Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги ўзбек тили ва
Download 1.39 Mb. Pdf ko'rish
|
monografiya. so\'nggi
Жуда қизиқ, бу томчи
Бунча ёрқин бўлмаса. Турар эди кечгача Агар офтоб кулмаса 115 . Болаларга шеър ёзаётган, умуман, болалар учун маҳсулот тутаётган муаллиф жуда эҳтиёткор бўлиши керак. Ушбу шеърда шудрингнинг яшаб қолиши учун қуёшнинг кулиши керак эмас эди, деган хулосани бериш ўринсиз. “Агар офтоб чиқмаса” дейиш ҳам мумкин, албатта, шаклий талабларни инобатга олган ҳолда. Кимнингдир яшаб қолиши учун кимдир кулиши тарзидаги фикрни болага тутишдан олдин ўйлаб кўриш керак. “Баҳона” шеърида болаларнинг дангасалиги, билим олишга эринчоқлиги танқид остига олинади. Ҳисоб дарсига ҳеч ҳафсаласи йўқ болакай танаффус бошланиб, дарс тугаб қолмаганида, масалани, 115 Hasanova M. Oyna tutar soyga oy. –Toshkent: Navro‘z, 2019. –63-b. Keйинги шеърлар саҳифаси қавс ичида бериб кетилди. ~ 181 ~ албатта ечган бўлардим, дея афсус қилади. Афсуски, баҳоналар ҳар доим мавжуд. Болалардаги дангасаликни муаллиф шу кўринишда очиб беради ва хулосани уларнинг ўзига қолдиради: Жуда узоқ ўйладим, Дарсни бузди танаффус. Чалинмаса қўнғироқ, Ечардим аттанг, афсус. (“Ойна тутар сойга ой”, 66-б.) “Чумоли ва кўлмак” шеърида орзулар тасвири гўзал берилган. Унда чумоли шундай орзу қилади: Улоқча бўлиб Қолсам шу ондан, Бир сакрашда ўтардим Манов уммондан. (“Ойна тутар сойга ой”, 66-б.) Чумоли бу ерда рамз, албатта. Кўлмак ҳам. Кўлмак чумоли учун уммон бўлиб кўринмоқда. Болаларнинг барчаси чумоли каби орзулар қилишади, уларнинг истаклари чегара билмайди. Шоир ушбу ижод намунаси орқали шунга ишора қилади. Шеър болаларни орзу қилишга ўргатади, аммо унда ҳам маълум чегаралар борлиги ҳажв орқали очиб берилади. Мазкур шеър чумоли ҳеч қачон улоқ бўлолмаслигини, лекин шунга қарамай “манов уммон”дан ўтиши мумкинлигини эслатади.Яъни, орзуларни мақсадга айлантириш учун тинимсиз ҳаракат қилиш керак бўлади. “Ой меҳмонда” шеърида эса кўлда бақалар базми жамшид бошлаб қолишади. Базм ва унда бақаларнинг куйлаши сабабини билмоқчи бўлган қуён уларни пойласа, Ой ҳамма ёққа нурдан кўрпа ёйиб, кўлга меҳмонга келган бўлади. Бунда ҳам тасвир чиройли чизилган: Сойга оқ кўрпа ёйиб, Нур таратиб ҳар ёнга — Туғилган кунмикин ё Ой келибди меҳмонга. (“Ойна тутар сойга ой”, 70-б.) Шеърдаги тасвир юқорида тилга олинган “Ойна тутар сойга ой” шеъридаги тасвирга ўхшайди. Лекин икки тасвир орасида муайян фарқлар ҳам йўқ эмас. Бироқ тасвирларнинг такрор қўлланиши ўқувчини зериктириши, уни ўзига жалб қилмай қўйишини унутмаслик керак. Энг асосийси, бу ижодкорнинг бой тасвир манбасига эга ~ 182 ~ эмаслигини ҳам кўрсатиб қўяди. “Ватан”, “Ўзбекистон” номли шеърлар ижодкор ҳали тўла ижодий қувватга эга эмаслигини билдиради. Китобдаги учинчи тўплам – “Раққос япроқлар”. Китобнинг номи бизни япроқларнинг янги хусусияти билан таништиради. Демак, япроқлар рақс тушар экан-да, дея ўйлай бошлайди болакайлар. Моҳидил Абдуллаева ижоди билан болаларга тарбия беришга, уларни китобхонликка чорлашга ҳаракат қилади. Бунда болалар адабиётига хос дидактик-маърифий хусусиятларни кўришимиз мумкин. Тўпламнинг илк шеъри “Меҳр”да ҳам болаларни китобхонликка даъват қилмоқчи бўлган ижодкор “Сариқ девни миниб”ни ўқиган Умиджон билан боғлиқ китоб мўъжизасини кашф этиб, уни китобга ўқишга чорлаган нарса меҳр эканлигини айтади: Англаб етди лек у ҳис, На мўъжиза, на сеҳр. Download 1.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling