адабиётининг дидактик-маърифий хусусияти ҳақида 
гапирилганда “Эртаклар” номли шеър алоҳида аҳамият касб этади. 
“Бор экану, йўқ экан” деб бошланган шеър эртакларнинг анъанавий 
бошланмасига ишора қилади. Халқ оғзаки ижодида учрайдиган эртак 
намуналаридан бошланган саёҳат болалар учун яратилган 
мультфильмлар оламига кўчади. Уларнинг ҳам ўзагида эртаклар 
ётиши ёдга олинади: 
Бу гал ҳам қизиқ эртак 
Айтар Қундуз амаким. 
Аълохонда кўрдимми 
Ака-ука Гриммни? 
Айтмайман Кайни ўқиб 
Роса йиғлаганимни, 
(“Раққос япроқлар”, 79-б.) 
деб муаллиф кўз ёшини тўкканини ошкор қилади. Бу ерда эътиборга 
молик жиҳат шундаки, шоир исмлар танлашда ҳам ўйланади, 
изланади. Мавзуга мос исм топишга ҳаракат қилади. Ака-ука Гримм 
асарларини ўқиётган қизалоқнинг исми Аълохон эканлиги бунга 
яхши далил бўла олади. Бундан ташқари, ижодкор китобхон билан 
саволлари орқали мулоқот қилади, суҳбатлашади. Юқорида ака-ука 
Гриммни Аълохонда кўрганмидим, деб савол бериш орқали ўқувчини 
бир уйғотиб олади ижодкор. Ўзини кузатишга мажбур қилади. 
Антуанга қандайин 
Мактуб юбориш мумкин? 
Кичкина шаҳзодани 
Тушимда кўрдим бугун, 
(“Раққос япроқлар”, 79-б.) 
дея якунига етади шеър. Маълумки, Антуан де Сент Экзюпери 
“Кичкина шаҳзода” асарининг муаллифи.У асар якунида кимда ким 
Кичкина шаҳзодани кўрса, унга мактуб йўллашини илтимос қилади. 


~ 184 ~ 
Ижодкор мазкур сюжетдан фойдаланиб, Кичкина шаҳзодани тушида 
кўрганини айтади ва болажонлардан энди Антуанга қандай қилиб 
мактуб ёзиш мумкинлигини сўрайди. Дидактик жиҳатдан аҳамиятли 
шеър. Буни фақат болалар эмас, барча ёши катталар ҳам таассуротлар 
билан ўқийди. Ундаги шоир яширган, жавоби китобларда бўладиган 
жумбоқларни топади. Аммо шеърдаги икки мисра шакл талаби билан 
олиб келинган ва асарга ёпишмаган: 

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling