Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги ўзбек тили ва
Download 1.39 Mb. Pdf ko'rish
|
monografiya. so\'nggi
Каламушвой,
Каламуш. Саводинг сал Чаламиш. Ёз десалар “Темир” деб ~ 114 ~ Сен ёзибсан “Кемир!” деб. (“Баҳромнинг ҳикоялари”, 20-б.) Юқоридаги тасвирлардан шоир мажоз яратишда чаласаводлик иллатларининг бадиий-эстетик ва ижтимоий мазмунини тўла кўрсатиб берувчи характерли деталларни топа олгани яққол намоён бўлади. Бу деталлар каламушнинг асл табиатига хос бўлиб, ҳам саводсизлик иллатларининг зарарли оқибатларини, ҳам каламушларнинг (каламушсифат одамларнинг) яшаш тарзини, ҳаётий тамойилларини ифодалаши билан ажралиб туради. Шоир ушбу поэтик мазмунни “темир” ва “кемир” сўзлари билан боғлиқ ҳолда юзага келган қарама-қарши манзаралар орқали баён этади. Шеърда бошқа ижодкор ёзганларида учрамайдиган мулоқот жараёни мужассам. Умуман, А.Обиджоннинг кўпгина шеърлари ана шу мулоқот хусусияти билан ўзига хос саналади. Яна бир нозик маъно ҳам шеърда яширинганки, у чаласаводликдан ҳам жиддийроқ очофатлик, нафснинг тўймаслиги билан боғлиқ. Жамиятда шундай каламушлар борки, улар “кемирувчи” ҳисобланиб, уларга “темир” деб ёзиш буюрилса ҳам, ўз ишини қилаверадилар – “кемир” деб ёзаверадилар. Шеърнинг туб моҳиятида асли шу тушунчалар ётади. Шоир бу йўл билан ана шундай инсонларни танқид қилади. Болаларни уларга ўхшамасликка ўргатади. Бундан ташқари, асар болаларга “К” ҳарфи талаффузини ўргатишда ҳам қўл келади. Демак, унинг таълимий мақсади ҳам мавжуд. Шундай экан, ушбу шеър ўзида жамлаган мазмун ҳамда олдига қўйган вазифаси ўлароқ у умумшеърият, умумадабиёт мулки ҳисобланади. Анвар Обиджон шеъридаги индивидуал қирралар ҳақида фикр юритар экан, адабиётшунос С.Матжонов шундай деб ёзади. “Шоир каламушнинг айтилган сўзни бошқача ёзишига гўё унинг чаласаводлигини сабаб қилиб кўрсатади. Лекин зийрак китобхон каламушнинг “темир” ўрнига “кемир” сўзини ёзишидан фаҳмлайдики, у чаласавод эмас, балки ўзининг ҳаётий принципини баён қиляпти. Маъно жиҳатдан бир-биридан тамом йироқ бўлган сўзлар зиммасига асосий ғоянинг юклатилиши, қофиядош сўзлардаги фавқулодда ҳамоҳанглик шеърнинг ғоявий-бадиий таъсирчанлигига, узоқ муддат хотирамизда муҳрланиб қолишига ёрдам беради” 83 . 83 Матжонов С. Тириклик суви. – Тошкент: Ёш гвардия, 1986. – 114–115-б. ~ 115 ~ Унга қўшимча қилиб айтиш мумкинки, шеърнинг бадиий- эстетик қимматини фақат каламушнинг ёхуд каламушсифат одамларнинг ўз ҳаётий принципини баён қилиши билан чеклаб қўймаслик керак. Бу ўринда шоир тасвирининг болалар тасаввурига мослигини ҳам унутмаслик лозим. Унда танланган детал ва услубнинг равонлиги болалар уни ёд олишлари ва равон ўқишлари учун зарур. Айрим кишиларнинг ҳаёт тарзи ҳисобланадиган текинхўрлик иллати ҳақида болаларда муайян тасаввур-тушунча бўлиши табиий. Шуни назарда тутган шоир “Текинхўр” шеърида бировлар ҳисобига кун кўрувчи кишиларни чумчуқ ҳажвий образи орқали бадиий гавдалантиради. “Оббо каламуш-эй” шеърида каламушнинг кемирувчанлик хусусияти “темир” ва“кемир” сўзларининг контрасти асосида очилган бўлса, “Текинхўр”да қумурсқа билан чумчуқни бир- бирига қарама-қарши қўйиш орқали чумчуқнинг сатирик қиёфаси яратилади: Қумурсқавой Топиб увоқ, Терга ботиб Тортди узоқ. Чумчуқ келиб Секингина, Ютди-қўйди Текингина. (“Баҳромнинг ҳикоялари”, 20-б.) Адабиётшунос Қ.Қаҳрамоновнинг қайд этишича, “Анвар Обиджоннинг “Текинхўр” номли шеърининг асосий ғояси текинхўрликни фош қилиш. Шоир нуқтаи назарида текинхўр бировларнинг ҳалол меҳнати, пешона тери билан яратилган нарсаларни осонгина ўзлаштириб, ўзиники қилиб олади. Мана шу ҳаётий фалсафанинг бадиий талқинида болалар дунёси ўз аксини топган. Маълумки, болалар чумолини ҳам, чумчуқни ҳам деярли ҳар куни кўриб-билиб юради. Бироқ уларга хос бўлган хусусиятларни шоир талқинидагидек ажрата олмасликлари мумкин. Сарлавҳа танлашда ижодкорнинг устамонлигини шеърни сарлавҳасиз тасаввур қилганда мазмун тўла англишилмаслиги билан изоҳлаш мумкин. Муаллиф талқинидаги соддалик, конкретлилик, воқеабандлик, топқирлик ҳаётдаги характерларни болалар учун реаллаштиради” 84 . 84 Қаҳрамонов Қ. Адабий танқид ва ўзбек болалар адабиёти. – Тошкент: Фан, 1991. – 44-45-б. ~ 116 ~ Дарҳақиқат, Анвар Обиджон сатирик образлар яратишда воқеабандлик ва кўргазмалиликка катта эътибор беради. Ундаги воқеаларнинг, манзара-ю тасвирларнинг конкретлиги китобхон тасаввурларини тиниқлаштиради. Бу ҳол ижодкор адабий-эстетик ҳамда фалсафий концепциясининг болалар онгига тез сингишига олиб келади. Энг муҳими, зийрак китобхон текинхўрлик иллати ҳақида муайян хулосалар чиқаради. Бу борада болалар адабиётининг тадқиқотчиларидан бири Р.Баракаев эътироф этганинидек, “Истиқлол даври ўзбек болалар шеъриятидаги ҳажвий-юмористик ва мажозий шеърият тараққиётида бугунги болалар адабиётимизнинг том маънодаги етакчи намояндаси Анвар Обиджон асарлари алоҳида ўрин тутади. Шоир “Булбулнинг чўпчаклари”, “Кумуш уй”, “Гурунгдаги гаплар”, “Ғалати мактублар”, “Ажойибхона”, “Игналарим чиройли”, “Менинг коллекциям”, “Ширин сўйлар жажживойлар”, “Каламушлар кемаси” каби туркумларига кирган кўплаб шеърларида ҳажв ва мажознинг ажойиб намуналарини яратади” 85 . Тадқиқотчининг фикрича, бу шеърлар хоҳ турли жонзотлар тилидан мажозий йўлда, хоҳ болакайларнинг ўзига хос ширин тилларида, баъзан китобхонларни ўйлатиб қўядиган, кечаги куннинг ғам-андуҳли манзараларини кўз олдига келтириб, эрк, истиқлол туйғуларини мажоз пардаси остида тасвирлаши билан характерлидир. Мунаққид ушбу нуқтаи назардан бир туркум шеърларни таҳлилга тортиб, уларда мажозий образлар қатига яширинган ижтимоий мазмун “...истибдод тиғи остида бўйни эгилган, лекин доимо эрк ҳис-туйғулари қалбини тарк этмаган халқимиз тимсоли рамзларга ўралган ҳолда...” ифодаланишига эътиборини қаратади. “Кумуш уй” туркумидаги “Яйловни соғинган қўй”, “Ака-ука”, “Учинчи полапон”, “Янтоқ ҳақида қўшиқ”, “Елпиғичга ёзилган шеър” каби қатор шеърлар таҳлилга тортилар экан, уларда зоҳиран мажозий образларнинг сатирик қиёфаси тасвирланаётгандек туюлса-да, аслида шўро даврида халқимиз бошига балойи азим бўлган тутқунлик психологияси фош қилинаётганлигини ишонарли далиллайди. Бу ҳажвнинг яна бир характери – ижтимоий умумлашмалар чиқариши билан изоҳланади: “Эҳтимол, ёш китобхон бу имо-ишораларни тўла тушунмас, бироқ масал кўринишидаги (рамзлар, тимсолларга асосланган) асарлар шуниси билан ҳам характерлики, улардан ҳар бир китобхон 85 Баракаев Р. Жонажоним, шеърият. – Тошкент: Чўлпон, 1997. – 37–38-б. ~ 117 ~ ўзига керакли нарсани уқиб олади. Барча ёшдаги китобхонларга мўлжалланган бундай асарлар шу боисдан ҳам мазмунан кўп қатламли бўлади” 86 . “Булбулнинг чўпчаклари” туркумидаги “Ажойиб хонага марҳамат” шеърига жон бахш этиб турадиган ҳолат ҳам ҳар бир жонзотнинг ташқи кўринишига мувофиқ ўхшатиш билан тасвирланишида акс этишига ҳам олим томонидан муносабат билдирилади. Ҳақиқатан ҳам, шеърни ўқиган ҳар бир китобхон, мунаққид таҳлил этганидек, Бегемотнинг бурниқумғонга, Жирафанинг бўйни нарвонга, Бақанинг бужмайган башараси қалампир еган, оғзида тиши йўқ кампирга, Ҳакканинг ташқи кўриниши тўнининг ола-булалигига, ҳўтикнинг фаросатсизлиги ўт билан гулнинг фарқига бормайдиган жонзотга ўхшатилиши; Жиблажибоннинг кийим-боши ранго-ранг, ўткир тумшуғи зарангдай “қаттиқ, Шоқол шернинг қадам товушидан кўзини панага уриб кетиб, қоплон эса тирноғини чархлаш билан ўз қиёфасини фош этиш манзаралари тасвири ва уларнинг ташқи қиёфасидаги теша тегмаган ўхшатишлар воситасида табиий акс эттирилгани боис кичик китобхоннинг хотирасида узоқ вақт сақланиб қолади” 87 . Фақат бўғин эмас. Шоир ушбу тасвирлар орқали мазкур мажозий образларнинг халқ оғзаки ижодида узоқ даврлар мобайнида шаклланган ва болаларга яхши таниш бўлган сатирик қиёфасини сақлаган ҳолда уларга янгича поэтик мазмун ва маъно бахш этаётгани билан ҳам қимматлидир. Жумладан, каламуш, чумчуқ, чумоли, ўргимчак, бўри, эчки ва бошқа кўплаб мажозий-ҳажвий образлар халқ оғзаки ижодига хос бўлган мотивлар асосида яратилмоқда. Бўри – ёвузлик, очкўзлик, Каламуш –ташмачилик, Чумчуқ – айёрлик ва текинхўрлик, Чумоли – меҳнаткаш, баъзан мақтанчоқлик тимсоли сифатида тасвирланганлигини кузатиш мумкин. Бу ижодий анъана икки асосга эга бўлиб, биринчидан, кичкинтойлар ҳайвонот оламига, умуман, турли жонзотларга ўта қизиқувчанлик билан қарасалар, иккинчидан, инсонларга хос иллатлар ўша жонзотларнинг феъл-атворларига ўхшатилиши туфайли кичик китобхоннинг ундан ўзига тегишли хулоса чиқариши қулай бўлади. Қолаверса, ушбу ўхшашликлар болаларнинг ўз кузатувларида, хоҳ жонли ёки бошқа тарзда бўлсин, ўз тасдиғини 86 Баракаев Р. Жонажоним, шеърият. – Тошкент: Чўлпон, 1997. – 43-б. 87 Баракаев Р. Жонажоним, шеърият. – Тошкент: Чўлпон, 1997. – 39-б. ~ 118 ~ топган бўлади. Масалан, болалар чумолининг тинимсиз меҳнат қилишини кун давомида кузатади ва шеърлардаги бадиийлик ҳаёт ҳақиқатини тўсиб қўймайди. Қ.Ўтаевнинг ҳажвий шеърларида ҳам юқорида таҳлилга тортилган шеърларга муайян ҳамоҳанглик, уйғунлик мавжудлигини кўриш мумкин. Масалан, “Чумолилар” шеърида Т.Адашбоевнинг “Мақтанчоқ чумоли” шеърига мазмунан ҳамоҳанглик сезилса, “Тан олиш” шеърида А.Обиджоннинг “Оббо каламуш-эй” шеъри концепциясига уйғунликни кўрамиз. Т.Адашбоев шеърида сувда оқиб бораётган чумоли толчивиққа илашиб чиқиб, океандан сузиб ўтдим, деб мақтанса, Қ.Ўтаев шеърида тарвузнинг бир палласида оқиб бораётган юзлаб чумолилар бизнинг кемамизни бўрон ҳам ағдаролмайди, деб мақтанишади. Шеърда танланган деталлар ҳам ўқувчида енгил кулги уйғотади. “Тан олиш” шеърида қуйидагича тасвирга дуч келамиз: Download 1.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling