Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги ўзбек тили ва


Download 1.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/73
Sana27.01.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1134427
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   73
Bog'liq
monografiya. so\'nggi

Ўқумоқ, ёзмоқи билсайди отанг, эй ўғлон, 
Бошига балки ғазо келмас эди ушбу замон. 
Қувватинг борида хат билмоқ учун қил ҳаракат. 
Сен жадал қилсанг, Аллоҳ ўзи бергуси баракат. 
Ибрат ол отангдан ўғлим, бўлмагил сен ярамас. 
Қилмағил умрингни зое, дема куз-қиш, ўқи, ёз. 
(“Илмсизлик балоси”, 27-б.) 
Шоирнинг навбатдаги асарида ҳам илмсизлик ҳажв тиғига 
олинган. Шеър Булбул билан Эшакнинг ўртоқ бўлиб қолгани, улар 
айланиб бирга вақт ўтказганлари айтилиши билан бошланади. Эшак 
булбулдан сайраб кўнгиллардаги доғларни кетказишини сўрайди. 
Булбулнинг хонишидан барча жониворлар роҳат оладилар. 
Қилаётган ишларини ҳам ташлаб келиб, уни тинглайдилар. Шу замон 
Эшак ҳам ҳанграшга тушиб кетади ва барча жониворлар яна 
ортларига қочиб кетадилар. Мана шу жараёнда эшакнинг айтган 
гаплари билан шоир ҳажвни авж нуқталарга кўтариб беради. Шеър 
якунда ҳам ажойиб хулоса билан тугайди.
Сайрашинг ишсиз кишиларга эшитмоқ яхшидур, 
Мен бақирсам ишларига қилдилар кетмоғлар. 
Кўйлаги йўқлар тизи йиртиқ учун кишилардин кулар, 
Хоҳ ҳайвон, хоҳ инсон – ўзини соғлар. 
(“Булбул билан эшак”, 15-б.) 
Шеърда илмсиз бўлатуриб ўзини оқлашга уринадиган чала 
олимлар ҳолати ҳам очиб берилгандек гўё. Инсон ҳам, ҳайвон ҳам 
ўзини оқлашга уринади мисрасида айнан шу жиҳатга урғу 


~ 27 ~ 
қаратилган. Болалар учун ёзилган ушбу шеър аслида ёш ва давр 
танламаслиги билан аҳамиятга молик. 
“Ақлсиз бола” шеъри юқоридаги асарларнинг мантиқий 
давомидир.Боланинг 
илмсизлиги 
уни 
нимага 
ишлатишни 
билмаслигида. Шеърда бир киши ўз фарзандига теша бериб, уни 
ишлатишини айтади. Бола эса тешани олиб, масжидга боради ва у 
ердаги бир жойни ковлаб келади. Бунда танланган жойнинг ўрнига 
диққат қаратиш ҳам муҳим саналади.Шеър ҳар бир буюмдан қандай 
фойдаланиш зарурлигини, уни тўғри ишлатишни билмаслик ҳам 
фожиа эканлиги билан якунланади. Асарда инсоннинг ўз билимини 
тўғри йўналтира олмаслиги илмсизлик эканлигига ишора қилинади: 
Ҳар бирин ишлатур ери бордур
Ишлатур билмаган киши хордур. 
Ўйламай миллат уйини бузсак, 
Йиқилур уйимиз ипини узсак. 
(“Ақлсиз бола”, 20-б.) 
Жадид адабиётининг етакчи намояндаларидан бири Ҳамза 
Ҳакимзода Ниёзий 1889 йилда Қўқон шаҳрида таваллуд топган. 1906 
йилгача эски мадрасада таҳсил олган.Ҳамза ўзи очган мактабларида 
ёшларга дунёвий фанларни ўқитиш, ақлий, ахлоқий тарбия бериш, 
ҳунар ўргатиш каби бир қатор тарбиявий-педагогик ишларни амалга 
оширади. Бироқ янги усулдаги мактабларнинг фаолият юритиши 
руҳонийлар томонидан тақиқланади. Аммо Ҳамза болаларни тарбия 
қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини асло тўхтатмайди. У 1915 йили 
Марғилонга бориб, камбағал болалар учун мактаб очади. 1918 йилда 
эса Фарғонада ўқитувчиликни давом эттиради ва у ердагиёш 
санъткорларни тўплаб, “Сайёр драм труппа” ташкил қилади. 1919 
йилдаҚўқондаги 1-сон болалар уйигамудир этиб тайинланади. Бу 
ердауч синфдан иборат мактаб очиб, ўзи ўқитувчилик қилади. 1922–
1924 йилларда шоир Қорақалпоғистоннинг Хўжайли районидаги 1-
болалар уйи мудири ва ўқитувчиси бўлиб ишлайди.
Ҳамзанинг тарбиячилик фаолиятини унинг шу мавзуда ёзган 
асарлари янада тўлдиради. Унинг тарбиявий мавзуда яратган “Илм 
иста”, “Мактаб”, “Ўқи”, “Қалам”, “Ҳикоя”, “Тўғри сўз бола”, 
“Китоб”, “Ҳикоят”, “Тошбақа билан чаён”,“Боланинг ёмон 
бўлмоғига сабаб бўлган онанинг жазоси” каби ҳажвий шеърлари 
характерлидир. Шоир “Иккинчи синф учун қироат китоби”, “Енгил 
адабиёт”, “Ўқиш китоби” кабидарсликлариорқали педагогика 
ривожига катта ҳисса қўшди.


~ 28 ~ 
Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг маърифатпарвар ижодкор 
сифатидагидарсликлари таркибида болаларга аталган бир туркум 
шеър ва ҳикоятлар ҳам мавжуд. Хусусан, “Енгил адабиёт” 
дарслигига кирган “Мактаб хусусида”, “Илм ва жаҳл”, “Олим ва 
жоҳил ҳақида”, “Қиморнинг боши”каби шеърларида; “Ўқиш 
китоби”дан жой олган “Ҳикоят”, “Тошбақа билан чаён” каби 
масалларида илмсизлик оқибатлари илм ва маърифат, жаҳолат каби 
тушунчаларни 
қаршилантириш 
орқали 
болаларнинг 
ёш 
хусусиятларига мос равишда талқин қилинади.
Ҳамзанинг болалар учун аталган шеърлари мазмун-
мундарижаси хилма-хил. Унда тўғрисўзлик ҳам (“Тўғри сўз бола”), 
ўғрилик ҳам(“Ўғри” ҳикояси), бола тарбиясида ота-онанинг ўрни ҳам 
қаламга олинган. Энг муҳими, ушбу мавзуларбадиий жиҳатдан 
болалар дунёқарашига мос деталлар, манзаралар, ташбеҳлар орқали 
ифода этилади. Бу типдаги шеърларнинг тили содда ва равон. Шу 
жиҳатлари биланҲамза ўзбек болалар адабиётининг вужудга келиши 
ва шаклланишида муносиб ҳисса қўшганижодкорлардан биридир.

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling