Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги ўзбек тили ва


Download 1.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/73
Sana27.01.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1134427
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   73
Bog'liq
monografiya. so\'nggi

ТЎРТИНЧИ БОБ. 
ЎЗБЕК БОЛАЛАР ҲАЖВИЙ ШЕЪРИЯТИНИНГ 
ТАРБИЯВИЙ ҚИММАТИ 
 
Болалар ҳажвий шеъриятида миллий-маданий ва 
ижтимоий-маърифий ғоялар ифодаси 
 
Ҳажвий шеърият дейилганда фақат кулги уйғотадиган ёки 
табассум улашадиган енгил шеъриятни тушунмаслик керак, албатта. 
Айниқса, у болалар учун ёзилган бўлса, ҳажв зиммасига маълум 
вазифалар қўйилиши керак бўлади. Кейинги йилларда болалар 
адабиёти ва болалар китобхонлиги тушунчаларига нисбатан 
қўйилган “саёз”лик тамғаси айнан шу вазифалар бажарилмагани 
сабабли юзага келган бўлиши мумкин. Ҳажвий шеъриятнинг 
вазифалари ҳажвдан келиб чиқади. Ҳажв аслида фожиа, у шундай 
бир танқидки, ўша фожиани даволашга қаратилган аччиқ малҳам. 
“Ҳажвий асар танқидий ва кулги уйғотадиган бадиий асар 
ҳисобланиб, мазмуни ва шаклига кўра сатирик ва юмористик руҳда 
бўлади”
105
. Болалар учун яратилган бадиий адабиёт намуналарини 
ҳам мазмун ва шаклига кўра иккига бўлиш мумкин:
а) сатирик руҳда яратилган болалар шеърияти намуналари; 
б) юмористик руҳда яратилган болалар шеърияти намуналари.
Сатирада аёвсиз танқид бўлгани учун ҳам бу болалар адабиётида 
кам учрайди. Шоир болалар тарбияси, хулқидаги айрим нуқсонларни 
бошқа жисмлар, ҳайвонларга кўчириш орқали енгил кулги 
воситасида уларнитанқид қилади. Аслида, драматик турга мансуб 
комедия жанрининг асосида ҳам танқид-фожиалар устидан кулиш, 
уларни кескин қоралаш ётади. Лекин буни жамият ҳар замонда ҳам 
тушунавермаган, шу сабабли ҳам кулги воситаси адабиётдаги энг 
нозик, шунингдек, энг ўткир ва элита қурол ҳисобланади. Бу 
воситанинг моҳиятини катта адабиётда ҳам тушуниш мушкул, 
аксрият ҳолларда асл мазмун англанмайди. Болаларга унинг 
аслиятини етказиб бериш икки карра мураккаб, чунки бола 
психикаси, руҳияти ҳали ёш. У кўрган ва эшитган нарсасига 
ишонади. Кесатиқ, пичинг каби сўзлашув воситасидаги танқидларни 
ҳам яхши англамайди, иборалар, тасвирий ифодаларнинг ҳам бош 
мазмунини сўзма-сўз қабул қилади. Асардаги ҳажвнинг бош 
105
Ahmedov S., Qo‘chqorov B., Rizayev Sh. Adabiyot. Umumiy o‘rta ta’lim maktablarining 6-
sinfi uchun darslik-majmua. I qism. Toshkent: Ma’naviyat, 2017. –105-b. 


~ 150 ~ 
моҳиятида кимнингдир устидан кулиш эмас, балки унга ўхшаб 
қолмаслик, ўша ҳолатни ёки одатни тарк этиш кераклиги каби 
даъватлар ётганини тўла етказиб бера олиш, асар якунида хулоса 
тарзида тўғри ҳукм бериш шоирнинг маҳоратига боғлиқ бўлади. 
Аниқки, бу мазмунни ифода этишда муаллиф бир қанча тасвир 
воситаларидан фойдаланади, сўз ўйинлари қилади. Сатира ва юморда 
қўлланилган тасвир воситалари ҳақида мактаб дарсликларида ҳам 
маълумотлар учрайди. Аммо болалар адабиёти, хусусан, ҳозирги 
болалар шеъриятида миллий-маданий ва ижтимоий-маърифий 
тажрибалар қай даражада деган саволлар, тажрибалардаги 
камчиликлар, шаклий изланишлар, мазмун янгиланишлари – барча-
барчаси бугунги кунда тадқиқ этилиши талаб этилаётган алоҳида 
мавзу.
Сўнгги пайтларда болалар учун баракали ижод қилиб келаётган 
Муаззам Иброҳимова ижодида ҳажв унсурлари, уни ифодалашда 
қўлланилган тасвир воситаларида бирмунча шаклий ва мазмуний 
изланишлар кўзга ташланади. Хусусан, шоира ижодида мавзу 
янгиланишлари ҳам бор. Масалан, “Қулоқсиз қулоқча” номли 
шеърга профилактик шеър мақомининг берилиши ундаги мазмунни 
аниқроқ тушунишга ёрдам беради ва мазмунан янгилигини 
исботлайди. Қолаверса, шоира ижодида жонлантириш, интоқ, 
сифатлаш, муболаға сингари тасвир воситаларидан ўринли 
фойдаланиладики, уларнинг барчаси мазмунни очиб беришга хизмат 
қилади. 
Қирчиллама қиш бува 
Довдиратди барчани. 

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling