Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат тиббиёт институти


Download 5.22 Kb.
Pdf ko'rish
bet40/112
Sana02.06.2024
Hajmi5.22 Kb.
#1837245
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   112
Bog'liq
Мехнат гигиена ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА

Иссиклик адаптацияси – бунинг асосида организмнинг турли 
физиологик жараѐнларини узаро боглаш ѐтади. Дастлабки боскичда 
адаптация термик таъсирланиш окибатида вужудга келувчи компенсатор 
механизмлар асосида амалга оширилади. Сунг эса нейрогуморал 
миханизмлар организмни ташки мухит Билан мослашувинийузага келтиради 
булар натижасида узгарган микроиклим шароитида организмни ташки 
мухитга мослашуви тургун холати – акклимитизация ташкил топади.
Нокулай микроиклим шароитида вужудга келувчи патологик холатлар. 
Гигиеник талабларга жавоб бермайдиган микроиклим шароитларида ишлаш 


84 
натижасида катор касалликлар вужудга келиши мумкин. Иситувчи 
микроиклим шароитида уткир касалликлар гипертермия , тери шиш 
касаллиги кузатилади. Гипертермия – тана хароратини кескин ошиши ( 40- 
41 о С) юрак уришини тезлашуви (2-2.5 марта ), профуз тер окиши, мушак 
сустлиги , куз жимирлаши, айрим холларда онг чалкашиши каби белгилар 
билан ифодаланади. Организмда сув-туз алмашинувини бузилишининг 
натижасида тери шиш касаллиги кузатилади. Тана харорати унча 
кутарилмайди, мушакларда огрик булиши (уюшиш) Билан алмашиниб 
туради. Иситувчи нокулай микроиклимни сурункали таъсирида вужудга 
келувчи касаллилар бир канча синдромлар куринишида булиши мумкин 
(ошкозон-ичаг, асаб тизими, юрак кон томир тизими). Инфра кизил 
нурланишлар таъсирида хам касалликлар юзага келади. Улар ичида уткир 
куѐш уриш касалликлари мавжуд. Бош огриги, бош айланиши, пульсни 
тезлашуви , нафас олишни тезлашуви , онгни чалкашиши ѐки хушдан кетиш , 
харакат координациясини бузилиши каби белгилар Билан ифодаланади. Кўз 
гавхарида 
инфракизил 
нурланишни 
ютилиши 
гавхар 
марказидан 
лойкаланиши - катаракта касаллигига олиб келаади. Гавхарнинг 
лойкаланиши аввал инфракизил нурланиш манбаига якинрок куздан 
бошланади. Совутувчи микроиклим - бу шароитда ишловчиларда вужудга 
келувчи касалликлар ангиоспастик холатлардир. Бундан ташкари, периферик 
асаб тизими бел-думгаза радикулити, юз нерви невралгияси, томир ва мушак 
ревматизми, цистит, пиелит, бронхит, миозит, миалгия ва бошкалар. 
Совутувчи микроиклим шароитида ишловчиларда умумий шамоллаш
касалликлари 2,5 марта ортик учрайди.
Иситувчи микроиклим шароитларини салбий таъсирини олдини 
олиш чора – тадбирларининг асосий йуналишлари. Микроиклим 
курсаткичлари гигиеник талабларга жавоб бермаган холларда юкорида кайд 
этилган окибатларни олдини олиш турли йуналлишларда амалга оширилади. 
Бу масалада ишлаб чикариш корхоналарини лойихалаштиришда цехлардаги 
микроиклим шароитларини кузда тутиш лозим. Технологик жараѐн ортикча 


85 
иссиклик чикадиган цех бинолар деразаларини шимол томонга ва жануб 
тарафга каратилган булиши максадга мувофик. Бундай жойлаштирилиш 
бинолар ичига куѐш нурларидан тугридан тугри тушиши натижасида хона 
хавосини исишини олди олинади. Маълумки , согломлаштириш чора 
тадбирлари орасида зарарли омилни бевосита манбада йукотиш ѐки кескин 
камайтиришга каратилган чора тадбирлар энг самарадор хисобланади. Бу 
йуналишда техник технологик тадбирлардан ишлаб чикариш ишларини 
механизациялаштириш, автоматлаштириш, работотехникадан фойдаланиш 
яхши натижалар беради. Замонавий технологик жараѐнлар хам мухим урин 
эгаллайди. Бу уринда металларни оддий усулда киздиришни юкори 
частоталик тон воситасида киздиришни курсатиш мумкин. Иситувчи 
микроиклимни вужудга келишини олдини олишда технологик ашѐлар 
сатхидан яъни иссиклик манбаидан иссикликни таркалишини олдини олиш 
чораларини жорий этилиши яхши натижалар беради . Бу иссиклик манбалари 
сатхларини иссиклик сигимини катта булган материаллар Билан коплаш 
(асбест коришмаси, орасидан совук су вѐки совук хаво утадиган кобиклар) 
манбадан чикувчи инфракизил нурланиш ва конвекцион иссикликни 
камайтиради. Манбадан чикаетган инфра кизил нурланишни таъсирини
камайтиришда иссиклик сигими юкори булган жисмдан тайѐрланган 
манбаи ва иш жойлари оралигида урнатиладиган экранлар хам яхши Самара 
беради . Киздириш печлари очик кисмини сув пардаси билан хам тусишдан 
фойдаланилади . Бевосита иш жойларидаги хавонинг физик холатини 
гигиеник талабларга мос булишини таъминлаш максадида сантехник чора 
тадбирлардан вентиляциядан фойдаланилади. Ортикча хавога чикувчи 
иссиклик Билан курашишда табиий вентиляция аэрация яхши натижалар 
беради. Аммо уни ташкил этишдаги катор талаблар булганлиги сабабли 
аэрациядан хар доим фойдаланиш иложиси йук. Бундай холларда сунъий 
вентиляциянинг умумий хаво олиб келувчи кв олиб кетувчи турлардан 
фойдаланилади. Бу турдаги вентиляциядан фойдаланганда хонага 
Бериладиган хаво хароратини керакли даражада булишини таъминлашга 


86 
алохида эътибор бериш керак. Иш жойиларида таъсир этувчи инфра кизил 
нурланиш даражаси 350 Вт\м 2 дан ортик булган холларда , ишловчи 
иссиклик холатини Яхшилаш максадида хаво душларидан хам 
фойдаланилади. Душдан чикувчи хаво инфра кизил нурланиш даражасига 
кура маълум харорат ва тезликда булиши керак. Тиббий профилактик чора – 
тадбирлар ичида иш жойларидаги микроиклим курсаткичлари устидан
назорат утказиш мухим уринни эгаллайди (С анитар меъѐрлари ва 
коидалари № 0203-06 талабларига мос булиши керак). Ишловчилар иссиклик 
холатини яхшилашда ишлаш ва дам олишни тугри ташкил этиш хам мухим 
ахамиятга эга. ―Иссиклик‖ цехларида ишловчиларни дам олиш жойлари 
организмдан иссикликни конвекция ва нурланиш йули билан чикишни 
таъминловчи шароитга эга булиш керак. Бунга эришиш учун дам олиш 
хоналари хавосини конденционарлар воситасида бошкариш ва хона 
деворлари пасайтирилган(орасиан кувурнлар оралик совук сув утказиш йули 
билан). Иссик иклим шароитида ишловчиларда сув туз алмашинувидаги 
узгаришларини олдини олиш максадида ишчиларни 0.5% натрий хлоридни 
газланган совук ичимлик суви Билан таъминлаш тавсия этилади. Шахсий 
химоя воситалари махсус иссиклик сигими юкори булган матодан тикилган 
кийим бош, махсус бош кийимлардан иборат булиши керак. Инфракизил 
нурланишларни ишчилар кузига таъсирини олдини олиш учун
махсус шишали куз ойнаклар Билан таъминланишлари керак. Совутувчи 
микроиклим шароитларини салбий таъсирини олдини олиш чора 
тадбирларининг 
асосий 
йуналишлар. 
Совутувчи 
микроиклим 
иш 
шароитларини организмга салбий саъсирини олдини олишда юкорида 
келтирилган техник ва технологик йуналишдаги чоралар Билан бир каторда 
хоналарни совиб кетишини олдини олиш чоралари мухим ахамиятга ега. Бу 
йуналишда хоналарни йилнинг совук даврида иситишини йулга куйиш 
бевосита амалга оширилиши мумкин. Хона хароратини бу даврда гигиеник 
талаблар даражасида булишини таъминлашда хонага берилаѐтган умумий 
хаво олиб келувчи вентиляция воситасида, хавони махсус таѐрлаш 


87 
мосламаларида иситиш хам яхши смара беради. Хоналарни хавосини 
совушини олдини олишда дарвоза эшикларга иссик хаво олиб келувчи 
вентиляция учун иссик хаво бевосита хонада ўрнатилган мосламалар 
ѐрдамида иситилади. Нокулай метеорологик омил таъсирида ишловчиларни 
махсус озука махсулотлари билан таъминланиши хам йўлга куйилиши керак. 
Метеорологик омилни ишловчилар организмига салбий таъсирини 
камайтиришда мехнат гигиенаси врвчи олиб борадиган санитария маорифи 
ишлари мухим ахамиятга эга.

Download 5.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling