Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги ўзбек тили ва


Download 1.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/73
Sana27.01.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1134427
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   73
Bog'liq
monografiya. so\'nggi

“Вожатий” билганларин 
Болалардан яширар.
Горн чалиб ўзининг 
Малакасин оширар. 
Компотдан ичиб кейин 
Баъзи аълочи бахил 
Дер: – Ҳеч кимга ёрдам йўқ. 
Ўзимга керак ул. 
(“Ғаройибкент ҳангомалари”, 65-б.) 
Шоир оддийгина бепарволик катта фожиали оқибатларга олиб 
келиши мумкинлигига урғу беради. Одамларни огоҳликка чорлайди. 
Шеърда худбинлик ботқоғига ботган катталар ва болалар, ҳатто 
ҳайвонларнинг ўзига хос сатирик образи кичик китобхонлар ёши ва 
тушунчасига мос тарзда бадиий тасвирга эга. Бу касаллик олдида 
докторлар ҳам шошиб чора тополмай қолишлари ҳажвий бўёқни 
янада кучайтиради. Шеърнинг Ёзувчига: “Ичиб тўймадингизми? Сиз 
ҳам ўша компотдан”, дея риторик сўроқ билан якунланиши эса уни 
болалар руҳиятига янада яқинлаштиради. Саволга жавоб, диалог 
хаёлда давом этади. Шеър воқелиги қайта идрок этилади. 
Контекстнинг таъсир кўлами тубдан кенгаяди. Одамлар табиатидаги 
лоқайдлик, бепарволик иллатлари, табиатнинг ўзгариши, экологик 
бузилишларнинг барчаси биргаликда худбинлик “вирус”ининг 
тарқалишидаги асосий омиллардир. Бундай ғоя шеърнинг асосий 
пафосини ташкил этади. Яна бир томони билан шеър занжир 
қонуниятини ўзида акс эттиради. Болаларда мана шу занжирнинг 
узилиш нуқтаси кимгадир боғлиқ эканлиги ҳақида хаёллар пайдо 
бўлади.
Шоирнинг “Эшиклар исёни” шеърида ижтимоий-маиший 
турмушда учраб турадиган ёлғончилик ва уятсизлик, фирибгарлик 
иллатлари шартлилик воситасида тасвирланади. Шеър эшикларнинг 
одамлардаги турли иллатларга қарши исёни тасвири билан 
бошланади. Салбий иллатларга дучор бўлган, ёлғон сўзлаб 
одамларни алдаган, фирибгарлик қилган одамларнинг барчасига 
эшиклар тақа-тақ бекилади. Кўплаб ярамас одамлар кўчада қолади, 
сирлари очилиб, эл-юрт олдида шарманда бўлади. 


~ 104 ~ 
Шеър халқ оғзаки ижоди оҳангида содда, самимий ёзилгани, 
қофияларининг табиийлиги билан ажралиб туради. Образлар ва 
мазмун жиҳатдан болалар адабиёти 
намуналари 
мумтоз 
адабиётимизга яқин туришини қайд этган эдик. Шу ўринда болалар 
адабиётидаги шаклий хусусиятлар, улардаги оҳанг, қофияларнинг 
соддалиги, осон ўқилиши ва бўғинлар миқдори ҳам халқ оғзаки 
ижоди намуналарига уйғун эканлигини таъкидлаш жоиз. Мазкур 
шеърда, айниқса, хон саройидаги ножўя аҳвол аёвсиз сатирик кулги 
билан фош этилганини кўриш мумкин. Ушбу ҳолат шеърда 
қуйидагича тасвирланади: 
Хон саройига қараб 
Одамлар кулар қотиб. 
Чунки саройнинг бирон 
Амалдори соғ-омон 
Ўтолмайин эшикдан, 
Кириб-чиқар тешикдан... 
Кулар кўрган, эшитинг... 
(“Ғаройибкент ҳангомалари”, 19-б.) 
Маълумки, ҳар қандай иллат болаликдан куртак отади. Бир 
қарашда болалар учун ёзилгандек туюлган ушбу шеър аслида катта 
ёшли инсонлар учун ҳам аҳамиятли. Шоир ушбу шеърида 
ёлғончилик, фирибгарлик каби иллатларнинг келиб чиқишини эмас, 
балки қандай оқибатларга олиб келишини тасвирлаш билан 
катталарни ҳам огоҳликка чақиргандай бўлади. Ёмон ишлар кун 
келиб фош бўлиши ва уларни қилган одамлар эл орасида уялиб, 
кулгига қолиши мумкинлиги тасвирланади. Айниқса, амалдорлар 
билан боғлиқ лавҳалар долзарблиги жиҳатдан анча юқори туради. 
Шеър шаклига тўхталадиган бўлсак, ундаги шиддат оҳанги халқ 
достонларидаги жанг саҳналари тасвирланган мисраларни ёдга 
солади.
Болалар учун яратилган асарларнинг мумтоз адабиётимиз ва 
халқ оғзаки ижоди анъаналарини ўзида жамлаши, уларни 
ривожлантириб бориши натижасида бугунги кун болалари ўтмиш 
тажрибасини ўзида жамлаган замон талабларига жавоб бера 
оладиган асарларни мутолаа қиладилар. Уларнинг тасаввур олами 
кенгаяди, бу асарлардаги дидактик сюжетлар уларнинг характерига 
ўз ижобий таъсирини ўтказади. Уйғунлашув болалар онги теран, 
фикри ўсувчан бўлишини таъминлаш билан бир қаторда ўзлигига 
содиқлик, ўзликни англай билароқ замонавий бўлиш масъулиятини 


~ 105 ~ 
юклайди. Мумтоз адабиётдаги образлар, дидактик моҳият ҳамда халқ 
оғзаки ижодининг шаклий анъаналари болалар адабиёти 
намуналарида акс этиши уларни ҳам янги поғонага олиб чиқади. 
Зеро, Абдулла Қодирий таъбири билан айтганда, “мозийга қайтиб иш 
кўрмоқ хайрлидир”
74

ХХ аср ўзбек болалар адабиёти тарихида шу типдаги мажозий-
ҳажвий образларнинг кўплаб намуналари яратилган. Жумладан, 
Қуддус Муҳаммадийнинг “Қўнғизой билан Сичқонвой”, Қудрат 
Ҳикматнинг “Илон шоҳ ҳақида эртак”, Шукур Саъдулланинг “Оч 
бўри, шўх қўзи ва қирчанғи”, Адҳам Раҳматнинг “Қалдирғоч, илон 
ва бешиктебратар ҳақида эртак”, Пўлат Мўминнинг “Қовоқвой ва 
Чаноқвой”, “Суқтой-конфетвой” каби халқ оғзаки ижоди анъаналари 
негизида яратилган қатор асарларида сатирик образларнинг 
намуналарини учратиш мумкин. Уларнинг аксарияти эртак тарзида 
яратилгани ҳам улардаги фольклор анъаналаридан фойдаланилганига 
исбот бўла олади. 
З.Одилованинг “Ўзбек болалар шеъриятида сатира ва юмор (60–
70 йиллар)” мавзусидаги номзодлик диссертациясида ўша давр 
шеъриятидаги сатирик ва юмористик руҳ, асосан, болалар 
табиатидаги кир-чир юриш, одобсизлик каби енгил нуқсонлар билан 
боғлаб тасвирлангани ва бундай талқин аслида ҳам ҳаётий асосга эга 
экани ҳақида фикр юритилади
75
. Айни чоғда, ўша давр болалар 
шеъриятининг даражаси ва тарихий-ижтимоий муҳит бундан 
ортиқча талабларга жавоб беришга қодир эмас эди.
ХХ асрнинг 80-йиллари ўрталаридаги ижтимоий-сиёсий 
муҳитдаги ўзгаришлар, маънавий-маърифий ҳаётдаги ошкоралик 
бадиий адабиётда, жумладан, болалар адабиётида ҳам янгича 
фикрлашни майдонга келтирди. Болалар шеъриятида илк бор 
ижтимоийлашув, яъни бевосита ижтимоий тузумга муносабат, унинг 
том маънода инсон эркини кишанлашига қарши исённинг мажозий 
тарзда намоён бўлиши айни шу давр маҳсулидир. Бу давр болалар 
шеъриятининг етакчи намояндаларидан бири Анвар Обиджоннинг 
“Кумуш уй” туркумидаги бир қатор шеърлари фикримиз исботидир. 
Чунки “аслида Кумуш уй”нинг ўзи ҳам Ватан рамзи. Зеро, ипак қурти 
74
Аbdulla Qodiriy. O‘tkan kunlar. – Toshkent: Universitet, 2018. – 9-b. 
75
Адылова З. Юмор и сатира в ўзбекской детской поэзии (60–70 годы): Автореф. дисс. 
канд. филол. наук. – Ташкент, 1984. – C. 17. 


~ 106 ~ 
қурган эшиги-деразаси йўқ кумуш уй аслида халқимизни етмиш йил 
тентиратган келажаги қоронғи, хаёлий социалистик тузум тимсоли”
76
.
Ушбу фикрни яна давом эттирадиган бўлсак, совет халқи қурган 
усти ялтироқ, ичи қалтироқ “кумуш уй” уни худди ипак қурти 
сингари бутун дунёдан ажратиб қўйди. Бунда танланган рангнинг 
кумуш эканлиги ҳам эътиборга молик. Шоир ушбу қисқагина 
мажозий шеърида халқимизнинг шўро даври истибдодидаги ҳаётини 
пардаларга ўраган ҳолда тасвирлайди.
Маълумки, баҳорда ипак қурти капалакка айланиб, уруғ қўйиб, 
пиллани тешиб чиқади. Ушбу сатирик шеър, бир жиҳатдан, 
шоирнинг ижтимоий муҳитга муносабатини рамзий йўсинда акс 
эттирса, иккинчи томондан, умидворлик туйғуси ёш китобхон 
қалбига ҳам кўчиб ўтади. Мазкур шеърларда ҳам мажозий-ҳажвий 
образлар яратишнинг ўзига хос, янги хусусиятларини кўриш 
мумкин. Мажоз хусусиятларини улкан қудуққа қиёслаш мумкин, 
унинг тубида қандай сирлар яширинганини билиш эса ўқувчидан 
зукколик талаб қилади. Ҳажвий элементларнинг қўшимча сифатида 
киритилиши, аччиқ кулги шеърнинг бадиий қимматини оширишга 
хизмат қилган. 
Шоирнинг “Яйловни соғинган қўй” номли шеъри ҳам “истибдод 
занжирлари остида эзилган, қорни тўқ бўлса-да, қадри йўқ, боши 
эгиклар тимсоли”. 
 Ишлар қалай, десам, қўй 

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling