Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги ўзбек тили ва
Download 1.39 Mb. Pdf ko'rish
|
monografiya. so\'nggi
Укам, анов тошни ол
Томга чиққин-чи, қани. Ўзим пастда тураман Тошни ташла бошимга. Мен ҳам олим бўламан Тўлмасдан ўн ёшимга. (“Раққос япроқлар”, 82-б.) Олим бўлишни шунчалар осон деб ҳисобловчилар бугун кўплаб топилади. Илм машаққатли йўл. Унинг заҳматлари шунчаки, бир тош бошга тушгани билан ўлчанмайди. Ньютон ҳам олма сабабли олим бўлган эмас. Олма бошига тушгани орқали тортишиш қонунига ишора қилган. Энди Ньютон бўлиб, қайтадан тортишиш қонунини кашф этиш имконсиз. Муаллиф болаларча тасаввур, беғубор кулги билан аслида олим бўлиш қанчалар қийин эканлигини айтмоқчи. Олимликни касб этмоқ ҳар бир инсоннинг ҳам қўлидан келмайди. Демак, ушбу шеър – танқид, даъват. Бу образ сеҳрли қалпоқчадан илмли бўлишда фойдаланмоқчи бўлган Ҳошимжоннинг дўсти, холос. Аммо ижодкор якунда яхши хулоса беради. Уни чиройли тугаллайди ва бунинг барчасини ҳазилга йўяди. Аммо шеър ўқувчиларни ўйлантириб қўяди, кулдириб “куйдиради”: Деб ҳазил қилсам, дўстим Кулар кўзда ёш билан. Қандай олим бўласан, Ишламаган бош билан? (“Раққос япроқлар”, 82-б.) Бугунги болалар адабиёти айнан шундай маърифий-дидактик мазмундаги шеърларга муҳтож. Бу эҳтиёжни қондирувчилар эса болалар учун қалам тебратаётган ёш ижодкорлардир. “Қорболанинг деганлари” номли шеър ҳам ҳажвий характерда. Аммо ундан бошқа мазмунни қидириш керак эмас. Шеърда қорбола уни оппоқ қордан ясашганини, қўллари шох-шаббадан эканлигини, бошига илма-тешик челак кийдирилганини айтади. Шеър тугашида эса қорболанинг асл мақсади, яъни қўрқуви ўртага чиқади: ~ 187 ~ Қўрқаман бир нарсадан: Қуёнчани кўрдингми? У келмасин, гар келса Еб қўяди бурнимни. (“Раққос япроқлар”, 84-б.) “Беркинмачоқ” шеъри болаларнинг тасаввур оламини бойитади. Унда қуёш билан ой неча йиллардан буён бекинмачоқ ўйнаши ва бир-бирини топа олмаётгани ифодаланади. Шеър ҳажвий характерда эмас, у болаларнинг дунёқарашини кенгайтириб, хотирасига гўзал тасвирларни муҳрлайди. Аммо жараён тугалланмаган. “Бодринг дейди” номли шеърда жонлантиришнинг гўзал намунаси қўлланилган. Унда бодринг дўсти бақлажонни доим эркалатиб, -жон қўшиб айтишлари-ю ўзига нисбатан бундай ҳурмат йўқлигидан хафа бўлади ва шундай дейди: Бақлажон яхши бола, Доим бўлсин соғ-тетик. Мен эса унинг дўсти Сабзавотов Бодрингбек. (“Раққос япроқлар”, 85-б.) Жонлантириш тасвирий воситасининг ўзига хослиги шундаки, ушбу шеърда инсонларга, уларнинг исм-фамилияларига қўшиладиган -ов, -бек каби эркалаш, ҳурмат маъносини билдирувчи қўшимчалар сабзавот номига қўшилган ва уни чин маънода жонлантирган. Бақлажон сўзидаги “жон”га тақлидан Бодринг ҳам ўзига ҳурмат талаб қилади ва бу болалар ҳаётида учраб турадиган ҳолатлардан бири. “Иккичи” номи билан аталган ҳажвий шеър эса болаларга хос қизғанчиқлик одати соясида уларни билим олишга, аълочи бўлишга чорловчи бир маёқ бўлиб хизмат қилади. Унда ўқувчи бугун “икки” олгани, энди иккичи бўлиб қолгани ва Омонни иккичи деб чизғичини бермаганидан афсус қилиши тасвираланади. Болаларда шундай хусусият бор: ростан ҳам улар иккичи болаларга ҳеч нарсасини беришмайди. Шеърдаги шу мотивнинг ўзи болаларни аълочи бўлишга чорлайди. Кундаликни ойимга Ҳеч кўрсатгим келмайди. Энди Омон ҳам менга Ўчирғичин бермайди, (“Раққос япроқлар”, 86-б.) ~ 188 ~ дея якунланади шеър. Хулоса болаларнинг ўзига ташланади. Болаларнинг шумликлари очиб берилишида кулги асосий ўрин тутади. Болалар бир қарашда буни билмасликлари, бош маъносини тушунмасликлари мумкин, лекин кейинчалик, албатта, англайдилар. Болаларга хос яхши маънодаги шу каби қизғанчиқликнинг адабиётда акс этиши самарали. Тўпламдан жой олган “Раҳмат” номли шеър ҳам дидактик мазмун касб этган. Кулги воситасида очиб берилган раҳмат йиғиш жараёни болаларга катталарга салом бериш кераклигини ўргатади. Унда йўлда амакисига салом берган болакайга қарата амаки “Отангга раҳмат” дейди. Буни эшитиб турган жиян эса энди тинмасдан йўл бўйи ҳаммага салом беради ва уйга келганда: …дадажон, сизга Кўп раҳмат олиб келдим,– дейди. (“Раққос япроқлар”, 87-б.) Болакай дадасига раҳмат олиб келиш учун биринчи қадамни қўйган экан, келажакда у кейинги қадамларини ҳам қўяди, албатта. Болаларга одоб-ахлоқни ўргатадиган катта мактаб бу адабиёт экан, унинг кучидан болалартарбиясида қай даражада фойдаланилаётгани жуда муҳим масала эканлигини унутмаслик лозим. Моҳидилнинг “Музқаймоқ”, “Тасанно”, “Ёз билан суҳбат”, “Пўписа” сингари ичи бўш шеърлари ҳам йўқ эмас – “Тасанно” шеъридан бўлак. Масалан: Ухламайди юлдузлар, Туни билан уйғоқдир. Чунки улар осмонга Илинган шамчироқдир. (“Раққос япроқлар”, 88-б.) Тўпламга киритилган “Танаффус” шеъри ҳам ҳажвий, аммо дидактик- маърифий руҳда эмас. Унда болалар энг зўр дарс қайси эканлиги ҳақида тортишиб қоладилар. Кимдир табиат, кимдир жисмоний тарбия дейди. Шеърни қуйидаги мисралар якунлаб беради: Энди ўзим айтаман, Бунақаси кетмайди. Бу фанларнинг ҳеч бири Танаффусга етмайди. (“Раққос япроқлар”, 88-б.) Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ҳар бир ҳажвий шеър юқоридаги мазмунни ўзига сингдирган бўлиши шарт эмас. Бундай қоида йўқ. Аммо болалар шеърияти шунчаки кулдирадиган, ҳордиқ ~ 189 ~ чиқаришга мўлжалланган адабиёт эмаслигини кўрсатиш учун ҳам шоиру ёзувчиларимиз ҳажв унсури орқали болалар шеъриятининг дидактик-маърифий, эстетик мақсадларга хизмат қилишини билдирувчи асарлар яратган ва бу жараён бугунги кунда ҳам давом этмоқда. Моҳидил Абдуллаева ижодида учровчи қаҳрамонлар анчагина уддабурон –бир ўпичнинг баҳоси шоколад дея олган болакайдан тортиб, ўзини ҳурмат қилишни бошлаб юборган Сабзавотов Бодрингбек, бекор Омонга чизғичимни бермаган эканман дея қайғуриб турган миттивой ва бошқаларда буни кўриш мумкин. Ижодкорда шакл ва мазмун мутаносиблигини таъминлашга бўлган интилиш сезилади, лекин бу шеърларда тўла таъминланмагани ҳам эътиборни тортади. Умуман олганда, барча ижодкорлар болаларга аталган шеърлари орқали уларнинг қалби томон қадамлар ташлашда давом этмоқдалар. Ўзбек болалар ҳажвий шеъриятининг маърифий-дидактик ва бадиий-эстетик қиммати аслида қай даражада бўлиши кераклиги барчага маълум. Юқорида бугунги кунда болалар шеъриятининг мазкур қийматлардаги қиммати қай даражада эканлиги таҳлиллар мисолида кўриб чиқилди. Болалар ҳажвий шеърияти ўзининг миллий-маданий ва ижтимоий-маърифий тажриба ифодаси билан ҳам аҳамиятли ҳисобланади. Аммо бугун болалар учун ижод қилаётган шоирларда мавзу кўлами анча тор. Такрорлар бисёр ва қуруқ шеърлар кўп учрамоқда. Шунга қарамай, болалар ҳажвий шеърияти ғоявий-маърифий ва этик-эстетик тарбия қуроли сифатида аҳамиятини йўқотмай келаётганига улар исбот бўла олади. Download 1.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling