Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги ўзбек тили ва
Download 1.39 Mb. Pdf ko'rish
|
monografiya. so\'nggi
Алгебрадан, биласан,
Тушунмайман мен қурғур. Дафтарингни эртага Кўчиришга бериб тур… (“Уялчанг чувалчанг”, 5-б.) Шеърга танланган ном оригинал, унинг мазмуни кейинчалик ойдинлашади. Юқорида айтилганидек, дастлаб у жумбоқ тарзида қолади. Энг муҳими, асар шу каби кўчирмачи болакайларга кўзгу тутади. Ажаб эмаски, синфда шундай шеърлар ўқилса, уларда яхши ~ 172 ~ бир натижа бўлар. Юзлари қизариб, келаси сафар вазифаларни ўзлари бажариб келса. Қолаверса, болалар бирор манфаат учун тилёғламалик қилмасликни ҳам ўрганишади. Шу тарзда шеърнинг номи нега “Илтимос” эканлиги ҳам ойдинлашади. Китобдан жой олган “Пиёз” шеъри ҳам ҳажвий характерда. Унда Пиёз бекасининг раҳмдиллигини, ҳатто ҳар гал уни қўлига олганда кўзларига ёш олишини айтади. Яхши топилма: Бекам жуда раҳмдил, Дердим эмас бағритош. Мени қачон арчсалар, Кўзига оларди ёш. (“Уялчанг чувалчанг”, 6-б.) Аммо негадир бекаси қизиб турган товага ташламоқчи бўлгани Пиёзни хавотирга солади. Жонлантиришнинг гўзал намунаси. Ҳар икки бандда ҳам ҳажв элементлари бор. Шеър болаларга этик- эстетик тарбия беради, уларни раҳмдилликка ўргатади. Бир қарашда якунланмагандек туюлган шеърда, аслида, хулоса маълум. У таъсирчанликка хизмат қилади. Азаматнинг шеърларида шаклий изланишлар ҳам кўзга ташланади, у болалар шеърияти учун анъанавий бўлган 7 бўғинли шеърлардан воз кечиб, янги тажрибаларни ҳам қўллаб кўради. “Ўзи шунақа бўлади” номли шеърда айнан шу хусусиятларни кўришимиз мумкин. Унда бош қаҳрамон – сазан балиқ ҳеч кимда йўқ либосни киймоқчи бўлади. Қисқичбақа янгасидан қарз олиб, кумуш тангали либос кияди. Шеърга қуйидагича якунланади: Ўзгартириб энди Ҳаёт тарзини. Қочиб юрар, Тўламасдан қарзини. (“Уялчанг чувалчанг”, 8-б.) Бу шоирнинг ҳажвий шеърларидаги учинчи даража. Унда шоир хулоса ҳам бермайди, бир қарашда шу ишни маъқуллаётгандек кўринади ҳам. Аслида ундай эмас. Тасвирда нозик бир хитоб борки, шоир бундай ёндашув орқали шундай бўлмаслик кераклигига ишора қилади. Қисқичбақа янга дея жониворлардаги қариндошликни очиб берувчи сўзларнинг ишлатилиши ва бунинг мантиқан тўғри эканлиги ҳам китобхонни қувонтиради. Сазан балиқ ва қисқичбақа ўртасидаги “қариндошлик” болалар учун қизиқарли. Мантиқий хатоликка ҳам йўл қўйилмаган. ~ 173 ~ “Ўрмондаги беллашув”, “Полизда байрам” шеърлари орқали ижодкорда эртак-достонлар ёзишга ижодий қувват борлигини кўрамиз. Улардаги халқ достонларига ўхшаш шаклий унсурлар ва мазмунан мантиқлилик адабиёт майдонига янги бир забардаст болалар шоири кириб келаётганидан дарак беради. “Полизда байрам” шеъридаги “қуриб – турп” сингари оригинал қофиялар билан бирга “ошқовоқнинг ўмбалоқ ошиб келиши”, “карам қават-қават тўн кийиб, қўли кўксида тургани”каби жонли ҳаракатлар болалар учун мароқли. Юқорида ҳажвий шеърларни ғоявий-маърифий ва этик-эстетик тарбия қуроли сифатида келтирдик. Муаллиф ижодида яна бир эътиборли жиҳат шуки, у шеърлари билан болаларни турли фан доирасида саёҳатларга олиб чиқади. “Антиқа жавоб” номли шеър ҳам ҳажвий шеър саналади. Унда ўқувчиларга саккизни иккига бўлганда неча ҳосил бўлиши ҳақида савол ўртага ташланади. Саволга Сардор исмли ўқувчидан антиқа жавоб олинади: Ўртасидан бўлсак – уч, Ён томондан бўлсак – нол. (“Уялчанг чувалчанг”, 13-б.) Саккизни иккига бўлишни математик тилда тушуниб тўрт деб жавоб бериш мумкин. Лекин болаларча ўйлаб, саккиз сонини иккига бўлиб қўйиш ва ундан уч ҳамда нол сонларини ҳосил қилиш янгича тасаввур, болаларча соф кулги асоси бўлади. Ижодкорнинг топқирлиги унинг болаларча ўйлай билганида. Зеро, “болалар учун китоб ёзадиган киши ғоят уста санъаткор, катта тажрибали педагог, тилнинг заршуноси бўлмоғи керак”. “Лайлак” шеъри ҳақида ҳам ҳажвий характерли дейиш мумкин. У Азамат ижодидаги биринчи даражали ҳажвий шеърларга мансуб. Лайлакнинг бозорга тушиб, кўйлак олгани ва шимга келганда омади чопмай, муносибини топа олмагани шеърда баён қилиб берилади: Download 1.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling