Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат университети


Тавсия этилган адабиётлар рўйхати


Download 227.28 Kb.
bet9/12
Sana04.11.2023
Hajmi227.28 Kb.
#1746972
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
РОССИЯ ТАРИХИ МАЪРУЗА 2023

Тавсия этилган адабиётлар рўйхати:

1. История России. Под редакцией А.Н. Сахарова. Москва, АСТ. Астрель «Транзиткнига», 2006.



  1. Орлов А.С. и другие. История России. Учебник. Москва, 2001, стр. 3-22.

  2. История России под. Ред. М.Н.Зуева и А.А.Чернобаева. Москва, «Высшая школа» 2001.

  3. Вернадский Г.В. Русская история. М. 1997.

  4. Зуев М.Н. История России. М., 1999.

  5. История России. С древнейших времен до 1861 года. Под ред. Н.И.Павленко. Москва, 2000.

  6. Мунчаев Ш.М., Устинов В.М. История России. Москва 1997.

  7. Платонов С.Ф. Учебник русской истории. СПб., 1994.

  8. Фёдоров В.А. История России. 1861-1917. М., 2000.

  9. Всемирная история. в 10-ти томах.

  10. Историческая энциклопедия.в 16-ти томах.



9-мавзу: Россиянинг XIX асрнинг II-ярмидаги иктисодий- ижтимоий ривожланиши.

Режа:


  1. Россиянинг ички ва ташқи сиёсати.

  2. Иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш.

  3. Мамлакатдаги ғоявий кураш ва жамоатчилик ҳаракати.



Таянч тушунчалар:
Прокурор; адвокат; суд маслахатчиси; «янги устав»; народоволец; канцлер; Аляска; учлапр иттифоки;

XIX асрнинг ўрталарига келиб Россияни илғор капиталистик давлатлардан иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий соҳаларида ортда қолаётгани яққол кўринди. Асрнинг ўрталаридаги халқаро воқеалар унинг ташқи сиёсат соҳасида хам анча кучсизланганлигини кўрсатди. Шунинг учун хукуматнинг ички сиёсатдаги, XIX-асрнинг II-давридаги бош мақсади Россиянинг иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий тизимда ўша вақт талабига мос келадиган ишларни амалга ошириш эди.Шу билан бирга, бир пайтнинг ўзида подшох хокимиятини ва дворянларнинг хукмронлик мавқеини сақлаб қолишлик хам муҳим вазифа эди.


Ички сиёсатга кўпгина омиллар таъсир кўрсатган: иқтисодий ривожланишдаги олға силжишлар (капиталистик тартибни мустахкамланиши), ижтимоий тизимдаги ўзгаришлар (янги синфлар ва ижтимоий қатламларнинг юзага келиши), жамоатчилик харакатининг кескин ўсиши ва кишиларни ўз ахволини яхшилаш учун курашини бошланиши кабилар.
XIX асрнинг II ярмида Россия ички сиёсатида учта босқич ажралиб туради. Биринчиси – 50-йилларнниг II ярми – 60-йилларнинг бошлари – деҳқончиликдаги ислоҳатни тайёрлаш ва амалга ошириш, Иккинчиси – 60-70-йиллар – либерал ислоҳаларни ўтказиш, Учинчиси - 80-90-йиллар иқтисодий модернизация, давлатчиликни ва ижтимоий барқарорликни анъанавий консерватив – маъмурий усуллар билан мустаҳкамлашдан иборатдир.
Крепостной ҳуқуқни бекор қилиниши масаласига келсак, XIX асрнинг ўрталарида аграр деҳқончилик масаласида Россиянинг ўткир ижтимоий-сиёсий муаммоси бўлиб қолди. Европа давлатлари орасида крепостной ҳуқуқ фақат Россияда сақланиб колиб, иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожланишига тўсқинлик қилади.
Кўплаб давлат ва жамоат арбоблари крепостной ҳуқуқ Россияни шарманда қилаёганини ва уни қолоқ давлатлар қаторида колаётганини тушунишарди.
Император Александр II (1855-1881), Николай I-нинг катта ўғли булиб, у 1855 йил 19-февралда Россия тахтига чиқди. Отасига қараганда у давлатни бошқаришга яхши тайёрланган эди. Ёшлигида у ажойиб тарбия ва таълим олган, шоир В.А. Жуковский уни мураббийи бўлган. 1856-йилда Москва дворянлари вакиллари олдида сўзлаган нутқида император биринчи марта деҳқонларни озод қилиш зарурлигини таъкидлади. Унинг бу фикрини император оила аъзолари, бир қатор давлат ва жамоат арбоблари қўллашди.
Императорнинг топшириғи билан деҳқонларни озод қилиш лойиҳалари ишлаб чиқилди. 1860 йил октябрда Бош комитет лойиҳаларни кўриб чиқишни бошлади, бу деҳқонларга бериладиган ерларни ҳажмини қисқартирди, мажбуриятларни эса кўпайтирди. 1861-йил 17-февралда ислоҳотлар лойихасини давлат кенгаши тасдиқлади, 19-февралда уни Александр II имзолади. Крепостной ҳуқуқ бекор қилингани манифест орқали эълон қилинди. Бунда учта асосий масала: деҳқонларнинг шахсан озодлиги, уларга ерни бўлиб бериш ва озодлигини сотиб олиш битими кўрилган ёки назарда тутилган.
Манифест деҳқонларга шаҳсий озодлик ва умумграждан ҳуқуқларни берди. Бундан буён деҳқон кўчма ва кучмас мулкка эгалик қилиши, битимлар тузиши, юридик шахс сифатида иштирок этиши мумкин эди. Деҳқон помешчикни шаҳсий ҳомийлигидан озод қилинди, унинг руҳсатисиз никох тузиши мумкин эди. Хизматга ва ўқув юртларига кириши, яшаш жойини ўзгартириши савдогарлар ва майда буржуазия тоифасига ўтиши мумкин эди. Ҳукумат озод этилган деҳқонларни маҳаллий ўзини бошқарув идораларини ташкил эта бошлади.
Шу билан бирга деҳқоннинг шаҳсий озодлиги чекланган. Биринчи навбатда бу дехкон жамоасини сақланишига тегишлидир. Ерга жамоа бўлиб эгалик қилиш, ер майдонларини қайтадан таксимлаш, солиқларни тўлашда ва давлат мажбуриятларини бажаришдаги умумий кафиллик кабилар қишлоқда баржуазиянинг эволюциясини орқага тортарди. Деҳқонлар жон солиғи тўлайдиган, рекрут яъни аскарлик мажбуриятини ўтайдиган, тан жазосига тортиладиган ягона тоифа бўлиб қолди. «Низом» деҳқонларни ер билан таъминланишини тартибга солган. Ер майдонларининг хажми тупроқнинг унумдорлигига боғлиқ бўлган. Россиянинг ҳудуди шартли тарзда учта минтақага: қора тупроқли, ноқора тупроқ ва чўл зоналарига бўлинди. Уларниг хар бири бўйича деҳқонларга бериладиган ер майдонларинниг энг катта ва энг оз ҳажми белгиланди. Ер масаласини ҳал этишда деҳқонларнинг ерларини анча қисми қисқартирилди. Мамлакат бўйича деҳқонлар ислоҳотгача ишлов бериб келинганига нисбатан 20 фоиз кам ер майдони олишган.
Шудгор қилиб ҳайдаланадиган ерларни чегаралашда помешчиклар ўзларининг ерларини деҳқонларнинг ерларини орасига суқилиб жойлаштиришга интилишган. Шу йўл билан деҳқон помешчикнинг ерини ижарага олишга мажбур килинган, бунинг учун деҳқон помешчикга ижара қийматини ёки пул билан ёки далада ишлаб бериш орқали тўлаган.
Деҳқонлар ерни помешчикдан олгач, унинг қийматини пул билан тўлаб узишлари лозим эди. Деҳқонларга берилган ер майдонларини нархи аслида 544 млн рублни ташкил этсада аслида ҳукумат томонидан ишлаб чиқилган хисоб-китоб формуласи бўйича ернинг нархи 867 млн рублга етди. Бинобарин сотиб олиш битими дворянлар манфаатини кўзлаб амалга оширилган.
Деҳқонларда ерни сотиб олиш учун зарур пул бўлмагани учун, помешчиклар улардан сотиб олинаётган ер учун пулни бир пайтда олишлари учун давлат ер майдонларини қийматини 80 фоизи миқдорида деҳқонларга қарз берди. қолган 20 фоизини деҳқонлар помешчикка узлари тулашлари лозим эди. Дехконлар давлатдан олган карзларини 49 йил давомида тулашлари лозим эди. 1906 йилда деҳқонлар бу сотиб олиш тўловини бекор қилинишига эришганларида давлатга 2 млрд рубл, яна 1861 йилдаги бозор нархига қараганда 4 марта кўп миқдорида қийматни тўлаб қўйган эдилар. қолган 20 фоиз учун тўлаш муддати ҳам 20 йилга чўзилиб кетди, тўла сотиб олгунига қадар оброк тўлаб туриши ёки баъзи мажбуриятларни бажараши зарур бўлган, фақат 1881 йилда бу ҳолатни бекор қилиш ҳақида қонун чиқарилди. 1861 йилги ислоҳот 30 млндан ортик крепостной деҳқонларга озодлик келтирди, буржуа муносабатларни вужудга келиши мамлакатни иқтисодий модернизациялаш учун йўл очиб берди.
XIX-асрнинг 60-90-йилларининг I-ярмидаги ички сиёсатига назар солиб, махаллий бошқарувдаги қайта қуришларни таъкидлаш мумкин. 1864 йилда губерния ва уездларда земство ислоҳоти ва 1870-йилги шаҳардаги ислоҳотларда махаллий думалари тузилди. Улар маҳаллий миқиёсдаги масалаларни: алоқа йўлларини таъмирлаш, земство хамда шаҳар мактаблари ва касалхоналарининг фаолияти, савдо ва саноатни ғамҳўрлиги бўлиб, булар марказий ва махаллий хокимятларнинг навзорати остида бўлган, буларда барча тоифаларни вакиллари бўлган.
Суд сохасидаги ислоҳатларни 1864 йилдаги «Янги суд уставлари»да кўриш мумкин. Буларда судни барча тоифаларга мансублигини, судни маъмуриятдан мустақиллигини, судяларни алмаштирилмаслиги, суд жараёнини ошкоралиги ва мунозаралигини, унда прокурор (қораловчи) ва адвокат (химоячи) ни иштирок этиши таъминланди. Айбланувчининг гуноҳкорлиги масаласи суд маслаҳатчилари (суд присяжнўх) томонидан ҳал этилган. Турли суд инстанцияларининг ваколатлари қатъий чегараланган. Майда фуқаролик ишларни яраштирув (мировая) судида, жиноят ва мураккаб ишлар эса – округ судида кўриб чиқилган. Ўта муҳим давлат ва сиёсий жиноятлар суд палатасида кўриб чиқилган. Сенат олий суд инстанцияси бўлиб қолди. Тузилган тизим дунёдаги суд тажрибасининг энг илғор анъаналарини ўзида акс эттирган. Бироқ, ислоҳатни ўтказаётиб, хукумат суд ишларини олиб борилишига аралашиш учун кўплаб туйнук (раҳна)лар қолдирган. Баъзи қонун қоидалар фақат эълон қилинганича қолди. Масалан, деҳқонларнинг ишини уларнинг тоифавий суди кўриб чиқарди. Сиёсий ишларни суд жараёнини кўриб чиқиш учун сенатнинг алоҳида суди тузилди, бу ишлар ёпиқ характерда бўлиб, бу эса ошкоралик тартибига зид эди.
Ҳарбий ислоҳотлар ўтказишга олиб келган сабаблардан бири, қрим уршидаги мағлубият шуни кўрсатдики, рекрут чақирувига асосланган Россиянинг доимий армияси анча замонавий Европа армияларига қарши тура олмасди. Эндиликда ўқиб ўргатилган захирадаги шахсий таркибига, замонавий қурол ва яҳши тайёргарликка эга офицер кадрларга эга армияни тузиш зарур эди. 1874 йилги барча тоифаларга мансуб 20 ёшга тўлган эркакларни ҳарбий мажбурияти тўғрисидаги қонун ислоҳотни асосий калити бўлди.
Қуруқликдаги қўшинларни ҳақиқий хизмат муддати 6 йилгача, флотда эса 7 йилгача белгиланди. Ҳақиқий хизмат муддати маълумот цензига боғлиқ ҳолда анча даражада қисқартирилган. Олий маълумотга эга бўлган шаҳслар бор-йўғи ярим йил ёки 6 ой хизмат қилган. 60-йилларда армияни қайта қуроллантириш бошланди: силлиқ стволли (гладкоствольнўй) милтиқ, кесувчи (нарезной) стволли милтиқ билан алмаштирилди, пўлатдан ясалган артиллерия қуроллар тизими амалга киритилди. Отлар парки яхшиланди. Буғда ҳаракатланувчи ҳарбий флотни тез суръатларда ривожланиши алоҳида аҳамиятга эга бўлди.
Офицер кадрларни тайёрлаш учун харбий гимназиялар, махсус юнкерлик билим юртлари хамда Генерал (Бош) штабнинг, артиллерия ва инженерлик академиялари ташкил этилди. Куролли кучларни бошкариш тизими яхшиланди.
Буларнинг барчаси, армиянинг сонини тинчлик махалда кискартириш ва шу билан бирга унинг жанговорлигини ошириш имконини берган. Бошкарув, суд ва армиядаги ислохотлар мантикан таьлим тизимини узгартирилишини такозо этарди. 1864-йилда бошлангич ва урта маьлумотни тартибга солувчи «Гимназиялар устави» ва «Халк билим юртлари хакидаги низом» нашр этилди. Асосийси шунда эдики, барча тоифалар учун мумкин булган таьлим амалга киритилди. Давлатга карашли мактаблар билан бир каторда земство, черков-приход, якшанба ва хусусий мактаблар вужудга келди. Классик хамда реал гимназиялар очилиб, уларга таьлим учун хак тулай оладиган барча тоифаларнинг болалар кабул килинган.
1863-йилги янги Устав университитетларга автономиясини кайтариб берди, чунки 1835-йилда Никалай I университитетларни мухториятини йук килган эди. Янги Устав буйича университитетларни маьмурий-молиявий ва илмий педагогик масалаларни мустакил хал этилиши кайта тикланди.
1865-йилда матбуот хакидаги «Вактинчалик коидалар» амалга киритилди. Бу конун бир катор босма нашрлар учун дастлабки цензурани бекор килди: жамиятнинг бадавлат ва маьлумотли кисми учун мулжалланган китоблар, шунингдек марказий даврий нашрлар учун тааллукли булиб, аммо янги коидалар провинцияларнинг матбуоти ва халк учун оммавий адабиётларга ёйилган эди.
Амалга оширилган туб узгаришлар прогрессив ахамятга эга булди. Булар мамлакатни тараккиётини эволюцион йулига асос сола бошлади.
XIX-асрнинг 60-70-йилларида ислохотларни мантикий давоми сифатида 1881-йилнинг январида ички ишлар вазири, граф М. Т. Лорис – Меликов томонидан ишлаб чикилган муътадил конститутциявий таклифларни кабул килиниши булиши мумкин эди. Аммо 1881-йил 1-март куни Народоволецлар томонидан император Александр II нинг улдирилиши хукумат курсининг умумий йуналишини узгартирб юборди.
Император Александр III (1881-1894) отаси каби давлат ишларига эрта аралашди. Узини уткир харбий еиши сифатида курсатди. У тарихга «Тинчликпарвар» подшо сифатида кирди, чунки у халкаро муаммоларни харбий воситалар оркали хал этишнинг ашаддий ракиби эди. Александр III М.Т. Лорис – Меликовни таклифини инкор этди, ички сиёсатда реакцион аньаналарни кучайиши даври бошланди.
Махаллий бошкарув тизимида узгаришлар амалга оширилиб, 1889-йилдан кишлок дехкон маъмурияти дворянлардан тайинланган земство бошликларига буйсунадиган булди, земтсволар дворянларнинг мавкеини оширди. 1892-йилдаги «Шахарлар низоми» шахар думаларида дворян ва йирик буржуазияни ролини мустахкамлади.
Таьлим ва матбуот сохасида хам хукумат бир канча узгаришларни амалга оширди. Урта мактабни давлатга ва Синод бошчилигидаги черковга буйсундирмокчи булди. 1887-йилдаги конунга кура гимназияларга малай, кир ювувчилар, майда дукондорларни болалари кабул килинмайдиган булди.
1884-йилги университитетларнинг янги устави буйича уларнинг автономлиги бекор килинди. Бир вактнинг узида студентлар устидан полиция назорати кучайтирилди ва укиш учун тулов купайтирилди. Аёлларнинг олий таьлими йук килинди.
1892-йилдаги «Матбуот тугрисидаги вактинчалик коидалар» 60-йиллардаги цензура сохасида йул куйилган либерал сиёсатни тугатди. Хар кандай нашрни ёпиш хукукини факат ички ишлар вазирлиги эмас, балки Синодни обер-прокурори хам кулга киритди.
Хукумат «Московские ведомости» каби «унг» нашрларни куллаб кувватлади. Цензура Александр III даврида, Николай I даврига карагандан хам каттик булган.
XIX-асрнинг II-яримидаги Россиянинг ташки сиёсати. Крим урушини якунланиши Европадаги вазиятни тубдан узгаришига олиб келди. Крим тизими деб номланган англо-австро-француз блоки Россияни сиёсий жихатдан яккалаб куйишни саклаб колишга ва Парих конгресси карорлари билан таьминланган уни харбий-стратегик заифлигини саклаб колишга мулжалланган эди. Россия буюк давлат сифатидаги узини мавкеини йукотмаганди. Бирок маглубият туфайли у хал килувчи овоз хукукини халкаро муносабатларда йукотди ва Кора денгизни нейтраллаш хакидаги модда туфайли Болкон халкларини самарали куллаб-кувватлаш имконидан махрум булди. Шунга кура рус дипламатиясининг асосий вазифаси шу моддани бекор килиш учун курашиш ва Россиянинг халкаро обрусини кучайтиришдан иборат булди.
Ташки сиёсатнинг асосий йуналишлари тугрисида суз борганда шуни таькидлаш мумкинки, Россия гарбий йуналишида уз ташки сиёсатидаги яккаланиб колишини йук килишга интилди. Марказий Европа давлатлари билан муносабатлар аньанавий сулолавий алокалар, уларнинг сиёсий ва гоявий негизларининг умумийлиги билан белгиланарди. Подшо хукумати европадаги тенгсизликни саклаб туриш учун янги сиёсий иттифокларни тузишга ва узини халкаро обрусини тиклашга тайёр эди.
Урта Осиё йуналиши катта ахамятга эга булди. Рус хукумати Урта Осиёни кушиб олиш, келгусида уни узлаштириш ва мустамлакага айлантириш дастурини илгари сурди ва амалга оширди.
XIX-асрнинг 70-йилларида Болконда миллий-озодлик харакатларини кучайиши билан Шаркий масала яна олдинга чикди. Болкон ярим ороли халклари Усмонийлар зулмидан озод булиши ва мустакил миллий давлатларини тузиш учун курашни авж олдирдилар. Бу жараёнда Россия дипломатик, сиёсий ва харбий усуллар билан катнашди.
XIX-асрнинг иккинчи яримида Россиянинг ташки сиёсатидаги узок шарк йуналиши секин-аста узининг периферия характерини узгартириб борди. Крим уриши пайтида Камчаткадаги англо-француз диверсияси (купорувчилиги) Хитойни кучсизланиши ва
уни англо-герман-француз капиталига карам, тобе мамлакатга айлантирилиш, Япониянинг денгиз ва курукликдаги кучларини тез усиши, Узок Шаркда Россиянинг иктисодий ва харбий-стратегик мавкеини кучайтириш зарурлигини курсатди.
Хитой билан тузилган Айгун (1858) ва Пекин (1860) шартномаларига кура Амур дарёсининг чап киргогидаги худудлар ва барча Уссурий улкаси Россияга бириктирилди. Рус колонистлари (кучиб бориб урнашганлар) бу серхосил ерларни тез сурьатларда узлаштира бошладилар. У жойларда тез орада Блоговешенск, Хабаровск, Владивосток ва бошка шахарлар барпо этилди.
Япония билан савдо ва дипламатик муносабатлар ривожлана бошлади. 1855-йилда Россия ва Япония уртасида доимий тинчлик ва дустлик хакидаги Симод битими имзоланди. Бу битим Россияни Курил оролларини шимолий кисмига эгалик хукукини мустахкамлади. Россияга тегишли Сахалин ороли биргаликда фойдаланиладиган мулк деб эьлон килинди. 1875-йилдаги Петербургда имзоланган рус-япон шартномаси Сахалин оролини факат Россия мулки эканлигини тан олди. Япония компенсация сифатида Курил оролларини олди. Сахарин ва Курил худудлари XIX-аср охирида рус-япон муносабатларида кескинлик манбаи булиб колаверди.
XIX-асрнинг биринчи ярмидадаги аньанани давом эттириб, Россия АКШга нисбатан дустона сиёсатини олиб борди. Англиядан фаркли тарзда у Шимол тарафида туриб унинг кулдорлик Жанубига карши курашди. Шундан кейин у АКШнихалкаро ишларда доимо куллади. 1867-йилда Россия амалда Шимолий Америка Кушма Штатларига америка Материгини шимолий-гарбий кисмини-Аляска ярим оролини буш жойларини 7.2 млн. долларга сотиб юборди. Замондошлар, бу ерларни шунча пул туриши хакида уйламаганлар. Бирок кейинчалик аникланишича, Аляска бой фойдали казилмаларнинг (олтин, нефт) хазинаси булиб чикди. Умуман олганда эса АКШ Россия билан хали халкаро ишларда хал килинувчи рул уйнаётган эди.
XIX-асрнинг 60-70-йилларида Россия халкаро муносабатлар тизимида Париж тинчлик шартномасини чекловчи шартларини бекор килиш учун курашди. Кора денгизда харбий флотни ва харбий базаларни йуклиги жанубдан хужум учун Россияни заиф килиб, амалда эса бу унга халкаро муносабатларни хал этишда фаол уринни эгаллашига йул бермасди.
Бу курашга йирик дипломат, кенг сиёсий онг-билим даражасига эга булган ташки ишлар вазири, княз А.М. Горчаков бошчилик килди. Дастлаб, Россия узининг герман давлатларига таянувчи аньанавий курсини узгартириб, Францияга якинлашишга интилди. 1859-йилда тузилган рус-француз иттифоки, бирок кутилган натижага олиб келмади. Шу туфайли унинг Пруссия ва Австрия билан янгидан якинлашиши бошланиб, Россия Прусиянинг барча герман ерларини узи бошчилигида бирлаштирилишига булган интилишини куллаб-кувватлади. 1870-1871-йиллардаги франсуз-прус урушида эса булмаслик мажбуриятига узини боглик деб хисобламаслигинимаьлум килди. Пруссия нейтралитети учун миннатдорчилик тарикасида Россияни куллади. Англия ва Австрия рус хукуматининг бир томонлама карорини коралашди, тор-мор этилган Франция эса норозилик билдириш имкониятига эга булмади.
Буюк давлатларнинг 1871-йилдаги Лондон конференцияси Кора денгизни нейтраллашни бекор килди. Россия харбий денгиз флоти, харбий-денгиз базалари ва мустахкамланган Кора денгиз сохилига эга булиш хукукини узига кайтариб олди. Бу холат давлатнинг жанубий чегараларида мудофаа чизигини кайта тиклаш имконини берди. Бундан ташкари бугозлар оркали ташки савдо кенгайтирилди. Мамлакатнинг Кора денгиз буйи региони – Новороссийск улкаси тез сурьатларда ривожланди. Россия яна Болкон ярим ороли халкларига уларнинг озодлик харакатига ёрдам курсата олди.
XIX-асрнинг 70-йилларида Европада халкаро вазиятда сезиларли узгаришлар ёз берди, Франция эса прусс-франк урушидан сунг кучсизланганди. Европанинг марказида иктисодий ва харбий жихатдан кучли янги давлат – Германия империяси юзага келди. Франсия Агрессив ташки сиёсат юритиб, Европада уз таьсирини куайтириш, мустамлака мулкларини вужудга келтиришга ва кенгайтиришга интилди. Германия бир томонда, Франция ва Буюк Британия бошка томонда, улар уртасида зиддиятлар комплекси юзага келди. Австрия-Венгрия хам Болконда уз ташки сиёсатини фаоллаштирди.
Россия бундай шароитда марказий европа давлатлари билан якинлашишга интилди. Германия Францияни батамом яккалаб куйиш максадида Россия билан иттифок тузмокчи булди. 1872-йилда Берлинда Россия, Германия ва Австро – Венгрия давлатларини императорлари ва ташки ишлар вазирларининг учрашуви булди. Унда келгуси иттифокнинг шартларива принециплари тугрисида келишиб олинди. 1873-йилда Россия, Германия ва Австро – Венгрия уртасида уч томонлама битим - уч императорлар иттифоки тузилди. Учала манарх узларининг урталаридаги келишмовчиликларни сиёисй маслахатлар утказиш йули билан бартараф этишга, Иттифокка аьзо томонларнинг бирига бошка давлат томонидан хужум хавфи юзага келганда бунга карши биргаликда харакатлар хакида келишиб олинди.
Германия бу дипламатик муваффаккиятдан фойдаланиб Францияни такроран тор-мор этмокчи булди. Герман канцлери княз Отто Бисмарк Франция билан муносабатларни кескинлаштирмокчи булди.
1875-йилда германия билан Франция уртасида янги карама-каршилик юзага келди. Россия Германия билан иттифокчилигига карамасдан Францияни химоя килиб чикди, уни Буюк Британия куллади. Германия ортга чекинди, франция тор-мор этилишдан куткариб колинди, бирок рус-герман муносабатларида ишончсизлик усиб борди. Гарчи кейинчалик уч император бир неча марта иттифок тарафдорлигини тасдиклашди, рус дипламатияси борган сари бошка хамкорлар топиш зарурлигини тушуна бошлади.
Рус – француз якинлашуви имконияти аста – секинлик билан курина бошлади.
Россиянинг жанубий –шаркида кенг Урта Осиё худудлари жойлашган булиб, жойда Бухоро амрлиги, Кукон ва Хива хонликларидан иборат давлатлар бор эди. Буларнинг орасида анча ривожлангани Бухоро амрлиги булиб, бир неча йирик шахарларида савдо ва хунармандчилик эди. Бухоро ва Самарканд эса Урта Осиёнинг мухим савдо марказлари булган. XIX-асрнинг II-ярмида Буюк Британиянинг худудларга киришига интилиши ва уларни узининг мустамлакасига айлантиришга харакат килиши туфайли вазият тубдан узгарди. Россия бевосита узининг жанубий чегараларига якин жойда «Англия шери»ни пайдо булишига йул куя олмасди. Англия билан ракобатчилик Урта Шаркда рус ташки сиёсатини фасллашишини асосий сабаби булди.
XIX-асрнинг 50-йилларининг охирида Росси Урта Осиёга кириб бориш учун амалий кадамлар куя бошлади. Жиддий масала билан учта сафарлар ташкил этилди: Шаркшунос-олим Н.В. Игнатев рахбарлигидаги илмий сафар, элчи Н.П. Игнатьев бошчилигидаги дипламатик сафар ва Ч.Ч. Валихонов бошчилигидаги савдо сафари уюштирилди. Уларнинг вазифасига Урта Шарк давлатларидаги сиёсий ва иктисодий холатни урганиш улар билан янада якин аьлокаларни урнатиш булган.
1863-йилда Алохида камитетни йигилишида фаол харбий хараатларни бошлаш тугрисида карор кабул килинди. Биринчи тукнашув Кукон хонлиги билан булиб утди. 1864-йилда М.Г. Черняев кумондонлигида кушин Тошкентга биринчи юришни амалга оширдилар, бирок у муваффаккиятсиз чикди. Аммо, ички зиддиятлар туфайли ва Бухоро амирлиги билан курашда холсизланган Кукон хонлиги огир ахволда эди. Шу вазиятдан фойдаланиб, М.Г. Черняев 1865-йил июньда амалда кон тукмасдан Тошкентни эгаллади. 1866-йилда бу шахар Россияга кушиб олинди, 1867-йилда эса босиб олинган худудларни Туркистон генерал-губернаторлиги ташкил этилди. Шу билан бирга Кукон хонлигини бир кисми уз мустакиллигини саклаб колди. Бирок, Урта Осиёни ичига кириб бориш учун харбий харакатдан кулай жой – плацдарм барпо килинди.
1867-1868-йилларда Туркистон генерал-губернатори К.П. Кауфман кумондонлигидаги рус кушинлари Бухоро амири билан шиддатли жанг олиб бордилар. Буюк Британия томонидан гиж-гижланган амир русларга карши «Мукаддас уруш» (газовот) эьлон килди. Муваффаккиятли харбий харакатлар окибатида рус армияси бир катор галабаларга Бухоро амирлиги устидан эришди. Россия билан Бухоро уртасида тинчлик сулхи имзоланди. Амирлик уз мустакиллигини саклаб колсада, лекин унга вассал тобе булиб колди. Амир хокимяти 1920-йилда Бухоро халк савет республикаси ташкил топгунча кадар сакланиб колди.
1873-йилдаги Хива юришидан кейин Хива хонлиги Россия фойдасига Амударёнинг унг киргогидаги ерлардан вос кечди ва сиёсий жихатдан ички автономияни саклаган холда уни вассалига айланди. (1920-йилда Кизил Армия кисмлари томонидан Хива эгаллангач, хон хокимяти агдарилди, Хоразм халк совет республикаси эьлон килинди).
Шу йилларда Кукон хонлигини ичига кириб бориш давом эттирилиб, унинг худуди1876-йилда Туркистон генерал-губернаторлигини бир кисми тарикасига Россияга кушиб олинди.
Бир пайтнинг узида туркман кабилалари ва бошка баьзи халклардан иборат ерлар хам кушиб олинди.
1885-йилда Авгонистон билан чегарадош булган худуддаги Марвни кунгилли равишда Россияни таркибига кушилиши билан Урта Осиёни эгаллаб олиш жараёни якунланди.
Урта Осиёни кушиб олинишини турлича изохлаш мумкин. Бир томондан, бу ерлар асосан босиб олинган. Бошка томондан эса, бу ерларда ярим мустамлака тартиб урнатилиб, подшо маьмурияти томонидан бошкарилган. Урта Осиё халклари Россия таркибида тез сурьатларда ривожланиш имкониятиниятига эга булдилар. Кулчиликка бархам берилди, ахолини хонавайрон килган узьаро феадал урушларга, патриархал хаётнинг колок шаклларига бахрам берилди. Рус хукумати улкани иктисодий ва маьданий ривожланиши тугрисида кайгурди. Биринчи саноат корхоналари барпо этилди, кишлок хужалигидаги ишлаб чикариш такомиллаштирилди, айникса пахтачиликда АКШ дан янги пахта навлари келтирилиб махаллий шароитга мослаштирилиб экилди. Мактаблар, мазсус билим юортлари, дорихона ва касалхоналар очилди. Подшо маьмурияти улкадаги узига хос хусусиятларни хисобга олиб, бошка динларга токатли булган, махаллий урф-одатларни хурмат килган. Урта Осиё аста – секин Россининг ички савдосига тортилиб, кишлок хужалик хом ашёси манбасига ва рус тукимачилиги, металл ва бошка махсулотларни бозорига айланди. Рус хукумати бу улкани алохида ажратиб куймади, балки уни давлатнинг бошка худудларига кушилиб кетшига интилди.
Урта Осиё халклари Россия таркибида булиб, узларини миллий, маьданий ва диний хусусиятларини йукотмаганлар. Аксинча, кушиб олинган пайтидан ва хозирги замон Урта Осиёдаги миллатларнинг вужудга келиши бошланди (Аслида узбек миллати XV-асрдаёк вужудга келган).
Шаркий танглик ва 1877-1878-йиллардаги рус-турк уруши масаласини ёритишда авваломбор, шуни таькидлаш лозимки, Париж тинчлик сулхининг асосий, Кора денгизни нейтраллаш туғрисидаги моддаси бекор қилинганидан кейин Россияга яна Болқон ярим оролининг халқларниг Усмонийлар зулмига қарши курашда фаол ёрдам кўрсатиш имкониятини берди.
XIX асрнинг 70-йилларида шарқий тангликнинг биринчи босқичи бўлиб ўтиб, 1875 йилда Босния ва Герцоговина кейинроқ Болгария, Сербия, Черногория ва Македонияда турклар зулмига қарши қўзғолон кўтарили. 1876 йил ёзида Сербия ва Черногория султонга қарши уруш эълон қилди. Турклар Болгарияни ўзида 30 мингга яқин одамни қиличдан ўтказди. Европа давлатлари ва биринчи навбатда Россиянинг ёрдамисиз бу халқларнинг кураши мағлубиятга учраши аниқ эди.
Болқон масаласида ғарбий Европани пассивлигини назарга олиб рус хукумати 1876 йилда султондан Слваян халқларини қирғин қилишни тўхтатишни ва Сербия билан сулҳ тузишни талаб қилди, бироқ турк армияси ўз харакатларини давом эттирди. 1877 йил апрелда Россия Усмон империясига уруш эълон қилди. Шарқий тангликнинг иккинчи босқичи бошланди. Бу пайтда рус қўшини ҳам тўла замонавий талаблар бўйича қуроллантирилмаганди. Шунинг учун рус қўмондонлиги тез суръатларда жанг уруш харакатларини якунламоқчи бўлди. Жанглар Болқон ва Кавказортида олиб борилди. 1877 йил Майида рус қўшини Руминияга кириб, Дунайдан кечиб ўтиб, бунга унга болгор кўнгиллилари ва мунтазам қўшин қимслари кўмаклашди. Рус қўшинларига М.Д. Скобелев, М.М.Дрогомиров, И.В.Гурко каби талантли генераллар қўмондонлик қилишди. Асосий жанглар Болгария ҳудудидаги Плевна, Шипка, Тирнова учун олиб борилди. 1878 йилда рус қўшинлари Андриополни эгаллашда, Канистантинополга яқинлашди. Кавказортида қора денгиз бўйидаги Абхазия тўла эгалланди. Туркияни мағлубияти аниқ бўлиб қолди. 1878 йил февралида Сан-стефано тинчлик сулҳи тузилди. Сурбия, Руминия ва Черногория илгари автономияга эга бўлган бўлса, энди мустақиликка эришди. Болгария, Босния ва Герцоговина эса автоном князликларга айланишди. Россия Жанубий Бессарбияни қайтариб олди. Кавказда Батум, Карс, Ардаган ва Баязид каби янги таянч пунктларни қўйлга киритиб, бу қалъалар Кавказортида Туркияга тайзиқ ўтказиш учун муҳим стратегик аҳамиятга эга эди.
Шарқий тангликни учинчи босқичи 70-йилларда бўлиб ўтиб, бунда ғарб давлатлари Сан-стефано битимининг шартларини тан олишдан бош тортишда ва янги халқаро конгрессни чақиришни талаб қилишди.
1878 йил Июнда Берлинда каонргресс очилди, унда Россия, Туркия, Англия, Франция, Германия ва Австро-Венгрия иштирок этди. Россия батамом яккаланиб қолди. Еврова давлатлари ягона фонд бўлиб қатнашиб ўз ҳоҳишларини рус дипломатиясига тайзиқ қилишди. Уларнинг асосий мақсади Болқонда руслар таъсирини тугатиш ва Россиянинг ҳарбий ғалабаларини натижаларини камситишга уринишди. Бунда улар Болқон ҳалқларини манфаатларини кам эътиборга олишарди.
Июлда Берлин конгрессида имзоланган битим Сан-стефано сулҳи шартларини янча даражада ўзгартирди. Болгария икки қимсга бўлинди. Унинг шимолий қисмигина ўз хукумати ва миллий армиясига эга бўлган автоном давлат бўлди. Жанубий қисми эса Туркиянинг зулми остида қолди. Сербия, Черногория ва Руминиянинг мустақиллиги таъкидлансада, бироқ уларнинг ҳудуди сезиларли қисқартирилди. Австрия-Венгрия эса Босния ва Герцоговинани аккупация қилди. Англия эса Туркияни қўллагани учун Кипр оралини олди. Усмонийлар империясинниг парчаланиши бошланди.
XIX асрнинг сўнгидаги Россиянинг ташки сиёсат масаласига келсак, Берлин конгресси европадаги кучларни янгидан жойлаштирди. Англо-австрия блокини галабасига Германиянинг тутган урни кумак берди. Бу австро – герман якинлашувини мустахкамланишига имкон берди. Шу билан бирга Россиянинг, Германия ва уч император иттифокини кузлаб иш куриши асоссиз эканлиги маьлум булди. Россия Германияга нисбатан ишончли булганянги иттифокчини излашга мажбур булди.
XIX-асрнинг охирги чорагида, Россия, Англия, Франция, Германия ва Австро-Венгрия каби буюк давлатлар ўртасидаги ихтилофлар чукурлашиб боргани сари, европадаги кескинлик мунтазам кучая борди. Уларнинг қарама-қаршилиги дунёдаги вазиятни белгилаб бериб, бошқа давлатларнинг манфаатларига хам дахлдор эди.
Можаролар куплаб регионларни: Якин ва Урта Шарқ, Болқон ярим ороли, Шимолий Африка, Узок Шарқ, Жанубий-Шарқий Осиёни қамраб олганди. Шунинг учун бошқа давлатлар сингари Россия учун хам бу ихтилофларда уз вазифаларини хал этиш учун иттифоқчиларни излаш мухим муаммога айланди. XIX-аср охири – XX-аср бошлари, икки душман блокларни ташкил топшини бошлаб берди.
Учлар иттифоқи. блокларнинг дастлабкиси 70-йиллар охирида юзага кела бошлади. 1879 йилда Германия ва Австрия яширинча, махфий равишда Россия ва Францияга қарши иттифоқ тузишди. Бунга Италия қўшилгандан кейин, 1882-йилда Марказий Европа давлатларининг Учлар иттифоқи юзага келди. Ушбу иттифоқ Болқон, Яқин ва ўрта Шарқда агрессив сиёсат олиб борди. Австро-Венгрия эса Сербияни босиб олишга тайёргарлик кўрди. Германия эса Туркия ва Ироқда ўз таъсирини ошириб, Африка ва Узоқ шарқда ўз мустамлакачилик сиёсатини фаоллаштирди.
Канцлер О.Бисмаркнинг «Немисларга ҳам қуёш остида ўз ўрни керак» деган жонли ибораси герман дипломатиясининг шиорига айланди.
Уч императорлар шартномасини икки марта (1881 ва 1884) узайтирилиши ва 1882 йилда «қайта кафолатлаш битими»ни имзоланганлигига қарамасдан, рус герман муносабатларида ишончсизлик кучая борди. Иккала томон ҳам бир-бирига протексионистик (томожная) божхона нархларини ва ноқулай савдо шароитларини тиқиштиришган. Германия шу пайтдан бошлаб Россия ва Францияга карши урушга тайёргарлик кура бошлади. Герман бош штаби XIX-асрнинг 80-йилларидаёқ бир-бирига ухшаш харбий-стратегик режаларини ишлаб чикишга киришган эди.
Рус – Француз иттифоқи юзага келиши масаласига келсак, шуни таькидлаш мумкинки, Россия ўзининг ташки сиёсати йуналишида Марказий – Европа давлатларига яқинлашишидан иборат анъанасидан воз кечишига ва янги иттифоқчилар излашга мажбур бўлди. У фаол равишда Франция билан яқинлаша бошлади. Уни бундай йўл тутишига Германияни Якин Шарқдаги русларга қарши сиёсати, герман милитаризмини ўсиши ва 1891-йилда Учлар иттфоқини қайта тикланишига туртки бўлди. Франция Европада Германиянинг кучайишидан унинг мустамлакачилик даволарининг ўсишидан хайиқарди. Шуннг учун у Россия билан якинлашишидан манфаатдор эди.
1891-йил июльда Франция эскадроси Кронштатга келди. Бир пайтнинг ўзида харбий кемаларнинг ташрифи билан бир қаторда дипломатлар ва харбийларнинг иттифоқ тузиш хақидаги рус-француз музокаралари бўлиб ўтди. 1891-1891-йилларда мабодо томонларнинг бирига Германия ёки Австрия Венгриянинг хужуми хавфи солса биргаликда харакат қилиш хақида биринчи хужжатлар-сиёсий битим ва харбий конвесия имзоланди. 1893-йилда конвенцияни ратификатция қилиниши мудофаа харакатини ва Германияга қарши қаратилга рус – француз иттифоқини батамом расмийлаштирилишини англатган. Икки қарама-қарши турган иттифоқларни (Учлар ва рус-француз) юзага келиши билан ҳалқаро муносабатлар тарихида янги босқич бошланиб, бу Европада зиддиятларнинг чуқурлашуви ва буюк давлатларнинг таъсир доираси учун келгусида дунёни бўлиб олиш буйича кескин кураши билан боғлиқ эди.

2-масала.


XIX асрнинг иккинчи ярмида Россия империясининг тузилиши давом этди (асосан ўрта Осиёнинг қўшиб олиниши ҳисобига). 1897 йилга келиб аҳолининг сони 128 млн кишини ташкил этсада, шу билан бирга шаҳарликларнинг сони ҳам ўсиб борди. Асрнинг оҳирида улар аҳолинниг 13 фоизини ташкил этган.
Иқтисодий ва ижтимоий тузилшнинг ўзига хос ҳусусиятларига назар солсак. Россиянинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши деҳқонлар ислоҳатининг шарт-шароитлари ва амалга оширилишини бориши билан белгиланарди. 1861 йилдан капитализм хукмрон ишлаб чиқариши сифатида таркиб топа бошлади. Россия капитализмнинг ривожланиши умумий қонуниятларидан ташқари яна ўзига хос ҳусусиятлари ҳам мавжуд эди. Бу эса иқтисодиёт ва ижтимоий-сиёсий соҳада анъанавий тузилишлар: ерга помешчик ер эгалгининг сақланиб қолиши; жамиятнинг табақаларга бўлиниши ва уларнинг хуқуқий қтенгсизлиги; деҳқон жамоаси; помешчикларнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи ва ҳарбий-полиция аппаратига таянувчи Мутлоқ подшо ҳукуматинниг мавжудлиги билан изоҳланар эди.
Россия жамияти, айниқса деҳқонлар ва помешиклар, капиталистик муносабатларга бўш тайёрланган эди. Кўпчилик аҳолининг соддалиги билан подшога ишониши ва патриархал-жамоа менталитети мамлкат иқтисодиётидаги туб ўзгаришларни фаол идрок этилишига ҳалал беради.
Иқтисодиёт учун кўпукладлик характерли эди: йирик капиталистик хўжалиги билан патриархал дехқон хўжалиги ҳамда ярим феодал помешик хўжалигини ёнма-ёнлиги мавжуд эди. Иқтисодиётнинг асосий соҳаларида кескин диспропорциялар (тенгсизлик) юзага келди: саноатнинг муддатли ўсиши қишлоқ хўжалигидаги турғунликнниг аста-секин бартараф этилиши билан ёнма-ён борди. Капитални дастлабки жамгариш жараёни чўзилиб кетди. Бу эса Россия иқтисодиётга чет эл инвестицияларини кенг кириб келиши учун йўлни очиб берди.
XIX иккинчи ярмида капитализмни тез сурьатларда тараққий этишига қарамасдан Россияни мадернизатцияси анча узоқ муддатга чузилди ва уша вақтдаги илгор капиталистик мамлакатларга нисбатан қувиб етувчихарактерини сақлаб қолди.
қишлоқ хужалиги масаласига келсак, Россия иқтисодиётида аграр сектор хукмрон мавқени эгаллаган. Айнан шу сохада капиталистик муносабатларнинг эволюцияси ута секин сурьатларда борди.
280 млн. десятина ернинг 102 млн. ни хусусий мулк қулида эди. Ернинг катта (77%) ва сифати жихатдан энг яхши қисми помешчикларга тегишли булган. Шунинг учун аграр секторни буржуазия эволютциясини асосий курсаткичи помешик хужалигининг ахволи булган. Рефермадан кейнги даврда уни уч хили юзага келди: фойдаланиладиган, капиталистик ва аралаш хиллари булган.
Фойдаланиладиган тизим помешикнинг ерига дехқоннинг уз инвентари (яьни иш қуроллари) билан ишлов беришидан иборат булган. Бу эса кам ерли ва маблагсиз дехқонларни помешикдан ижара (аренда) га олинган ер учун асоратга тушишини англатарди. Бу эксплуатациянинг ярим крепастниклик шакли булиб, унга ута паст мехнат унимдорлиги характерли эди. Фойдаланишга бериш тизими айниқса Марказнинг қора ерли худудларида ва илгари боршина устунлик қилган Волга бўйида кенг тарқалган эди.
Капиталистик тизим, помешикни узини инвентари (меҳнат қуроллари) билан уни ерларига ишлов берадиган деҳқон-ботракларнинг эркин ёлланма меҳнатини қулланишини назарда тутарди. Айнан шу хужаликларда қишлоқ хужалиги техникаси кенг равишда жорий қилинган, ишлаб чиқариш тузилиши такомиллаштирилди ва унинг маҳсулдорлиги янада тез суръатларда усиб борди. Хўжаликнинг бу тури Болтиқ буйи, Украина ва ғарбий Белорусия учсун характерли эди.
Эркин ёлланма мехнат ва фойдаланиш қўлланиладиган аралаш тизим, сўл қирғоқ Укараинаси, Шарқий Белорусия ва баъзи Ғарбий рус губернияларида тарқалган эди.
XIX асрнинг 70-йиллари охирига келиб хўжалик юритишнинг капиталистик тизими аста секин фойдаланишга ер бериш тизимини сиқиб сиқара бошлади.
Ўз хўжалагини янги изга ўтказа олмаган помешиклар аста-секин хонавайролн бўлганлар ва ўз ер-мулкларини соганлар. Мамлакатда ерни қайта тақисмлаш жараёни борди, чунки уни бир қисмини буржуазия сотиб олган.
Деҳқон хўжалиги помешик хўжалигига нисбатан янада секинлик билан капиалистик муносабатларга мослашиб борди, бу биринчи навбатда кам ерга эга бўлганлари учун келиб чиққан. Деҳқон жамоалари қўлида 139 млн. десятина ер бўлиб. 60-йилларида ҳар бир эркак жинсига жон бошига 5 десятина, XIX аср оҳирига келиб 2,5 десятинага қисқарган эди. Бундан ташқари , деҳқонлар солиқлар ва юқори сотиб олиш тўловлари билан эзилган бўлиб, бу эса хўжаликни ривожлантириш учун зарур бўлган пул маблағларни етишмаслигига олиб келди. Вақти-вақтида жамоа ичида ерларни қайта тақсимлаш, деҳқонларнинг ёппасига хат-саводсизлиги ҳам деҳқон хўжалиги ривожига тўсқинлик қиларди.


Download 227.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling