Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат тиббиёт институти
Download 5.22 Kb. Pdf ko'rish
|
Мехнат гигиена ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА
- Bu sahifa navigatsiya:
- ХАВОНИНГ ТЕМПЕРАТУРАСИНИ АНИҚЛАШ.
- Натижа : Хулоса : 74 ХАВО НАМЛИГИНИ АНИҚЛАШ.
Қуйидаги саволларга жавоб беринг:
1. Бундай ҳолларда қандай соғломлаштириш чорлари мавжуд? 2. Меҳнат гигиенаси врачи қандай қонуний ҳужжатлардан фойдаланиши керак? 4-боб. ИШЛАБ ЧИҚАРИШДА МИКРОИҚЛИМНИ ТЕКШИРИШ УСУЛЛАРИ Ўқув- тарбиявий ва даволаш – профилактика ишларини олиб боришда микроиқлимнинг ахамияти жуда катта: хавонинг харорати, намлиги, харакат тезлиги ва иссиқлик нурларидан иборат бўлган атроф мухитнинг холати микроиқлим деб аталади. Бундан ташқари атмосфера босимини хам микроиқлим кўрсаткичлари қаторига киритилади. Хавонинг бу кўрсаткичлари одам организмида иссиқлик алмашинув жараѐнига таъсир кўрсатиши билан мухим гигиеник ахамият касб этади. ХАВОНИНГ ТЕМПЕРАТУРАСИНИ АНИҚЛАШ. Биноларда хаво харорати симобли ѐки спиртли термометрлар ѐрдамида аниқланади. Хаво хароратини маълум вақт ичида (бир неча кундўз ѐки хафта) ўзгаришини ўзлуксиз ѐзиб олиш учун термографлардан фойдаланилади. Тремографлар уч қисмдан иборат: қабул қилувчи қисм, ўзатувчи ва ѐзиб олувчи қисмлар. Қабул қилувчи қисм ярим ой шаклидаги биметалл пластинкадан иборат бўлиб, хаво харорати ўзгарганда ўз холатини ўзгартиради ва бу ўзгариш ричаглар системаси орқали асбобнинг ѐзиб олувчи қисмига узатилади. Стрелка учида кўринмайдиган сиѐх қўйиладиган перо ўрнатилган бўлиб харорат ўзгаришлари, айланма барабанга ўралган, соат ѐки кунларга бўлинган қоғоз лентасига ѐзиб олинади. Натижа : Хулоса : 74 ХАВО НАМЛИГИНИ АНИҚЛАШ. Хавонинг муайян сув буғлари билан тўйинган миқдори намликдир. Гигиена амалиѐтида намликни уч туридан кўпрок фойдаланилади. Муайян жойнинг намлигига бахо беришда абсалют, максимал ва нисбий намликлар аниқланади. Абсалют намлик. Бир куб метр хавонинг таркибидаги сув бугларининг миқдори абсалют намликдир. Максимал намлик. Бир куб метр хавони туйинтириш хусусиятига эга бўлган сув бугларининг миқдорига максимал намлик дейилади. Нисбий намлик. Абсалют намликнинг максимал намликка нисбатини фоизлардаги ифодасига нисбий намлик дейилади. А Н=-----------100% F Бу ерда Н - нисбий намлик А – абсалют намлик F – максимал намлик Абсалют намлик Август ѐки Асман психрометрлари ѐрдамида аниқланади. Август психрометри махсус урнатилган нам ва қуруқ термометрлардан иборат. Нам термометрнинг симобли ѐки спиртли шарчаси юпка батист матохи кийкими билан уралган ва дистирланган сув куйилган станқанчага таширилгандир. Август психрометри ѐрдамида намликни АНИҚЛАШ жараѐнида Ренье формуласидан фойдаланиб абсалют намлик аниқланади. А= F – a ( T – Т 1 ) В Ассман аспирацион психрометридан фойдаланилганда абсалют намлик Шпрунг формуласи ѐрдамида аниқланади. А= F – 0/5 ( Т – Т 1 ) ------- 75 Бу ерда А – абсалют намлик F – максимал намлик Т – қуруқ термометрнинг кўрсаткичи Т 1 – нам термометрнинг кўрсаткичи а – психрометрик коэффициент ( атмосфера хавосида 0,00074, Биноларда 0,0011 га тенг). В – намлик аниқланаѐтган пайтидаги атмосфера босими. 755 – уртача атмосфера босими. Нисбий намлик психрометрик гигрометрлар ѐрдамида хам аниқланади. Намликнинг бу усул билан аниқлаш қуруқ ва нам термомтерлар кўрсаткичларидаги фарк ва хаво намлиги орасидаги богланишга асосланган. Бунда намлик қуруқ ва нам термометр кўрсаткичи, қуруқ ва нам термометрлар кўрсаткичлари орасидаги фаркга асосланиб, махсус жадваллар ѐрдамида аниқланади. Бундан ташкари хаво намлигини аниқлашда гигиена амалиѐтида гигрометр ва гигрограф асбобларидан хам фойдаланилади. Жумладан гигрограф асбобидан намликни муайян вақт оралигида ўзгариб туришини доимий тарзда ѐзиб олишда фойдаланилади. Бу асбоб хам термограф каби тузилишга эга бўлиб фақат кабул килувчи қисмда биметалл пластинка урнига ѐғсизлантирилган от ѐки соч толасидан фойдаланилади. Download 5.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling