Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат университети


-мавзу: ХХ-асрнинг бошларида иқтисодий-сиёсий ахвол(2 соат)


Download 227.28 Kb.
bet10/12
Sana04.11.2023
Hajmi227.28 Kb.
#1746972
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
РОССИЯ ТАРИХИ МАЪРУЗА 2023

10-мавзу: ХХ-асрнинг бошларида иқтисодий-сиёсий ахвол(2 соат)
Режа:

  1. Россиянинг иқтисодий ривожланиши.

  2. Ички сиёсий вазият ва жамоатчилик ҳаракати.



Таянч тушунчалар: индустриялаштириш, техник революция, саноат монополиялари, синдикат, Революция, 3-июнь монархияси,
Ислохотдан кейинги даврдаги иқтисодий ривожланиш натижасида (XIX асрнинг 90-йиллардаги саноатдаги юксалиш) Россия капитализми тизими шаклланди. Бу холат тадбиркорликни ва сармоя, маблағларини ўсишида, ишлаб чиқаришни такомиллаштирилишида, уни техник жихатдан қайта жихозланишда, халқ хўжалигининг барча сохаларида ёлланма ишчи кучини сонини кўпайишида акс этди. Бошқа капиталистик мамлакатлар билан бир вақтда Россияда индустриялаштириш билан бир пайтда тўғри келган иккинчи техник революция (ишлаб чиқариш воситаларини ишлаб чиқаришни жадаллаштириш, электр токини ва замонавий фаннинг бошқа ютуқларидан кенг фойдаланиш) келиб чиқди. Россия қолоқ аграр мамлакатдан ХХ-аср бошларида аграр-индустриал давлатга айланди.
Саноати масулоти хажми жихатидан у йирик давлатлар бешлигига (Англия,Франция,АҚШ ва Германия) кирди ва жаҳон хўжалик тизимига янада чуққурроқ кириб борди.
XIX – ХХ асрлар арафасида капитализм янги, монополистик босқичига кирди. қудратли ишлаб чиқариш ва молиявий бирлашмалари(саноат монополиялари ва молиявий иттифоқлар) ташкил топди. Аста-секин саноат ва молия капиталини бирлаштириш бўлиб ўтиб, саноат-молия гурухлари юзага келди. Улар иқтисодиётда хукмрон мавқени эгаллаб ишлаб чиқариш ва саноат хажмини тартибга солишган, нархларни белгилашган, дунёни таъсир доирасига бўлганлар. Уларнинг манфаатларига борган сари капиталистик давлатларнинг ички ва ташқи сиёсати бўйсунган. Монополистик капитализм тизими ўзгариб ва янги тарихий жараёнларга мослашиб, бутун ХХ-аср давомида сақланиб қолган.
Монополистик капитализмни юзага келиш жараёни Россия учн хам характерли бўлган. У Россиянинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий хаёига дахлдор бўлган. Умумий қонуниятларнинг намоён бўлиши билан бир қаторда, Россияда монополистик капитализмниг ўзига хос хусусиятлари хам бўлган. Бу эса бир қатор омиллар билан белгиланади. Биринчидан, тарихий омил-Россия Европадаги кўпгина мамлкатлардан кейинроқ капитализмга ўтди. Иккинчидан иқтисодий-географик омил, турлича табиий шароитлари бўлган бепаён худуд ва уни бир текисда ўзлаштирилмаганлиги. Учинчидан, ижтимоий сиёсий омил-подшо якка хокимлигини, помешчик ер эгалигини табақавий тенгсизликни, кенг халқ оммасини сиёсий хуқуқсизлигини, миллий зулмни сақланиб қолганлиги. Империядаги кўп сонли халқларнинг иқтисодий ва ижтимоий-маданий аҳволини турлича даражадалиги хам Россия монополистик капитализмини ўзига хослигини белгилаган.
Иқтисодиётнинг хусусиятида асосийси замонавий капиталистик саноат ва банк-молия тизими Россия иқтисодида, ўзида ярим крепосниклик мулкчилик шакллари ва хўжалик методларини сақлаб қолган қолоқ аграр сектори билан бирга қўшиб олиб борилган. қишлоқни капиталистик эволюцияси саноат тараққиётини тез суръатларда ўсишига етиб юлгурмади. Бу эса хўжаликни сохалари бўйича капитализмни нотекис ривожланишига олиб келди. 5 та район: Шимолий-ғарбий, Марказий-Саноат, Урал, Жанубий ва Кавказорти(Боку)да йирик корхоналарнинг марказлашиши сақланиб қолди. Россияда – давлат монополистик капитализми тизими шаклланди.
Саноат: Россия учун бошқа капиталистик мамлакатлар сингари иқтисодий ривожланишни нотекислиги характерли эди. XIX асрнинг 90-йилларидаги саноат кўтарилиидан сўнг ХХ-асрнинг бошларида жахон кризиси(танглиги) юз берди. 1900-1903 йилладаги кризис(танглик) махсулотларнинг асосий турларига нархларни туиб кетгани, ишлаб чиқаришни кескин қисқаришида, оммавий ишсизликда акс этди.
Шундай шароитларда монополлашиш жараёни кучайди, кертеллар юзага келишида давом эди.
Бу бирлашмаларнинг қатнашчилари ишлаб чиқаришни хажми, махсулотни сотиш ва ишчи кучини ёллаш шартлари тўғрисида келишилган, аммо шу билан бирга илаб чиқариш коммерция фаолиятида мустақиллигини сақлаб қолиган. 1901 йилда Путилов, Брянск ва бошқа паровоз қуриш заводлари “Продпаровоз”га бирладилар. Монополияларнинг шакллари – синдикатлар юзага келди. Бу бирлашмалар буюртмаларни олишни, хом ашёни харид қилишни тартибга солишган. Махсулотларни келиилган нархларда марказлашган холда сотилии амалга ошириган. Ишлаб чиқариш сохасида синдикатга киргн корхоналар ўз мустақиллигини сақлаб қолишган. 1902 йилда металлургия саноатида “Продметал” ва “Трудопродажа” синдикатлари вужудга келди. 1904 йилда Европа мамлакаларида саноат ўсиши бошланди, Россияда эса фарқли ўлароқ 1904-1908 йилларда хам ўси суръати пасайиши давом этди. Бунга 1904-1905 йиллардаги рус-япон урушига улкан харажатлар сарфланганлиги ва 1905-1907 йиллардаги революция ишлаб чиқаришни саноатда қисқаришига ва қишлоқ хўжалигини хонавайрон бўлишига олиб келгани сабаб бўлди..
1909-1913 йилларда Россияда янги саноат ўсиши бўлиб ўтди. Халқаро вазият кескинлашиб хукумат буюртмалари (харбий эхтиёжлар учун) кўпайди, бу эса саноатни кўтарилиига имкон берди. Бу йилларда монополлашиш жараёни чуқурлашди. “Проволка”, “Электропровод” сингари янги синдикатлар ташкил топди. Юқори турдаги монополиялар – трестлар ва концернлар ташкил топди. Булар хом ашёни казиб олиш, тайёр махсулотни ишлаб чиқариш ва сотишни тартибга солган.
Саноатни тез суръатларда ривожланиига қарамай аграр сектор мамлакат иқтисодида олдинги ўринни эгаллаб қолверди. қишлоқ хўжалигидаги капиталистик муносабатлар саноатдагига кўра анча секин юзага келди. Бунга помешчик ер егалиги ва деҳқонларни кам ерлилиги, агроьехник қолоқлик ва қишлоқдаги жамоа муносабатларини сақланиб қолганлиги сабаб қилиб кўрсатиш мумкин.
Шу қаторда саноат марказларини ва ахар ахолисини ўсиши, транспорт тармоғини ривожланиши, Россияни жахон хўжалик тизимига жалб қилиниши, хам ички, хам ташқи бозорда қишлоқ хўжалиги махсулотларига эхтиёжини ортишига имкон берди.
ХХ аср бошларида Россияда ер егалигини ва ердан фойдаланишни турли шакллари мавжуд эди. Хусусий ер эгалигида ҳамон поиешчик латифундиялари хажми катта эди, уларда Россиянинг сотиладиган боғдойини ярми етиштириларди. Бу ер мулкларда амалга оширилган қайта қуришлар, ёлланма меҳнатни қўлланиши, агротехник даражани ошиши хўжаликда махсулдорликни кўпаишига олиб келди.
Мамлакадаги ер фондининг ярми деҳқонларга тегишли бўлган, Россиянинг Европа қисмидаги деҳқонлар ер майдони етишмаслигидан муаммоларга дуч келардилар. Айрим деҳқон хўжаликлари интенсив йўл бўйича ривожланган. Бу кўпдалали алмашлаб экиш тизимини қўланишида, биринчи қишлоқ хўжалик машиналаридан(жнейка) фойдаланишда ва аграр ислохотдан кейин кредит, сотиб олиш ва соти коперацияларини такил этилишида кўринди. Шу билан бирга рус қишлоғи асосан қолоқлигича қолаверди. Агротехник янгиликлар ўта секинлик билан борган. Ерга ишлов бериш усуллари, одатдагидек, эскича қолди. Хосилдорлик ўта паст эди.
Об-хаво табиий шароитлари хамон қишлоқ хўжалигини холатини белгиларди. ХХ аср бошидаги хосилсизлик рус қишлоғида оммавий очарчиликка олиб келди. Аксинча, 1909-1910 йиллардаги хосилдорлик деҳқон хўжаликларини ва мамлакатни бутун иқтисодини жонланишига имкон берди. 1916 йилга келиб деҳқонлар қишлоқ хўжалиги масулотини 53 % берганлар.
1906-1910 йиллардаги аграр ислохотдан сўнг капиталистик муносабатларни қишлоқ хўжалигига кириб бориши ижобий ўзгаришларга олиб келди. 1900 йилдан 1913 йилгача қишлоқ хўжалиги махсулотини умумий хажми 3 бараварга кўпайди.
Буғдой етиштириш бўйича Россия дунёда 1-ўринда турган. Техник ўсимликларни етиштириш ўсиб борди, бу кўпроқ Ўрта Осиё ва Кавказортида пахтачиликни ривожланиши ҳисобига амалга оширилди. Йирик шохли хайвонлар сони 2,5 баравар бошга кўпайди. Аграр сектор Россия иқтисодини даромадли сохасига айланди.
Монополистик капитализм шароитларида Россиянинг молиявий тизими банк капиталининг давлат ва хусусий шакллари билан белгиланган. Иккита яэни эмиссия ва кредит каби марказий функцияларни бажарган давлат банки асосий ўринни эгаллаган. У банк монополияларини қўллаб-қувватлаган, саноат ва савдони давлат кредитлаши билан шуғулланди.
Россияда йирик акционерлик банклари томонидан маблағни тўплаш ва марказлаштириш амалга оширилди. Булар иқтисодни барча сохаларига кириб бориб мамлакатни ижтимоий-сиёсий хаётига кучли таъсир кўрсатган.
Монополистик капитазмни вужудга келиши ички савдода сезиларли силжишларга олиб келди. Бунда йирик саноат бирлашмалари ва коммерция банклари катта рол ўйнай бошладилар. Улар саноат ва қишлоқ хўжалиги махсулотларини улгуржи савдосини ўзларига бўсундирганлар.
Россиянинг ташқи савдоси тўхтовсиз ўсиб борди. Унга Германия, Англия ва Франция олдинги ўринда бўлишган. Россия хом ашё ва қишлоқ хўжалик махсулотларини четга чиқарган(асосан буғдой-647,6 млн пуд чиқарилган). Импортга кўпроқ саноат махсулотлари машиналар, асбоб-усканалар, кимёвий ўғитлар келтириш олдинги ўринни эгаллаган.
Транспорт тизими ХХ аср боларида сезиларли ўзгариларга учрамади. Темир йўл транспортида юк ва йўловчиларни ички ташишлар олдинги ўринни эгаллакган. Россия рельс йўллари билан таъминлаш бўйича ғарбий Европа мамлакатлари ва АқШдан анча орқада қолаётган эди. XIX асрнинг 80 йилларида Ўрта Осиёда темир йўл қурилиши (Красноводскдан Самарқандгача) ва 1891-1905 йилларда Буюк Сибирь магистралини(Челяьинскдан Владивостоккача) курилии бу транспорт муаммосини хал этишда мухим қадам бўлган.
Хамон сув йўллари мухим рол ўйнаган. Россиянинг дарё флоти ўзининг сони жихатидан бошқа мамлакатларни флотияларидан устун эди ва яхши жихозланганди.
Денгиз савдо флоти оз сонли блиб, россия юкларини асосий қисми чет кемаларида ташиларди.
Тош териб ётқизилган(шоссе) йўллар нисбатан секинлик билан кўпайиб борди. Асосан аравалар юрадиган катта йўл (тракт)лар ва қишлоқ йўллари мамлакати бўлиб қолаверди. Автомобил бу пайтда обрўли табақалар учун хашамат буюм хисобланарди.
Умуман олганда ХХ асрнинг боши Россия тарихи учун индустриялаш ва монополиялаш жараёнларининг бир пайтда кечгани характерлидир.
2-масала:
ХХ асрнинг бошларида Россия империяси худудини вужудга келиши тугалланиб. У 22,2млн кв. Кмни такил этган. У катталиги жихатидан дунёда Бритяния империясидан кейин 2-чи ўринни эгаллади. Ахолиси XIX –аср охиридан уч бараварга кўпайди ва 1913 йилга келиб 150 турли миллатлардан иборат бўлган 160 млн.кишини ташкил этирди.
Ижтимоий тузумнинг хусусияларига назар солиб, унда эски ва белгиларни қўшилиб кетганлини кўрамиз. Бутун қонун чиқарувчи ва ижро этувчи хокимият подшо қўлида жамланиб, у якка ўзи РОссияни бошқариб асосан дворяндарга таянган. Мамлакатни бошқаришни маъмурий полиция тизимин хукмронлик қиларди. Айрим ижтимоий гурухлар – дворянлар, рухонийлар, казакларни – имтиёзли холати сакланиб колган. Демократик эркинликлар йук булиб, 1905 йилга кадар сиёсий партиялар ва касаба уюшмаларнинг фаолияти такикланган.
Иктсодда ва мамлакатдаги сиёсий кучларни дойлашувида юзага келган, узгаришлар туфайли ижтимоий тузилишда янги белгилар вужудга келди. Модернизация, капиталистик жамиятни асосий гурухларни – буржуазия ва пролетариятни юзага келишни тезлаштирди. 1906 йилда вакиллик органи Давлат думаси ташкил этилди, натижада Россиянинг давлат тузуми парламент монархиясига ухшади.
Ижтимоий тузилишда асосий имтиёзли тоифа хисобланган дворянлар ахолини 1,4 фоизини ташкил этган. Уларни купрок мамлакатдаги сиёсий хаётни белгилашарди, марказий ва махалий бошкарув органларида мухим лавозимларни эгаллашган, катта ер фондига эгалик килишган ва кишлок хужалигида сезиларли рол уйнаганлар. Бирок капитализимни ривожланиши таъсири остида дворянлик хонавайрон булган, ёки буржуазлашиб буржуазия билан сиёсий хамкорликка тайёр булган.
Мамлакат ахолисини 0,5 фоизини ташкил этган рухонийлар яна бир имтиёзли табака эди. Черков: 2 млн. десятина ер, уйлар, касалхоналар, босмохоналарга, яъни анчагина мулкка эга эди.
Мамлакат ахолисини 2,5 фоизини ташкил этган казаклар – харбий хизмат килувчи харбий тоифа булиб, давлат чегараларини куриклашган ва подшо хокимиятини ижтимоий таянчи хисобланган. Хизматдан буш пайтлардан казаклар хар бир эркак жон бошига 30 десятинадан ерга ишлов беришган. Улар бепул тиббий хизмат ва таълимдан фойдаланишган.
Россия жамиятини ижтимоий тузилишида куп сонли амалдор (хизматчи)ларга алохида рол тегишли булган. Давлат хаётида узининг мулкий холати буйича улар бир хил мавкеада булганлар.
Буржуазия мамлакат иктисодиётида аста секин етакчи кучга айланиб борди. Йирик ва урта буржуазиянинг умумий сони (1,5 млн.) унча куп булмаган. Подшо помеҳик Россияни сиёсий тизимида буржуазия сезиларли рол уйнамаган. Улар ягона сиёсий талабларни ишлаб чикмаганлар. Йирик буржуазия подшо хокимиятини кулласа урта, буржуазия, мутадил туб узгаришлар лойихаларини илгари суришган.
Дехконлар ахолини энг куп сонли (77 фоизи) табакаси булган. Улар асосий солик туловчилиар ва хаммадан кура хукуксиз табака эди. Кишлок хужаликни капиталистик эволюцияси таъсири остида дехконларни ижтимоий табакаланиши тезлашди: уларни 3 фоизи кишлок буржуазиясига (уларни кулаклар деб аташган) айланишди, 15 фоизига якини эса узига тук, бадавлат дехконларга айланишди. Шунга карамай барча дехконлар помеҳик ер эгалигига карши курашишган.
Индустриализациялашни тез усиш натижасида купайган пролетариат 1913 йилда ахолини ахолини 19 фоизини ташкил этган. Пролетариат, турли табакаларни кашшоклашган катламларидан келиб чикканлар хисобига вужудга келган. Ишчиларни мехнат ва турмуш шароити гарбий Европадагига караганда анча фарк килган ва ута огир булган: энг кам иш хаки (21 – 37 рубл), энг узок давом этадигон иш куни (11-14 соат), ямон яшаш шароити эди. Ишчиларни иктисодий манфаатларини амалда хеч ким химоя килмган, 1906 йилгача касаба уюшмалари булмаган.
ХХ-аср бошидаги ижтимоий-сиёсий танглик масаласида шуни такидлаш лозимки, император Николай-II (1894-1917) тахтга 26 ёшда утирди. У ажоиб тарбия ва таълим олди, учта чет тилида гаплаша олган, бирок кенг давлат дунёкарашига эга булмаган ва улкан мамлакатни унинг тарихидаги тинчлик даврида бошкаришга етарлича тайёр эмас эди. Унга, онаси бева императрица Мария Фёдоровна, хотини императрица Алексадра Фёдоровна, консерваторларни идеологи К.П.Победоносцев, унинг хукумронлигининг охирида эса – Г.Е.Распутинлар катта таъсир курсатишган. Буларнинг барчаси факат унинг оиласи учунгина эмас, балки бутун Россия учун халокатли окибатларга олиб келди.
Хукумат олдида мавжуд тузумни репресив усуллар ёки уни модернизациялаш оркали саклаб колиш вазифаси турарди. Олий хукумат доираларида бу муаммони хал этишда бирлик, ягона фикр йук эди. Баъзилар (молия вазири С.Ю.Витте, ички ишлар вазири П.Д.Святополк-Мирский ва бошкалар), Россиянинг давлат тузилишини ривожланаётган индустриал жамият эхтиёжлари билан мос келтириш учун иктисодий, сиёсий ва ижтимоий ислохатлар утказишни зарур деб хиоблаганлар. Бошкалар (Синод обер прокурори К.П.Победоносцев, министрлар кенгашининг раиси И.Н.Дуронов, ички ишлар вазирлари Д.С.Сипягин ва В.К.Плеве), мамлакатни иктисодий хаётида амалга оширилган узгаришларни тан олишмади, революционерлар ва оппозициячилардан уч олишни талаб килишди, жамоатчилик онгига гоявий тайзикни кучайтиришга интилишди.
Ишчилар харакатида 1900-1904 йилларда 1000 га якин иш ташлаш (стачка)лар кайд этилган. Уларда 43- мингдан ортик пролетарлар иштирок этишди. Москва, Петербург, Донбасс, Баку, Урал каби йирик саноат районларини барчаси иш ташлаш (забастовкалар) билан камраб олинган. Улар факатгина мехнат ва турмуш шароитини яхшилаш хакидаги иктисодий талабларнигина эмас, балки подшо хокимиятини йукотиш ва демократик эркинликларни киритишлик каби, сиёси талабларни илгари сурушган. Ишчилар сиёсий намоишлар ва умумий иш ташлашлар каби курашни янги шакилларидан фойдалана бошлаганлар.
Подшо хукуматини ички сиёсатидаги асосий масаласи ишчиларга муносабат булиб колди. Хукумат учта усул билан масалани хал этишга харакат килди. Биринчиси – репрессиялар. Иш ташлашларда иштирок этгани учун ишчилар жиноий жавобгарликка тортилишлари, камокка олинишлари, йирик саноат шахарларида яшашлиги такикланиб узга юртга бадарга килиниши мумкин эди. Бирок бу усул самарасиз чикди, бунинг устига корхоналар янада купрок касбий тайёргарликка эга ишчиларга эхтиёж сезиларди.
Иккинчи усул – хукумат, XIX-асарнинг 80-йилларида белгиланган корхона эгалари ва ишчиларни муносабатларини тартибга солишни давом эттирди, 1897 йилда иш кунини 11,5 соатга кискартириш хакида конун кабул килинди. Корхона эгалари томонидан конунларни бузилмаслигини кузатиш лозим булган фабрика инспекциясининг, юз бериши мумкин булган иш ташлашларни олдини олиш буйича хукуклари кенгайтирилди. 1901 йилда, ишлаб чикаришда мехнат кобилиятини йукотган, давлат корхоналари ишчиларни учун нафака жорий этилди. 1903 йилда фабрика эгалари томонидан иш пайтида жарохатланган ишчиларга компенсация туланиши хакидаги конун кабул килинди.
Учунчи усул, полиция назорати остидаги очик фаолият курсатадиган ишчи ташкилотларини тузилиши булди. Бундан кузланган максад, пролетариатни хукуматга карши чикишларидан чалгитиш эди. 1900-1904 йилларда дехконларнинг галаёнлари Россиянинг европа кисмидаги 42 та губернияларда 600 мартача якин булиб утди. Аммо бу йилларда дехконлар подшога карши чикмадилар. Улар помеҳик ерларини булиб берилишини, соликлар ва мажбуриятларни кискартирилишини талаб килдилар. Хукумат дехконлар галаёнларини оммавий жазо харакатлари оркали бостиришган. 1903-1904 йилларда, айрим дехконларга жамоа ерларидан чикиб, давлат ерларига кучиб утишларига имкон берган бир катор конунлар кабул килинган, амо бу кисман йул беришлар аграр-дехкон масаласини хал этмаган.
Демократик интелегенция (зиёлилар) харакатида олимлар, врачлар ва бошкаларнинг очик жамиятлари билан бир каторда студентлар хам анча фаол иштирок этганлар. Моддий ва хукукий холатни огирлиги, хукуматнинг олий таълим сохасидаги антидемократик сиёсати-буларнинг барчаси олий укув юртлари негизида норозиликни усиши учун негиз яратди. ХХ-аср бошларида радикал студентларнинг бир кисми очик сиёсий курашга утиб, узининг ишчилар синфи билан хамкорлигини билдирди. 1901 йил бахоридаги Москвадаги студетлар ва ишчилар намоишйиши хукуматни, студентларни тартибсизликларда катнашгани учун аскарликка бериш конунини куллашдан воз кечишига олиб келди.
Интелегенция (зиёлилар)нинг вакиллари, ХIХ аср охири ХХ-аср бошларида вужудга келган, социал-демократлар ва эссерлар радикал сиёсий партияларининг ижтимоий негизи булиб колди.
ХIХ-асрнинг 90-йилларини урталарида Петербург, Москва ва бошка шахарларда социал-демократик партияларнинг дастлабкиси «Ишчилар синфини озод килиш учун кураш иттифоклари» вужудга келди. Уларни иш ташлаган ишчилар билан урнатган алокалари полиция томонидан тугатилди. 1898 йилдаги съезда Россия социал-демократик ишчи партиясини тузиш харакати муваффакиятсиз чикди. Дастур ёки устав (низом) кабул килинмади, съезд делегатлари камокка олинди.
Янги сиёсий ташкилотни тузиш харакати Г.В.Плеханов, Ю.О.Цедербаум (Л.Мартов), В.И.Ульянов (Ленин) ва бошкалар томонидан амалга оширилади. 1900 йилда улар чет элда нолегал «искра» газетасини нашр эта бошладилар. Улар таркок тугарак ва ташкилотларни бирлаштирдилар. 1903 йилда Лондонда – булиб утган съездда дастур ва низом кабул килиниб, Россия социал-демократик ишчи партияси тузилди (РСДРП).
Дастурда революцияни 2 боскичи кузда тутилган: 1-чиси буржуа-демократик талабларни амалга ошириш, 2-чиси социалистик революцияни амалга ошириш ва пролетариат диктатурасини урнатишдан иборат булган. 1902 йилда социалист-революционерлар (эсерлар) партияси ташкил топди. Улар кураш тактикаси этиб - терорни танлашди.
Земства ва шахар думалари, либерал оппозицияни юзага келиши марказига айланди. Либерал харакат иштирокчилари уз дастурларида мутадил сиёсий узгаришларни (конституциявий монархия ва демократик эркинликлар) кузда тутганлар.
1905-1907 йиллардаги булиб утган революцияни сабабларини негизи Россиянинг иктисодий ва ижтимоий-сиёсий тузумида эди.
1900-1903 йиллардаги иктисодий танглик туфайли мехнаткашларни моддий ахолини ёмонлашуви ва 1904-1905 йиллардаги рус-япон урушда подшо хукуматини шармадали маглубияти, революцияни бошланишини тезлатган катализатор булди.
Революцияни вазифаси – подшони агдариш, демократик тузумини урнатишлик учун таъсис мажлисини чакириш; тоифавий тенгсизликни тугатиш; суз, йигилишлар, партиялар ва бирлашмалар эркинлигини киритиш; помеҳик ер эгалигини тугатиш ва дехконларга ерларни таксимлаб бериш; иш кунини давомийлигини 8 соатгача кискартириш; ишчиларни иш ташлашлар утказиш ва касаба уюҳмалари тузиш хукукини эътироф этиш, Россия халкларини тенглигига эришишдан иборат эди.
Бу вазифаларни амалга оширишда ахолининг кенг табакалари манфатдор булган. Революция (инкилоб)да ишчилар ва дехконлар, солдатлар ва матрослар, урта ва майда буржуазиянинг катта кисми, зиёлилар ва хизматчилар катнашганлар. Шунинг учун максади ва катнашчиларни таркиби жихатдан революция умумхалк булиб, буржуа-демократик характерга эга булган.
Революция 2,5 йил (1905 йил 9-январдан 1907 йил 3-июнгача) давом этган. Биринчи боскичи 1905 йил 9-январдан сентябрнинг охиригача – бошланиши ва ривожланиши даври хисобланади. Иккинчи боскичи – 1905 йилнинг октябр-декабри революцияни энг юксалган давридаги асосий вокеа бутунроссия умумий октябр сиёсий иш ташлаши ва натижада 17 октябр манифестини эълон килиниши булди. Учинчи боскич – 1906 йил январидан 1907 йил 3-июнга кадар революцияни пасайиши ва чекиниши даври булди.
1906 йил апрель июнида биринчи Давлат Думаси фаолият курсатиб, Дума Россияни демократлаштириш дастурини таклиф этди, унда асосан дехконлар масаласи булди.Иккинчи Давлат Думаси 1907 йил февраль июнь ойларида фаолият курсатган.
Революциянинг ахамияти хакида гап кетганда шуни такидлаш мумкинки, асосий окибат олий хокимиятни Россиянинг ижтимоий-сиёсий тизимида узгаришлар утказишга боришга мажбур булганлигида эди, Россия фукароларининг ижтимоий-сиёсий ахволи узгарди: демократик узгаришлар киритилди, цензура такикланди, касаба уюшмалар тузишга рухсат этилди. Ишчиларнинг моддий ахволи яхшиланди, бир катор сохаларда (саноатдаги) иш хаки ошди ва иш куни давомийлиги 9-10 соатгача кискарди. Дехконларни ерларни сотиб олиш туловларини бекор килинишига эришдилар.
Дехконларни кучиб юришлари (утишлари) эркинлиги кенгайтирилди ва земство бошликларининг хукулари чекланди. Жамоаларни емирган ва дехконларнинг ер эгалари сифатидаги хукуларини мустахкамлаган аграр ислохат бошланиб, бу эса келгусида кишлок хужалигида капиталистик эволюцияга олиб келди.
Революцияни тугаши Россияда вактинчалик ички сиёсий баркарорликни урнатилишига олиб келди.
3-июн сиёсий тизими (1907-1914).
Революциядан кейин Россияда, давлатининг сиёсий ташкилотини янги тизими юзага келиб «3-июнь монархияси» номини олди.
Хукуматнинг ички сиёсатини, бу даврдаги революциядан кейинги объектив шароитлар белгилаган. Бир томондан бу хукуматга карши харакатни бостириш булса, бошка томондан олий хокимиятни ижтимоий таянчини кенгайтириш учун ислохатлар утказиш зарурлигидан гувохлик берувчи революция сабоклари билан хисоблашмаслик мумкин эмас эди.
Махаллий хокимиятлар хар кандай ташкилот ва муассасаларни биноларини тинтув килиш ва уларни камокка олиш хукукини олишди. Турмалар тулиб тошган. Улим жазоси ва катил этишлар кундалик холатга айланди. Дехконлар, студентлар, демократик зиёлиларни куплаб ташкилотлари тормор этилди, касаба уюшмаларни бир кисми ёпиб куйилди, катор демократик газета ва журналларни такикланди.
III-Давлат Думаси 1907 йил ноябиридан 1912 йил июнига кадар фаолият курсатди. Хукумат олдида илгаридек уч масала: ишчи, миллий ва аграр масалалар турарди. Дума беш йил давомида турта конун лойихаси, яъни иш кунини давомийлиги, ишчилар учун сугурталар ва нафакалар масаласини мухокама килди. 1912 йилда кабул килинган бахсиз ходисалар ва касаллик буйича давлат сугуртаси тугрисидаги конун ишчиларни факат 15% тегишли булиб бу хукуматни ишчилар хакида кайгураётганини номигагина курсатган.
Миллий сиёсат «Россия руслар учун» шиёри остида олиб борилиб, руслаштириш тадбирлари кучайтирилди. Булар махкам аёкка турган миллий буржуазия томонидан кувватланмади.
Столипин аграр ислохати. Ички сиёсатда марказий уринни аграр масала эгаллаган. Дехконларнинг кураши, хукуматни, сотиб олиш туловларини 1906 йилда яримини, 1907 йилдан эса тула бекор килинишига мажбур этди. Аммо, бу етарли эмасди. Дехконлар ер талаб килишган. Хукумат жамоавий фойдаланишдан вос кечиш гоясига кайтишга ва хусусий дехкон ер эгалигига утишга мажбур булди.
Ислохат бир неча усулда амалга оширилди: 1906-йил 9-ноябрдаги фармон дехконга жамоадан чикишига рухсат этган булса, 1910 йил 14-июндаги конун эса Жамоадан чикишни мажбурий килиб куйди. Хукумат дехконларни Урал ортига кучирилишини рагбатлантирилди. Кучиб борувчиларга янги жойда жойлашиб олиш учун карз берилган. Кишлок хужалик машиналарининг давлат омборлари барпо этилди, аграном маслахатлари билан таъминланган, тиббий ва ветеринар ёрдам курсатилган. Ислохатининг максади, помешик ер эгалигини сакалаб колиш ва бир вактнинг узида кишлок хужалигини буржуа эволюциясини жадаллаштириш эди. Ислохат мамлакат иктисодини юксалишига имкон берди. Ахолининг харид килиш имконияти ошди бугдойни четга чикариш билан боглик валюта тушумлари купайди. Ислохат ижтимоий катламларга булинишни тезлаштирди – кишлок буржуазияси ва пролетарияси вужудга келди. 1911 йил сентябрда Ф.А.Столыпин терористик акт окибатида халок булди.
1912 йил охирида IV-Давлат Думасига сайловлар булиб утди. Унинг партиявий таркиби узгармасдан колди. Унг-октябристлар ва октябрист-кодетлар икки асосий купчиликни ташкил этишган. Янги либерал прогрессив партияси вужудга келди. Унга йирик буржуазиянинг ва йиллари бошчилик килишган. Улар уз дастурларида конститутциявий монархия тузими, Думани хукукларини кенгайтириш ва унинг олдида вазирларни жавобгарлигини кучайтиришни вазифа килиб куйишган.

Download 227.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling