Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги ўзбек тили ва
Download 1.39 Mb. Pdf ko'rish
|
monografiya. so\'nggi
Ҳўнграб-инграб йиғлади, қизча
Дилидаги аламлар енгди. Ҳамён ётган йўлаклардан у Сира-сира юрмайди энди! 73 Сўнгги икки мисра эътиборга лойиқ. Энди қизча ҳамён ётган йўлаклардан – қинғир йўллардан асло юрмайди. Нега? Чунки у энг биринчи синовдан ўта олди. У тўғри йўлни танлади. Мазкур шеърда она ва қиз образининг гавдалантирилиши халқ оғзаки ижодининг лирик турига мансуб “Ойижон” қўшиғини эслатади. Ойижон, ойижон, Бошгинам оғрийди, дея бошланадиган мазкур лапар-қўшиқда юқоридаги шеърдан фарқли ўлароқ қизалоқнинг болаларча эркалиги гувоҳи бўламиз. Унинг тана аъзолари оғришига нималар сабаб бўлаётгани болаларда кулги қўзғатади. Халқ қўшиқлари ва ёзма болалар адабиёти намуналари ўртасидаги фарқ уларнинг мазмуни билан боғлиқ тарзда гавдаланади. Масалан, юқоридаги шеърда қизалоқнинг қалбидаги кичик пўртаналар, унинг ички дунёсида кечган эзгулик ва ёвузлик кураши тасвирланган бўлса, лапар бу каби мураккабликлардан холи. Унда қизалоқ тинимсиз эркаланаётгани, онаси ҳам эркалатаётганини ўқиш мумкин. Шу 73 Рустам Назар. Рангли фаввора. У.Шукуров. Болари ва чумоли. – Тошкент: Чўлпон, 1991. – 40-б. (кейинги мисоллар саҳифаси қавс ичида кўрсатилади) ~ 98 ~ жиҳатдан ёзма адабиёт намуналарида образлар тасвирида реаллик устунлик қилади. Ҳ.Имонбердиевнинг худди шу номдаги “Ҳамён” шеърида эса бошқача манзара кузатилади. Шоир ҳамён топиб олган боланинг руҳиятини қуйидагича тасвирлайди: Келиб-келиб ўша ҳамённи Қайдан кўра олди бу кўзим ҳам. – Бу кимники? – дердим шекилли, Эшитмадим ҳатто ўзим ҳам. (“Ғаройибкент ҳангомалари”, 30-б.) Мазкур шеърдаги ҳамён топган боланинг маънавий олами Рустам Назар шеъри қаҳрамони маънавиятидан тубдан фарқ қилади – улар бир-бирига қарама-қарши. Биринчи шеър қаҳрамонининг руҳияти содда, беғубор, самимий бўлса, кейинги шеърдаги боланинг характерида ўзига хос қитмирликлар бор. У гўё қоидага риоя қилиб, ҳамённи топганда кимники деб, сўраган бўлади-ю, дарров ўзини ўзи фош қилади. Лекин шеърда бола сатирик образ ҳолатида қолиб кетмайди. Шоирнинг маҳорати шундаки, қаҳрамоннинг пушаймонлигини фақат музқаймоқ еб, касал бўлиб ётиши билан боғлаб эмас, балки худди юқоридаги шеърдаги каби катталар ва болалар ўртасидаги муносабатлар талқини орқали ифодалайди. Бунда болалар катта ёшли инсонларнинг кўзгуси сифатида талқин қилинади. Маълум бўлишича, касал бўлиб ётган боланинг онаси шифокордан касалликнинг асл сабабини яширади. Шу орқали ўғлининг кўз олдида виждонига зид иш қилган она қиёфасида гавдаланади. Шеърда она врачнинг саволларига тўғри жавоб бера олмай хижолатда қолади: – Нима болага, – дерди, Айтолмади гапнинг тўғрисин. Ёлғон сабаб айтди қизариб Яширди у “ҳамён” ўғрисин, – Узр, Доктор, болам сал оч-ку, Сал-пал ўғри, – дея олмади. – Мана унда, – дея врач ҳам Игнасини санча қолмади. (“Ғаройибкент ҳангомалари”, 30-б.) Аён бўладики, асар қаҳрамонининг пушаймонлик туйғуси онанинг боласи учун иложсиз ёлғон айтишидан туғилган ~ 99 ~ пушаймонликка ҳамоҳанг. Эҳтиётсизлик, нафс йўлида қилган хатоси қандай оғир фожиаларга олиб келиши мумкинлигини лирик қаҳрамон ич-ичидан ҳис қилиб, руҳий изтиробда қолади. Ҳамёндаги пулнинг бунчалик қимматга тушишини билмабман, дея изтироб чекади. Муҳими шундаки, шоир шеърларида ҳажв тиғига олинган айрим иллатлар фақат ўша қаҳрамонларгагина тааллуқли бўлмасдан, инсоннинг имон-эътиқоди билан боғлиқ ижтимоий иллат даражасига кўтарилади. Натижада шу хилдаги асарларни ўқиган китобхон ҳаётда нима яхши-ю нима ёмонлиги хусусида муайян хулосага келади. Айни чоқда мазкур шеърлар катталар ва болалар ўртасидаги муносабатнинг, айниқса, она ва бола муносабатларининг ниҳоятда нозик ва масъулият талаб этадиган жараён эканидан далолат беради. Ҳар иккала шеърни ўқиган китобхон улардаги она образининг икки хил тасвирига дуч келиб, уларни қиёслаши орқали муайян хулосаларга келади. Бола маънавий олами шаклланишида оналарнинг катта ўрин тутишига яна бир карра амин бўлади. Ахир, қалби оппоқ қоғоз каби тиниқ бўлган болаларга ёзувчи қўлининг таъсири катта эмас, тўлиқ бўлади. Шеърда уят ўлимдан қаттиқ эканлигига ҳам ишора мавжуд. Она боласининг “ҳамён ўғриси” эканлигини яширмоқда. Болалар шеърни ўқиркан, ўз оналарини уялтирмаслик ҳақида ҳам ўйлай бошлайдилар, юзларини қизартирмасликка ҳаракат қиладилар. Кимники деб айтганини ўзи ҳам эшитмаганлиги ҳам аччиқ кулги, аслида. Шеърда ҳажвнинг бир қанча хусусиятларга эга эканлигини кўриш мумкин. Ҳ.Имонбердиев сўнгги давр болалар шеъриятининг истеъдодли намояндаларидан бири эди. Афсуски, у ижодининг айни гуллаган бир пайтида оламдан кўз юмди. Лекин ундан қолган адабий мерос ўзбек болалар шеъриятининг энг яхши анъаналарини ўзида мужассамлаштирган намуналаридан бўлиб қолди. Ана шундай ижодий анъаналардан бири болаларнинг сатирик образини яратишда шартлиликдан фойдаланишдир. Ҳ.Имонбердиев ушбу анъанадан ижодий фойдаланиб, бир туркум ҳажвий шеърларида мажозий образ ва деталлар орқали болаларнинг сатирик образини яратди. Аслида, болалар шеъриятига юмористик кулги хос. Лекин шоир юморни шу даражага олиб чиқадики, энди ундан сатира унсурларини ҳам топиш мумкин бўлади. Шоирнинг “Ширинликлар ороли”, “Эшиклар исёни”, “Ноёб мол”, “Ул”, “Турди, ўғри ва кетмон”, “Таъмсиз олмалар”, “Олабўжи” каби шеърлари, “Аждарҳо комида”, “Адолатнинг калити” каби эртак- ~ 100 ~ достонлари шулар жумласидандир. Ижодкор мазкур асарларида хаёлот, фантазияга эрк беради, болаларнинг ўзига хос табиатидан келиб чиқиб, шартлилик асосида худбинлик, ёвузлик, очофатлик каби кўплаб иллатларни сатира тиғи остига олади, заҳарханда кулги билан аёвсиз фош қилади. “Ширинликлар ороли” шеърида жуғрофия фанидан бўлаётган дарсда 5-синф ўқувчиси Холвойнинг хом хаёллари баён этилади. Дарс жараёнида Холвой: “Қани энди, ширинликлар ороли бўлса-ю Робинзонни ҳам йўлда қолдириб, маза қилиб яшар эдим”, деб орзу қилади. Шу чоғ уни ҳанг-манг қолдириб, жарчилар кема ширинликлар оролига жўнаётганини эълон қилади. Бу оролда болаларни шоколадли пальма, “пепси-кола” кутармиш. Лекин кемага ўтиришнинг кичкинагина шарти бор – “имтиҳон” топшириш керак. Ҳар бир бола ярим пақир асал, “обидандон, пашмак, парвардадан уч товоқ, беш-олти торт ҳам юз дона музқаймоқ” еса бас. Холвой учун бу имтиҳон ҳеч гап эмас: Download 1.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling