Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги ўзбек тили ва


Download 1.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/73
Sana27.01.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1134427
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   73
Bog'liq
monografiya. so\'nggi

Дарди борларга даво
Эртаклар – буюк ҳаким. 
(“Раққос япроқлар”, 79-б.) 
Бу шунчаки қофия талаби холос. Ижодкор “амаким” сўзига 
қофия тарзида “ҳаким” сўзини қўллаган. Бу эса асарнинг 
пишиқлигини таъминламаган. Эртакларнинг дардларга даво бўлувчи 
табиблиги бироз мантиқ талабини бузади. 
“Самовий жанг” шеъри орқали ҳам шоир болаларга тарбия 
беради: уруш-жанжал кўп ёмон эканлигини уқтиради. Унда дастлаб 
булутлар қовоқ уйиб Ердан аразлайди. Сўнгра чақмоқ ҳам бор 
кучини кўрсатиб, мақтана бошлайди. Фарзандларининг ҳолатидан 
ранжиб қолган она табиат афсус қила бошлайди ва “Беролмабман 
тарбия” дея ўксиниб қўяди. Бўрон эса четда жимгина томоша қачон 
тугашини кузатиб туради, момақалдироқ осмон узра “умбалоқ оша” 
бошлайди. Шу пайт жанжалга бардош беролмаган осмон бирдан 
йиғлаб юборади ва тўполончиларга қарата: Қуёш йўлини тўсманг, 
деб буюради. Шу билан самовий жанг якунига етиб, офтоб яна кула 
бошлайди. Охирда эса: 
“Бир дамлик бўлса ҳамки 
Уруш-жанжал кўп ёмон” 
(“Раққос япроқлар”, 79-б.) 
эканлиги уқтирилади. Шеърда жонлантириш тасвирий воситасидан 
унумли фойдаланилган. Болаларга хос ўйинқароқлик ва тўполончилик 
хусусияти осмон жисмлари, табиат ҳодисаларига кўчади. 
Болаларнинг “умбалоқ ошиш” ўйини ёрдамида чақмоқ янада 
очилади. Аслида, адабиёт шундай бир куч: у кулдиради, йиғлатади 
ва шу орқали тарбия беради.
Навбатдаги “Совға” номли шеърда ҳам яхши тасвирлар, ҳажвий 
мисраларни учратиш мумкин. Унда айтилишича, табиатнинг 
кайфияти жуда ёмон. Қаҳрамон уйқудан кечроқ уйғонган Қуёшга 
салом беради. Воқеалар ривожида шумтака шабода сокинликни 
унутиб қўйгани айтилади. 


~ 185 ~ 
Қорни ёрилиб кетди 
Оппоққина булутнинг: 
Заминга меҳмон бўлди 
Саможоннинг кўзёши. 
Ёмғир синай бошлади 
Ўрик гули бардошин. 
(“Раққос япроқлар”, 80-б.) 
Булутнинг қорни ёрилиб кетгани ҳам ҳажвий, ҳам яхши топилма. 
Осмоннинг кўзёшлари ерга меҳмон бўлиб тушгани ҳам оригинал. 
Ёмғир томчилари ўрик гулининг бардошини синай бошлаши эса 
жараён. Бу билан ижодкор илк баҳор кунлари ёмғири ёғиши ва унинг 
ўрик гулларини тўкиб юборишини айтмоқчи. Шу сабабли ҳам ёмғир 
томчилари ўрик гули бардошини синамоқда, томчилар қанчага чидай 
оларкан дейди. Якунда эса ёмғир томчилари ҳаёт эканлиги, улар 
сабаб майсалар олға дея ўсишга тайёр турганлиги, ўт-ўланлар вадов-
дарахтлар учун осмондан тушган совғалиги айтилади. Умуман, 
шеърда мазмун ва шакл бир-бирини тўлдирган.
“Бобом ва бувим” номли шеърда болакай бобосига эркалик 
қилиб, уларнинг сочларига оппоқ қиров қўнганини айтади ва: 
Бобо, нега қорнингиз 
Коптогимга ўхшайди? 
(“Раққос япроқлар”, 81-б.) 
 – деб сўрайди. Болага хос савол кулги уйғотади. Аммо қуйидаги 
икки мисрани эстетик жиҳатдан ўйлаб кўриш лозим: 
Соқолингиз тез ўсар, 
Меники ҳеч ўсмайди. 
(“Раққос япроқлар”, 81-б.) 
Биз болалар шеърияти ҳажвнинг аҳамиятини исботлашга, у 
маълум вазифаларни бажаришига далиллар келтиришга уринар 
эканмиз, фикримизга “Ньютон” номли шеър исбот бўла олади. Унда 
Отабекнинг саргузашти баён қилинади. Боғда кўм-кўк довуччалар 
пишган. Болалар ундан маза қилиб ейишмоқда. Ушбу ҳолатни 
муаллиф шундай чизади: 
Пастки шохлар айрилди, 
Пишмаган ўриклардан. 
Жуда берилиб кетиб 
Тош отдик шўрликларга. 
Адо бўлди мевалар 
Тўлмай туриб ёшига… 
(“Раққос япроқлар”, 82-б.) 


~ 186 ~ 
Шу пайтда битта тош қаҳрамонимиз Отабекнинг бошига қайтиб 
тушгани айтилади. Сўнгра қаҳрамонимизнинг онаси бошига олма 
тушгач,Ньютоннинголим бўлганини айтиб беради. Болакай 
тасаввурида энди акаси ҳам аниқ олим бўлиши гавдаланади. Олим 
бўлишнинг осон йўлини топган бу болакай, укасига қарата шундай 
дейди: 

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling