Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги ўзбек тили ва


Болалар шеърияти поэтикаси ва тадрижий такомили


Download 1.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/73
Sana27.01.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1134427
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   73
Bog'liq
monografiya. so\'nggi

 
Болалар шеърияти поэтикаси ва тадрижий такомили 
 
ХХ–XXI аср бошлари ўзбек болалар шеърияти ҳажвиётининг 
тадрижий 
такомилини 
ўрганиш 
уни 
маълум 
даражада 
даврлаштиришни тақозо этади. Зотан, ҳар бир даврнинг ўзига хос 
жиҳатлари уни фақат ижтимоий ёки сиёсий ҳамда маданий 
ўзгаришлар фонида эмас, балки шу ўзгаришлар сабаб вужудга 
келадиган ва янгиланган дунёқараш – тафаккур тарзи билан ҳам 
белгиланади. Ҳар бир давр шеърияти ўзида давр хусусияти, уларнинг 
тафаккури, ўй-хаёлларидаги янгиланишларни акс эттириб боради. 
Шу маънода, адабий ҳодисаларни баҳолаганда ҳар бир даврга хос 
бадиий тафаккур тарзидаги ўзига хосликлар ҳам назарда тутилади. 
Шу маънода ўзбек болалар шеъриятининг ХХ–XXI аср 
намуналарини ўзига хос бўлган умумий хусусиятларига кўра 
қуйидагича даврлаштириб ўрганиш мақсадга мувофиқ: 
1. Миллий уйғониш даври ўзбек болалар шеъриятида ҳажвия. 
2. Шўро даври ўзбек болалар шеъриятида ҳажвия. Бу даврнинг 
ўзини ҳам иккига ажратиб ўрганиш мақсадга мувофиқ бўлади. 
а) 20–50 йиллар ўзбек болалар шеъриятида ҳажвия; 
б) 60–80 йиллар ўзбек болалар шеъриятида ҳажвия. 
3. Истиқлол даври ўзбек болалар шеъриятида ҳажвия. 
Миллий уйғониш даври ўзбек болалар шеъриятида ҳажвия. 
Маълумки, жадид адабиёти намуналарининг асосий мазмунини 
маърифатпарварлик ғоялари ташкил этади.Уларда илм-маърифатни 
тарғиб қилиш, шу асосда халқни аянчли аҳволдан, жаҳолат 
ботқоғидан қутқариш мумкин деган ғоявий хулосалар етакчилик 
қилади. Халқни саводли қилиш, мактаблар ташкил этиш ва 
дарсликлар яратиш жадид адабиётининг энг катта ислоҳоти 
ҳисобланади. Бу жиҳатларни ўша даврда бирин-кетин ижод 
майдонига кириб келган М.Беҳбудий, А.Авлоний, Тавалло, 
М.Сўфизода, А.Фитрат, Ҳ.Ҳ.Ниёзий каби мутафаккирлар ижодида 


~ 23 ~ 
яққол кўриш мумкин. Улар ўз асарлари ва дарсликлари орқали 
оналарни саводли қилишга уринганлар. Шу асосда болаларнинг 
таълим олишларини таъминлашни ўз олдиларига мақсад қилиб 
қўйганлар. 
Маърифатпарварлик ғояларини тарғиб қилувчи саъй-ҳаракатлар 
катта ёшдагилар билан бирга ёш болаларда ҳам яхши натижа берди. 
Улар тез савод чиқариб, ўқиш-ёзишни ўрганиб олишди. Бу эса, ўз 
навбатида, 
китобларга 
эҳтиёжни 
кучайтирди. 
Болаларга 
бағишланган дарслик ва қўлланмалар, турли мавзудаги китобларни 
нашр этишга киришилди. Натижада бу даврга келиб гарчи 
дарсликлар таркибида бўлса ҳам болаларга аталган шеър ва 
ҳикоятлар, масаллар яратила бошланди. Бунда, айниқса, А.Авлоний 
ва Ҳ.Ҳ.Ниёзий каби ижодкорларнинг хизматлари катта бўлди
Ўзбек адабиётининг етук намояндаларидан бири А.Авлонийнинг 
болалар адабиёти шаклланиши ва ривожига қўшган ҳиссаси беқиёс. 
У 1878 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган.Дастлаб диний 
мактаб ва мадрасада таҳсил олган Авлоний 14 ёшиданоқ илм-
маърифатни куйлаб шеърлар ёза бошлади. Унинг илк шеърлари ўша 
вақтдаги вақтли матбуот саҳифаларида ёритилди. Шоир ижодининг 
етакчи мотивларини юксак ватанпарварлик ва маърифатпарварлик 
ғоялари ташкил этади.
У 1904 йилда Мирободда янги усулдаги мактаб очади ва ўзи ўша 
мактабда дарс беради. Авлоний беш китобдан иборат “Адабиёт ёхуд 
миллий шеърлар” деб номланган шеърий тўпламини чоп эттирди. 
Бундан ташқари, адибнинг “Биринчи муаллим”, “Иккинчи муаллим”, 
“Мактаб гулистони” каби дарсликлари Октябрь тўнтаришигача бир 
неча марта чоп этилди ва янги усулда очилган мактабларда асосий 
қўлланма сифатида фойдаланилди.
А.Авлоний 
умрининг 
охиригача 
муаллимлик 
қилди. 
Дарсликлардан ташқари ўнлаб илм-маърифатни улуғловчи шеърлар, 
“Адвокатлик осонми?”, “Биз ва сиз”, “Пинак” каби драматик асарлар 
яратди. Унинг “Туркий гулистон ёхуд ахлоқ” номли дидактик асари 
болалар тарбиясида муҳим аҳамиятга эга бўлган асарлар сирасига 
киради.
Шоир, драматург, педагог ва жамоат арбоби сифатида 
А.Авлоний ўзбек адабиёти ривожида муҳим ўрин тутади. Шоир 
илмсизлик, тарбиясизлик миллатнижаҳолат ботқоғига ботирувчи 
иллатлар эканлигини таъкидлаб, халқни фақатгина маърифат орқали 
ватанпарварлик руҳида тарбиялашмумкин, деган концепцияни 


~ 24 ~ 
илгари суради.Жумладан, шоирнинг “Аҳволи оламдан бир намуна” 
деб номланувчи шеърида ўша даврдаги миллат фожиасини 
қуйидагича тасвирлайди: 

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling