Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги ўзбек тили ва
Download 1.39 Mb. Pdf ko'rish
|
monografiya. so\'nggi
Бунча ширин оҳ, оҳ, оҳ,
Бу хўрознинг овози. Яқинроқдан тинглашга Қўймайди, афсус, този. Ўзим айёр дейману, Гоҳо думим берар панд. Аламимдан шу сабаб, Ейман доим хўрозқанд 113 . (“Уялчанг чувалчанг”,4-б.) Хўроз ва хўрозқанд сўзлари орқали қилинган ўйин болаларни қувонтиради, қизиқтиради. Ҳақиқатан ҳам, тулки аламидан хўрозқанд ейиши ва ҳақиқий хўрозни ея олмагани кулги уйғотади. 113 Xudoyberganov A., Tillaboyeva D. Uyalchang chuvalchang. –Toshkent: Navro‘z, 2019. –4-b. ~ 170 ~ Шеърда жонлантириш, интоқ, сифатлаш каби бадиий тасвир воситаларидан унумли фойдаланилган. Қофиялар оригинал бўлмаса- да, боланинг хотирасида осон қолади. Ўқувчи шу сингари шеърларни тез ёд олади. Муаллифнинг бошқа шеърларида ҳам ҳайвонлар образи етакчилик қилади. “Чумчуқнинг эътирози” шеъри боғбон чолнинг қўшниси уни сахий, бой, ҳотамтой эканлигини айтиб мақтагани билан бошланади. Охирида чумчуқ нега шундай сахий одам биздан узумларни қизғанади, деяэътироз билдиради. Муаллифнинг шеърга сарлавҳа танлаш маҳорати дуруст. У болаларни қизиқтира оладиган ном танлайди. Сарлавҳаларни ўқиган китобхон Тулкивойнинг дарди нима эканлигига, Чумчуқ нега эътироз қилаётганига қизиқади, уни ўқийди. Танланган номлар гўёки бир жумбоқ бўлса, шеърларда унга жавоб топилади ва ҳаммаси ойдинлашади. Тулкивойнинг аламига эргашиб, “Туяқуш ҳасрати” келади. У Тулкидан фарқли равишда озиқ ғамида эмас, балки бошқа масалада ғам чекади. Бир пайтлар ҳамма қушлар ичида энг дадил, баланд жуссали қуш бўлганини айтиб шундай дейди: Ҳозир эса ҳаммаси Туюлади гўё туш. Ўрним олган “самолёт” Деган янги чиққан қуш. (“Уялчанг чувалчанг”,7-б.) Азаматнинг кулгидаги асосий қуроли ҳам сўзнинг ўзи. Кимдир воқеаларни айтиб кулдирса, яна кимдир ҳолат билан кулги уйғотади. Азамат бу ерда ҳам сўзга таянади. Албатта, самолёт деган янги қуш чиқиб, туяқушнинг ўрнини эгаллагани болага қизиқарли бўлиб туюлади. Шеър охирида самолёт юқорида учганлиги боис ўзи пастда юрганини айтади. Чунки у ҳам осмонда юрса иккаласи уришиб кетиши мумкин экан! Умуман, яхши топилма. Болаларга бериладиган билимнинг қизиқарли ва уйдирмалар асосидаги сабабларини яратиш ҳам маҳорат. Шунда болалар самолёт ҳам қуш эканлигини – уча олишини ўйлаб, унинг бошқа жонли қушлардан фарқи ҳақида ўйлай бошлайди. Мазкур шеър анъанавийлик билан замонавийлик уйғунлигида яратилган. Болалар қушлар ҳақида умумий тасаввурларга эга бўлсалар-да, самолётнинг ҳам қуш эканлигини уларга эслатиб қўяди. Шоир шеърларидаги бош қаҳрамонлар фақат жониворлар эмас, муаллиф сабзавотлар, мевалардан ҳам образ сифатида фойдаланади. ~ 171 ~ Азаматнинг шеърларида мазкур образлар жонлантирилади: сўзлайди, ҳасрат қилади, эътироз билдиради, қўшиқ ҳам куйлайди. Хусусан, унинг “Сабзи қўшиғи”да сабзавотнинг қўшиқчи эканини кўрамиз. Унинг замирида яхши ғоя ётади. Сабзи истеъмол қилиш болаларнинг бўйини ўстириши ҳаммага аён. Шеърда Қуён уни кўп еб қўйганлиги ва негадир қулоғи ўсиб кетганлиги Сабзининг тилидан айтилади. Шоир мана шу жойда гўзал боғлиқлик ясаб, шеърни устозларга маслаҳат билан якунлайди: “Қулоқсиз” болаларга Мени қилинг тавсия. (“Уялчанг чувалчанг”,4-б.) Шоир “қулоқсиз” болаларгасабзи рамзий образивоситасида тарбияли бўлишига ишора қиляпти. Уни ҳар ким ҳар хил тушуниши мумкин. Ким учундир у китоб, яна кимдир яхши насиҳат дейди. Бошқалар эса яхши ўрнак дея баҳолаши мумкин. Бу умумий маънода қулоқсиз болаларни ижобий томонга ўзгартирувчи объект ёки субъект бўлиши мумкин. Албатта, бу адабиёт ва айнан ҳажвий шеър ҳам бўлиши мумкин. Мана шу даража Азамат ижодидаги иккинчи даража, яъни ҳажвиядан шоир биринчи даражадан бироз юқорилаб, ғоявий-маърифий мақсадларда фойдалана бошлайди. Қолаверса, буни ижодкор бевосита очиқ-ойдин айтмайди, балки ишора қилади. Ҳамма уни ҳар хил тушуниши мумкин. Муаллиф ўқувчи ўзи мустақил қарор чиқаришини хоҳлайди ва буни болалар адабиётида муаллиф ва китобхон мулоқоти сифатида баҳоласак бўлади. Азамат Худойберганов ижодида мавзу кўлами кенгайиб боради: жониворлар, сабзавотлар, болажонлар. “Илтимос” номли шеър ҳам ҳажвий характерда. Бош қаҳрамон синфдоши Раънони обдан мақтай бошлайди. У синфда энг аълочи, энг одобли эканлигини айтади. Шеър равон ўқилади, баёнчилик унчалик кўзга ташланмаган ва охирида кулги саҳнага чиқади: Download 1.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling