Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги ўзбек тили ва


Download 1.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/73
Sana27.01.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1134427
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   73
Bog'liq
monografiya. so\'nggi

“Ф” қўлини белига 
Тираганча лол турар. 
“П” аста пусиб бориб 
Ўзин панага урар. 
Ушбу шеърда ҳарфларнинг ҳаракатлари уларнинг ташқи 
кўринишларига мосланганини кўришимиз мумкин. “Ф” ҳарфи 
чиндан ҳам қўлларини белига тираб тургандек кўринишга эга.Ёки: 
Оғзини очганча “О” 
Дея олди: Оббо... 
– Вазиятни юмшатсам, 
дер юмшатиш белгиси. 
Ўзингни эпла, – деб 
“К” яширмади кулгисин. 
Шоир ҳарфлар жанги, уларнинг ўзаро можаролари орқали 
болаларга ўзларининг кундалик ҳаётидаги тўполонлар, уриш-
жанжаллар манзарасини шундай усталик билан кулгили чизадики, 
натижада шеърдаги образлар ҳарфлар экани ҳам бир зум унутилади. 
Улар гўёки чиндан баҳсга киришиб кетгандек тасаввур уйғотади, 
чунки барчаси жонли, табиий тасвирланади. Шеърда ҳарфлар 
жангининг барҳам топиши ҳам ғаройиб, ҳам маърифий йўсинда ўз 
ечимини топа олган. Баҳс якунида ҳарфларнинг дўстлари 
ҳисобланган тиниш белгилари аралашади. Бу ҳам шоирнинг поэтик 
топқирлигидан дарак беради. Ҳарфлар жанги авжига чиққанда етиб 
101
Imonberdiyev H. Harflar jangi. – Toshkent: Cho‘lpon. – 19-b. 


~ 138 ~ 
келган уларга яқин бўлган тиниш белгилари бунга қуйидагича чек 
қўяди:
– Нима гап, не тўполон? 
Сўроқ белгиси ҳайрон. 
Найнов Ундов ҳам тергаб 
Бақирди: – Бу қандай гап?! 
Вергул деди: – Тинчинг сал… 
Охир келиб Нуқтабек 
Тўполонга қўйди чек. 
Ҳар иккала шеърда ҳам шоирлар анъанавий образлар (ҳарфлар, 
тиниш белгилари) орқали янгича поэтик мазмун билан бойитилган 
оригинал юмористик асар яратаолганлар. Жумладан, Т.Адашбоев 
шеърида асосий эътибор ҳар бир ҳарф таърифида шу ҳарф билан 
бошланадиган сўзларни кўплаб қўллаш ва уларнинг йўқолиб 
қолишидан келиб чиқиши мумкин бўлган алғов-далғовга қаратилса, 
Ҳ.Имонбердиев асарида ҳар бир ҳарфнинг ташқи белгисига 
асосланилган тасвир (масалан, “Ф” ҳарфи икки қўлини белига тираб 
турган аёлга, “О” ҳарфи очилиб қолган оғизга ўхшатилиши) ва улар 
вазифасидан келиб чиқадиган ҳолат (сўроқ белгисидаги сўраш, 
ундов белгисидаги ҳис-ҳаяжон, буйруқ, вергулдаги ярим тўхташ – 
“тинчинг сал”, нуқтадаги ҳаракат, воқеанинг тугаши) шеърдаги 
кулгили, ҳажвий ҳолатни келтириб чиқаради. Китобхон учун ҳам 
асар бадиияти, қизиқарлилиги ва ўқимишлилигини кучайтиради. Бу 
шеърларда аввалгилардек ҳажв тиғи зоҳиран болаларга эмас, балки 
ҳарфларнинг ўзига қаратилмоқда. Шу боис панд-насиҳат ўрнига 
рамзий-мажозийлик, юмористик руҳ устуворлик қилади. Айни 
чоқда, шеърнинг фақат маърифий аҳамиятига эмас, балки эстетик 
томонига ҳам кўп эътибор қаратилади. Шеърларда болаларга хос 
тасаввур, образлилик, манзара яратиш, ҳарф ва тиниш 
белгиларининг шаклига мос сўз ва қофиялардан, аллитерация 
усулларининг маҳорат билан қўлланиши уларнинг юксак 
бадиийлигини таъминлайди. Натижада уларнинг тасаввур олами 
гўзал бўёқларда чизилган лавҳалар билан бойитилади. Кичик 
китобхонлар ҳарфларнинг беҳуда жанжалларидан ўзларига керакли 
хулосаларни чиқарадилар. Атрофдаги барча нарсага жонли 
мавжудотга қарагандек муносабатда бўла бошлайдилар.
Маълумки, Ҳ.Имонбердиев яратган қаҳрамонлар сиртдан 
қараганда жиндай айёр, ширинликка ўч, хаёлпараст, озгина 
эътиборсизлик қилсангиз, чап бериб чув тушириб кетадиган 


~ 139 ~ 
устомон, қувноқ болалардир. Лекин ушбу хусусиятлари кўпинча 
уларнинг ўзларига панд бериб, беозор кулгига сабаб бўлади. 
Жумладан, “Бир кунлик мўъжиза” шеъри шундай хаёлпараст 
болаларнинг фантазияси асосига қурилган. Катта бир шаҳарда 
мўъжиза рўй бериб, ҳамма мумкин эмас деган сўзни унутади. Бу эса 
шеърнинг ёқимтой қаҳрамонига жуда қўл келади. Тергайдиган, 
тақиқлайдиган одам-да йўқ. Хоҳлаганча ухлайди, эрта-ю кеч тўп 
тепади, ҳеч ким “бўлди, бас, мумкин эмас”, демайди. 
Шоир ота-она, ўқитувчилар, умуман олганда, жами катталарнинг 
болаларни тергашда энг кўп ишлатадиган “мумкин эмас” деган 
танбеҳини поэтиклаштириб, шу асосда болалик дунёсининг ҳажвий 
қирраларини очиб беради. Болаларнинг устомонлигини ўзларига 
кўзгу орқали кўрсатиб беради. Бундаги ҳажвий руҳга болалар 
ниҳоятда ўч бўлган музқаймоқ детали воситасида эришилади.

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling