Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат тиббиёт институти


Download 5.22 Kb.
Pdf ko'rish
bet33/112
Sana02.06.2024
Hajmi5.22 Kb.
#1837245
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   112
Bog'liq
Мехнат гигиена ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА

 
Расмийлаштириладиган ҳужжатлар:
сининг қайдномаси.


67 
Огоҳлантирувчи давлат санитария назоратининг бу босқичида меҳнат 
гигиенаси врачи қуйидаги амалдаги қонуний ҳужжатларга таянади. 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги томонидан ишлаб 
чиқилган Санитария қойида ва меъѐр қуриб битқазилган, қайта қурилган, 
кенгайтирилган ишлаб чиқаришга таалуқли объектларни фойдаланишга 
топширишда санитария – эпидемиология назорат маркази меҳнат гигиена 
врачининг қабул қилиш комиссиясидаги иши. Қуриб битқазилган 
объектларни фойдаланишга қабул қилиш асосий қоидалар‖.
Амалдаги қоидаларга мувофиқ буюртмачи ишга туширилувчи объект 
бўйича уни Давлат қабул комиссияси томонидан қабул қилишга тайѐрлаш 
учун ишчи қабул комиссиясини тузади ва бу ҳақида мазкур қурилиш устидан 
назорат олиб бораѐтган ДСЭНИни қабулидан камида 5 кун олдин хабардор 
қилади. Ишчи ва давлат қабул комиссияларининг таркибига мувофиқ 
белгиланади. Давлат Бош санитария врачи (ѐки унинг ўринбосари) ишга 
тушириладиган объектни давлат қабул комиссиясига топшириш учун 
тайѐрловчи ишчи комиссияда қатнашиш учун жавобгар мутахассишларни 
(санитария бўлим мудири ҳамда албатта меҳнат гигиенаси, коммунал 
гигиена, овқатланиш гигиенаси ва бошқа бўлим мудирларини) тайинлайди. 
Ишчи комиссия объектлар ва монтаж қилинган жиҳозлар, қурилмалар ва 
ускуналарни лойиҳага мувофиқлигини текшириши, объектнинг нормал 
фойдаланишга, махсулот чиқаришга, шунингдек хавфсиз ва соғлом меҳнат 
шароитларини, санитария маиший, атроф-муҳитни ҳимоя қилишга 
қаратилган ва бошқа тадбирларни таъминлашга тайѐр эканлигини аниқлаш 
мақсадида синовдан ўтказиши шарт. Қабул топшириш ҳужжатига ишлаб 
чиқариш омилларини (шовқин, вибрация, ѐритилганлик, вентиляция, 
метеомиллар, кимѐвий моддаларнинг миқдорини ва бошқаларни) ўлчаш 
протоколлари илова қилиниши зарур. Ишчи комиссиясининг иши асосида 
қуриб битқазилган объектни давлат қабул комиссиясига топширишга 
тайѐрлиги хақида қайднома тузилади Қайдномага фойдаланишга қабул 


68 
қилинаѐтган объектнинг тайѐргарлиги хақида
келишмовчиликлар бўлмаган тақдирдагина имзо чекилади. Санитария-
гигиена аҳамиятига эга бўлган камчиликлар ва нуқсонлар аниқланган 
ҳолларда, улар ишчи комиссияси қайдномасига имзо чекилмайди. Бумдай 
ҳолларда ДСЭНИ Бош врачи бюртмачига, пудратчи вазирликка (маҳкамага) 
1 ишчи комиссияси томонидан аниқланган ишчи комиссияси қайдномага 
имзо чекишга тўсқинлик қилувчи камчиликлар хақидаги асосли материаллар 
юборилади. Давлат қабул комиссияси таркибига мазкур ҳудуд ДСЭНИнинг 
бош врачи (ѐки унинг ўринбосари) киритилади. У комиссиянинг бошқа 
аъзолари билан биргаликда ишчи комиссияси томонидан тайѐрланиб тақдим 
этилган объектнинг фойдаланишга тайѐргарлигини, лойиҳа ва амалдаги 
санитария норма ва қоидаларига мувофиқлигини, келгусида фойдаланганда 
санитар-эпидемиологик қулайликларини таъминлай олишини тасдиқловчи 
ҳужжатнинг мазмуни ва тўлиқлигини текширади. Давлат қабул 
комиссиясининг иш натижалари бўйича ҳам тегишли шаклдаги қайднома 
тузилади (СанПиН илова). Агарда қабул қилинаѐтган объектда меҳнат ва 
маиший шароитларни ѐмонлаштирувчи кам-кўст ва чала ишлар бўлса, 
санитария норма ва қоидаларга риоя қилинмаган, табиатни муҳофаза қилувчи 
тадбирлар бажарилмаган ва бошқа камчиликлар бўлса, ДСЭНИ бош врачи 
(ѐки унинг ўринбосари) давлат қабул комиссияси қайдномасига имзо 
чекмайди. Бу ҳолда тезда буюртмачига, пудратчиларга ва юқоридаги давлат 
санитария назорат органларига хабар қилинади ва камчиликларни бартараф 
қилинганлиги хақида пудратчилар томонидан хабардор қилингандан 
кейингина ДСЭНИ вакили давлат қабул комиссиясининг ишида қайтадан 
қатнашади.
Янги технологик жараѐнларни, техникани, асбоб-ускуналарни, кимѐвий
моддаларни ишлаб чиқаришга тадбиқ этишга огоҳлантирувчи санитария 
назорати. Ўзбекистон Республикасининг ―Давлат санитария назорати 
тўғрисида‖ қонунининг 8, 9 моддаларига биноан ҳалқ хўжалигига (ишлаб 
чиқариш корхоналарида) тадбиқ этилувчи ҳар қандай янги технологик 


69 
жараѐн, техник асбоб-ускуналар, кимѐвий моддалар Соғлиқни Сақлаш 
Вазирлиги билан келишилган ва тадбиқ этилишига рухсат берилган бўлиши 
шарт. Бу шарт мулкчиликнинг формасидан қаътий назар давлат ва хусусий 
корхоналари учун мажбурийдир. Юқорида келтирилган ҳолатни амалда 
тутилиб, давлат санитария муассасалари ―қонуннинг‖ ушбу моддасини 
бажарилишини назорат қилади. Янги техника ва технология бўйича олиб 
бориладиган санитария назорати меҳнат гигиенаси врачи ишининг мураккаб 
қисми бўлиб ҳисобланади, чунки бунда ишлаб чиқаришнинг турли-туман 
тармоқлари учун лойиҳалаштириш, конструкциялаштириш, технологик 
ишланмалар қилиш каби қийин ва мураккаб меҳнат фаолиятининг тарғиботи 
ва назорати амалга оширилади. Бу йўналишда огоҳлантирувчи санитария 
назоратини ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши, гигиеник ҳамда психологик 
талабларга амал қилиниши, қулай шароитларни ва касалланишини 
камайишини таъминлаб, муҳим иқтисодий самара беради. Янги технологик 
жараѐнлар, техника асбоб-ускуналар, кимѐвий моддаларни тадбиқ этилиши 
устидан давлат санитария назорати, уларни тайѐрланишнинг 3 босқичда 
ўтказилади:
-техник ҳужжатлар лойиҳасини кўриб чиқиш босқичида;
влари 
босқичида;
Бу ишларни бажариш хуқуқи соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги 
санитария гигиена илмий текшириш институтига, тиббиѐт институтининг 
гигиена кафедраларига санитария-эпидемиология назорат марказига 
берилган.
Янги техника, технология, кимѐвий моддалар ва бошқа ишлаб чиқиш:
-техник лойиҳа ҳужжатлари.


70 
тури, қурилиш материаллари, жиҳозланиши, асбоблар ва бошқалар.
бирикмаларни қўллаш.
Расмийлаштириладиган ҳужжатлар:
Бу масала бўйича давлат санитария назоратини ўтказишдан асосий 
мақсад; янги технологик жараѐнларни, техникани асбоб-ускуналарни, 
кимѐвий моддаларни ишлатилишида ишловчилар учун хавфли ва зарарли 
омиллар таъсирини олдини олиш чораларини самарадорлигига баҳо бериш. 
Норматив–техник ҳужжатлар қаторига техник шартлар (ТШ) ва тармоқ 
стандартлари (ТСТ) киради. Бу ҳужжатларда технологик жараѐнлари ва 
муайян махсулот турлари бўлган талаблар мажмуаси белгиланган. ТШ ва 
ТСТ лойиҳалари ўз ичига албатта хавфсизлик талаблари бўлимини киритиши 
шарт. Норматив-техник ҳужжатлар лойиҳаси санитария экспертизаси (техник 
шартлар, тармоқ стандартлари, лойиҳалар, чизмалар, расмлар ва бошқалар).
келтирувчи ва таъсирини белгиловчи шарт;
и омиллар таъсирини бартараф этишга қаратилган чора-
тадбирлар мавжудлигини текшириш ва улар самарадорлигига баҳо бериш
Дастлабки синовлари босқичи. Санитария экспертизасидан ўтган 
норматив техник ҳужжатлар асосида тайѐрланган тажриба намуналарини 
синаб кўриш босқичида қуйидаги ишлар амалга оширилади:
физиологик) миқдорлари ва даражалари лаборатория тадқиқотчилари 
ўтказилиб, улар кўрсаткичларига гигиеник баҳо берилади.
иологик, эргономик талабларига жавоб бериши 
аниқланади.
-тадбирлар самарадорлиги аниқланади.


71 
-тадбирлари тавсия этилади.
Қабул қилиш синовлари босқичи.
Бу босқичда маълум миқдорда саноат асосида ишлаб чиқарилган ва 
ишлатиладиган махсулотларга баҳо берилади:
баҳоланади. Ҳар бир босқичда санитария экспертизаси хулосаси тузилади.

Download 5.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling