Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги ўзбек тили ва


Download 1.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/73
Sana27.01.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1134427
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   73
Bog'liq
monografiya. so\'nggi

Имтиҳонни зумда Хол 
Қойиллатиб топширди. 
“Тўймадим” деб тамшаниб
Ҳакамларни шоширди. 
(“Ғаройибкент ҳангомалари”, 71-б.) 
Холвойнинг номақбул ва кулгили хатти-ҳаракатларига нисбатан 
ўқувчида заҳарханда кулги уйғонади. Шоир ширинликка ўч 
болаларнинг палубада у ёқдан бу ёққа бетоқат юришларини 
тасвирлар экан, баднафс Холвойнинг очкўзлигини авж нуқталарга 
кўтаради. У шу даражада бетоқатки, ҳатто дўсти Нор ҳам кўзига 
шоколад бўлиб кўринади. Шу пайт кеманинг ширинликдан ясалгани 
хусусида хабар тарқалиб қолади. Нафси устунлик қилган 
болаларнинг барчаси ўзлари сузиб кетаётган кемага ташланишади. 
Аввал елканни, кейин мачта, каюта, штурвал, қутқарув чамбараги, 
хуллас, барчасини бир зумда талашиб-тортишиб еб тугатишади. 
“Ирис”дан ясалган лангар ҳам уларнинг эътиборидан четда 
қолмайди. Шоир Холвойнинг шу жараёндаги сатирик қиёфасини 
шундай чизади: 
Холвойнинг жағи тинмас ҳеч, 
Канор қопдай шишса ҳам. 
Юраги қонмас сира 
Ўн челак сув ичса ҳам. 
(“Ғаройибкент ҳангомалари”, 73-б.) 


~ 101 ~ 
Бешинчи “Б” синфда жуғрофия дарси борарди. Холвойнинг: 
“Дод-вой, қутқаринг”, – деган қичқириғидан болалар олдинига чўчиб 
тушишади, масаланинг асл сабабини англашгач эса хандон отиб 
кулишади ва уни юпата бошлашади. Кўринадики, Холвой 
ширинликхўр, нафсини тиёлмайдиган суқатой болаларнинг сатирик 
тимсолидир. Бу образни яратишда шоир ширинликлар ороли 
мажозий образидан моҳирлик билан фойдаланади. Бу болалар учун 
яхши таниш бўлган қаҳрамон Робинзон образини ҳам эслатиб ўтади. 
Шу тариқа шеърда реалистик тасвир билан мажозийлик, муболаға 
ўзаро уйғунлашиб, шартлиликка асосланган заҳарханда кулги ҳосил 
қилинади. Агар болаларнинг ширинликка ўч бўлиши назарда 
тутилса, мазкур шеърнинг ҳаётий моҳияти нечоғлик муҳим 
эканлигини сезиш қийин эмас. Буни ҳажв орқали тасвирлаш ва 
болаларга етказиш эса анъанавий панд-насиҳат усулидан анча 
самарали бўлади. 
Шоир “Турди, ўғри ва кетмонвой” шеърида ҳам очкўзликни 
қоралайди. Шеър Турдининг “ўғри урди” деб додлаш ҳолати тасвири 
билан бошланади.Маълум бўлишича, Турдининг иштаҳасини 
ўғирлаб кетишган. У илгарилари тушида ҳам овқат еб тўймас эди. 
Ота-онаси ўттизта милиционер ва кўплаб докторлар билан унинг 
иштаҳасини топиш учун оёққа туради. Иштаҳасини очиш учун ҳар 
хил дорилар билан муолажа қилишади, бироқ фойдаси бўлмайди. 
Турдининг ушбу ҳолатидан жаҳли чиққан занг босган кетмон ўғрини 
топишга ваъда қилади. Бунинг учун дарахтнинг тагини юмшатиб, 
гулзорни текислаш шартини қўяди. Турди кетмонни олиб ишга 
киришади ва ер чопган сари кўнгли кўтарилиб, бош оғриғи ҳам 
қолади:
Иштаҳа очилди ланг, 
Турди ҳайрон турар ҳангу манг. 
Гулзорни ҳам чопиб 
Йўқотганин олди топиб. 
Дўстлар, айтинг, Очиқ, тўғри, 
Сездингизми, ким у Ўғри? 
(“Ғаройибкент ҳангомалари”, 44-б.) 
Шеърда тасвир аниқ, муаммо ва ифода йўсини ҳам тўғри 
танланган. Иштаҳанинг қидирилиши болаларда кулги уйғотади. 
Унга милиционерлар, ҳамширалар жалб қилиниши кулгини янада 
оширади. Ўқувчини кулдириш орқали бошланган шеър якуни ҳам 
масала моҳияти очиқ-ойдин – “меҳнат қилсанг топасан” 


~ 102 ~ 
кўринишидаги мисралар билан тугамайди. Шеърда шу тахлит Турди 
характерига хос бўлган ялқовлик, дангасалик, очкўзлик иллатлари 
кулги воситасида фош этилади. Шеърни ўқиган китобхон ўғрилик, 
кетмоннинг шарти, Турдини муолажа қилиш эпизодлари билан 
танишар экан, гарчи бундай воқеаларнинг реал ҳаётда содир 
бўлмаслигини билиб турса-да, иштаҳанинг топилишига чин 
кўнгилдан ишонади. Бу билан болалар меҳнатсеварликка ҳам 
ўрганадилар. Иштаҳа ўғриси ким экани ҳам барча болаларнинг ўзига 
аён бўлиб қолади. Қолаверса, ижодкор шеърни риторик сўроқ билан 
якунлар экан, болалар билан мулоқотга киришади. Улар билан ўзи 
ўртасида бир кўприк бунёд қилади. 
Ҳ.Имонбердиевнинг кичкинтойлар феъл-атворидаги шу типдаги 
иллатларни фош қилувчи “Таъмсиз олма”, “Ўқ” ва “Оҳу” каби 
шеърларида ҳам ижодкор нуқтаи назари ўзига хос ўйин воситасида 
акс этади.Мазкур асарларда инсон ва табиат муносабатлари етакчи 
муаммо даражасига кўтарилиб, сатира тиғи экологик бузилишлар, 
яъни инсонларнинг она табиатга нисбатан ёвузлигига қаратилади. 
Болалар адабиётида ҳам мавзу кўлами кенг эканлиги мана шу жойда 
бўй кўрсатиб, унга кўплаб катта муаммоларни ҳам сиғдириш 
мумкинлиги ойдинлашади. Экологик муаммолар болалар характерида 
ва ҳаётида мавжуд ва у жуда кичик кўринишда бўлиши мумкин. 
Аммо ушбу кичик муаммолар катта масалаларнинг илдизи 
эканлигини унутмаган ҳолда муаллиф уларни бирма-бир қаламга 
олади. 
“Таъмсиз олма” шеърида кўпчиликка таниш манзара – 
катталарнинг табиатга, дов-дарахтларга нисбатан эътиборсизлиги ва 
беписандлиги келтириб чиқарган оқибатлар хусусида сўз боради. 
Жараён бола нигоҳи билан кузатиб борилади ва умумий хулосалар 
ҳам шунга муносиб тарзда тақдим этилади. 
Челак кўтарган аёл мағзавани олма дарахти тагига ағдаради. Ўша 
йили олма қора рангда гуллайди, одамлар бунга парво ҳам 
қилишмайди. Ёзда дарахт таъмсиз олма тугади. Буфетчи аёл уни 
компот қилиб одамларга пуллайди. Бу компотдан ичганларнинг 
ҳаммасига худбинлик деган касаллик юқади. Натижада турли касб 
эгалари, жумладан, трамвай ҳайдовчиси, шахмат устаси, аълочи 
ўқувчилар ҳам, болалар етакчиси ҳам – барча-барчаси ўзим бўлсам 
бўлди, бошқаси билан ишим йўқ қабилида иш тута бошлайди. 
Трамвайчи фақат ўз ўғлини мактабга ташийди, шахматчи ўзига ўзи 
мот қўяди, ҳатто компот юқини ялаган мушук ҳам: “Сичқонларни 


~ 103 ~ 
эгам ўзи қилсин ов”, дейди эринчоқлик билан. Шеърда худбинлик 
ботқоғига ботган болалар етакчиси ва аълочи ўқувчилар 
психологияси қуйидагича тасвирланади: 

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling