Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги ўзбек тили ва
Download 1.39 Mb. Pdf ko'rish
|
monografiya. so\'nggi
Ёмғирми, булутлардан
Оқаётган тер 114 , (“Макка ва ҳакка”, 50-б.) дея қизиқарли тарзда жавоб бериши, албатта, болаларча кулги уйғотади. Ушбу шеърда ҳажвия болаларга тарбия бермаслиги, янги билим ўргатмаслиги мумкин, лекин сўз ўйинларига, гапга усталикка чорлаши,шубҳасиз. Бундан ташқари, мазкур шеър болалар тасаввур оламини ҳам бойитади. Болалар адабиётининг ғоявий-маърифийхусусиятларини ўзида жамлай олган шеърлардан бири “Ўхшашлик” деб номланган. Кўзгуда ўз аксини Кўриб мушук итга дер: – Анави шерни қара, Бери келса бизни ер. – Ёнидаги бўрими? Тишини қайраяпти. Жониворлар ўзини Танимай сайраяпти. (“Макка ва ҳакка”, 55-б.) Танланган сарлавҳа шеърга муносиб. Мушук кўзгудаги ўз аксини танимай шер деб ўйлаётган бир вақтда ёнидаги ит ҳам ўзининг ким эканлигини билмай бўри деб тасаввур қиляпти. Ушбу шеър енгил кулги қўзғатади. Қолаверса, болаларни ўзига кўп юқори баҳо бермасликка, ўзлигини танишга ўргатади. “Хўрозқанд” шеърида эса шоир китобхонда эстетик завқ уйғотади, сўз ўйинлари орқали ҳажвни юзага келтиради. Унда ака укасига бир-икки чақа бериб, хўрозқанд олиб келишни буюради. Ширинлик олиб келинганига қувониб турган акага уканинг берган жавоби эса қуйидагича: – Қанд олдим, дейди Ҳовлиқиб бироз. 114 Anvarova N. Makka va hakka. – Toshkent: Navro‘z, 2019. – 50-b. (Keйинги шеърлар саҳифаси қавс ичида бериб кетилди) ~ 179 ~ Лекин бу пулга Келмади хўроз. (“Макка ва ҳакка”, 50-б.) “Сичқонлар орзуси” шеърида ҳам сичқонларнинг орзуси равон ва кулги воситасида баён этилади. Унга кўра, филлар сичқонлар уларнинг қулоғига киришидан қўрқишади. Якунда эса сичқонларнинг орзуси айтилади: Қани шундай хаёлни Мушук зоти ўйласа. (“Макка ва ҳакка”, 59-б.) “Ҳийла” шеъри болаларнинг қувноқ айёрлиги ҳақида бўлса, “Қарз”да болакай дўстидан қарзга беш баҳо сўрайди. Китобнинг номи сифатида танланган “Макка ва ҳакка” шеъри мазмунан Азаматнинг пашша ва қалдирғочнинг мусобақасини эслатиб юборади. Унда маккажўхори ўзидан кетар даражада мақтаниб турган бир пайтда ҳакка уни паққос туширади. Мақтанчоқ шу тариқа ўз жазосини олади: Кўп мақтанма, макка, Дея бир ҳакка. Қанча дони бўлса Еб олди якка. (“Макка ва ҳакка”, 52-б.) Шу ўринда шеърдаги оҳанг ўйноқилиги ҳам болаларни ўзига жалб этишини таъкидлаш жоиз. “Балиқ” номли шеърда ёдда қоладиган мисраларни учратмайсиз. Шеърдабалиққа хос хусусиятлар саналади. У сувнинг фарзанди экани айтилиб, жони қил устида туриши билан якунланади. “Меҳмон келса” шеърида болакайнинг ширин ташвишига мурожаат қилинади. Уйга меҳмон келганда хонтахталар тўлиши ва ширин конфетлар болани ўзига мафтун қилиши айтилади. Якунда эса болакайнинг ҳасрати янграйди: Меҳмонга-чи ҳайронсан, Олинг десак турар жим. Эҳ нимага шу гапни Менга айтмайди ҳеч ким. (“Макка ва ҳакка”, 53-б.) Наиманинг шеърларида шаклдан воз кечиш мавжуд. У кўп шеърларида қолипларга бўйсунмайди. Лекин у бор ижодий қувватидан ҳам фойдаланмайди. Шеърларида баёнчилик устунлик ~ 180 ~ қилади. Унинг шеърларига сарлавҳалар танлаш маҳоратини “Истак”, “Ўрнак” каби шеърларда кўриш мумкин. Аммо Наима Анварованинг айрим шеърларида ҳазиллар қиёмига етмаган, ҳажв чин кулгига айланмай қолган. “Қалтис ўйин”, “Шеърнинг таклифи” каби шеърлар шулар жумласидандир. Уларни пишитиш, мазмун ва воситани тўғри танлай билиш ижодкор ёзган асарларининг муваффақияти бўлиб хизмат қилиши мумкин эди. Китобдаги кейинги тўплам ижодкор Мўтабар Ҳасанованинг “Ойна тутар сойга ой” номли болаларга аталган шеърлар тўпламидир. Мўтабар Ҳасанова шеърларида Ойга жуда кўп тўхталган. Китобнинг номида ҳам ой иштирок этганидан буни билиш қийин эмас. Тўплам номи “Ойна тутар ойга сой” тарзида бўлганида жараён жонли бўларди, назаримизда. Чунки ойнинг юзи сойда аксланади. Аслида, бу ерда ойна тутаётган образ ой эмас, сой бўлиши керак. Ахир, ойда сой кўриниши ғализ. Сойда ой кўринади. Шу боис сой ойга кўзгу тутиши керак. Китобга ном танланганда, аввало шоирнинг ўзи, муҳаррирлар, қолаверса, мана шу ишга масъуллар бу юкни тўғри ҳис қилиши зарур. Мўтабар Ҳасанова кўп ҳажвий мавзуларга қўл урмаган. Унда болалар нигоҳи билан ўлчанадиган мавзулардан бироз каттароқ мавзуларни кўриш мумкин. Шу жиҳатдан, уни ўсмирлар адабиёти деб аташ ўринли бўлади. Унинг китобига киритилган ҳажвий шеърлар ҳам саноқли, деярли йўқ. “Шудринг” шеъри якунига эътибор берайлик: Download 1.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling