Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги ўзбек тили ва


Download 1.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/73
Sana27.01.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1134427
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   73
Bog'liq
monografiya. so\'nggi

О, капалак қалбимга 
Эзгу ҳислар солдинг сен. 
Майли, мен тутолмаган 
Орзу бўлиб қолгин сен. 
(“Осмоннинг фанори”, 10-б.) 
Юзаки маънода жониворларга озор бермасликни ўргатаётган бу 
шеърнинг тагзамирида орзулар ётибди. Бола орзуларини ҳам қўйиб 
юбориш эвазига капалакни озод қилмоқда. Яна таъкидланмоқдаки, 
капалак бола қалбига эзгу ҳислар солган ва бу эзгулик уни қўйиб 
юборишга ундамоқда. Болага гўзал ўйлар бахш эта оладиган шу каби 
асарларнинг кўпайиши эстетик аҳамият касб этади. 
Навбатдаги “Туш” номли шеър болалар адабиётида кенг 
қўлланилган мотивни ўз ичига олган. Ўзида фантастиканинг илк 
кўринишларини қамраб олган мазкур мавзудаги шеърларнинг 
барчасида сюжет бир хил: 
Тентаксойнинг кўксига 
Ойдан осдим туморча. 
(“Осмоннинг фанори”, 11-б.) 
Шеърдан олинган икки мисра жонли. Агар “осдим” сўзи ўрнига 
“тақдим” сўзи ишлатилса дурустроқ эди. Аммо мавзу жуда эски


~ 161 ~ 
ҳатто лойқаланиб ҳам улгурган. Чунки болалар адабиётида ижод 
қилувчи шоир борки, унинг ижодида “Туш” номли шеър бор. Ундаги 
образлар, саргузаштлар ҳам ўхшаш. Бирхилликдан қочган яхши, 
зеро,шоирнинг ўша мавзуда айтадиган янги ва рост сўзи бўлмаса. 
“Барг” номли шеър ҳам диққатга сазовор: 
Ювади юзларини 
Оппоқ тонг дурларида. 
Ва артар астагина 
Қуёшнинг нурларида. 
(“Осмоннинг фанори”, 12-б.) 
Япроқнинг ушбу ҳаракатларига бир эътибор берайлик: у юзини 
шудринг билан ювиб, кейин қуёш нурларида артиб оларкан. Қандай 
чиройли тасвир. Ҳақиқатан ҳам,тонгда япроқларга шудринг тушади. 
Болалар ҳам тонгда юзларини ювишлари керак. Кичик китобхон 
буни ўзининг ҳаракатлари билан таққослаб, тушуниб етади.Сўнг 
япроққа қуёш нури тушиб шудринг ҳам аста йўқолади – юзини артиб 
олади бу япроқчалар. Нозик ўхшатиш ва болалар учун яхши ўрнак. 
Чунки япроқлар ҳам юзларини ювишни ўзлари учун бир табиат 
қонуни сифатида баҳолай оладилар. 
“Ботир хўроз” шеъри эса болаларга ҳажвия орқали тарбия 
беради. Болани мақтанмасликка ўргатади. Мақтанчоқликнинг 
оқибати уятли бўлишига ишора қилади. Шеърда жонлантириш, 
сифатлаш, нутқ бериш каби тасвир воситаларидан фойдаланилган 
ҳамда уларнинг барчаси кулги орқали таъсир кўрсатиш мақсадига 
қаратилган. Образ сифатида танланган “ботир” хўроз дастлаб 
товуқларга обдан мақтаниб олади: 
Ҳурмат қилишар мени 
Дон ейман товоқларда… 
Билсангиз ота-онам
Бўлишган хўп билимдон. 
Дарс берган ўрдак, ғозга, 
Таълим олган куркахон… 
(“Осмоннинг фанори”, 13-б.) 
Даврани – айланиб, кучук – учиб сингари оригинал қофиялар 
асарнинг шаклий қимматини оширган. Якунда “ботир” хўроз 
ҳаммага мақтаниб турган бир пайтда кучук келиб қолди ва унинг 
“ботир”лигини ҳамма билди-қўйди: 
У мақтаниб турган пайт, 
Келиб қолди бир кучук. 


~ 162 ~ 
Товуқларга қарамай 
Дарахтга қочди учиб. 
(“Осмоннинг фанори”, 13-б.) 
Халқимизда бекорга “Мақтанма ғоз – ҳунаринг оз” 
дебайтилмаган. Шеърдан бола сўз ва амал мутаносиб бўлиши 
кераклигини ўрганади. Ўқувчига беҳудага мақтанмаслик, айниқса, у 
ёлғон бўлса, охири вой бўлишини ўргатади. Бу шеърни ўқиган турли 
ёшдаги инсонлар ўзларига керакли хулосалар чиқариши мумкин. 
Масалан, ота-оналар фарзанд тарбиясида сўз билан эмас, амаллари 
билан “гапириш”ни ўрганадилар. Яна ҳеч қачон инсон ота-онаси
яқинлари номи билан мақтанмаслиги кераклиги ҳақида ҳам яхши 
насиҳат бор шеърда. Болалар тарбиясига хос бўлган яхши 
хислатларни ёмон хулқ-атворлари билан зидлантириб тасвирлаш 
самара беради. Айниқса, бу зидлик яхшиликнинг аҳамиятини 
ошириб кўрсатиши билан муҳим. Шу сабаб ҳам шоир, ёзувчилар 
ижодида “бу яхши, шундай яхши бўлиш керак” деган насиҳатомуз 
сўзлардан кўра, унинг зиддини кўрсатиб, “одобни одобсиздан ўрган” 
қабилидаги мисраларни кўп учратамиз ва бу тўғри йўналиш.
Навбатдаги шеър “Қиш” деб номланган. Унда ҳам эътиборга 
сазовор мисралар йўқ эмас, шу билан биргаликда камчиликлар ҳам. 
Бир банд бироз таҳрирталаб ва сийқаси чиққан: 

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling