Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат тиббиёт институти


Нафас олиш системасинингфункцияларини текшириш


Download 5.22 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/112
Sana02.06.2024
Hajmi5.22 Kb.
#1837245
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   112
Bog'liq
Мехнат гигиена ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА

Нафас олиш системасинингфункцияларини текшириш. 
Нафас олиш системасининг иш бажарганда ўзгарадиган энг асосий 
кўрсаткичлардан бири бўлиб, ўпка вентиляцияси ва нафас олиш тезлиги 
ҳисобланади.
Ўпка вентиляцияси – бу бир дақиқа давомида ўпка орқали нафас 
олиш жараѐнида ўтадиган ҳавонинг ҳажмидир. Ўпка вентиляцияси Дуглас 
услуби бўйича аниқланади. Бунда махсус газ қопидан (Дуглас қопи ҳам 
дейилади), нафас ниқобидан (маска), уч йўлли жўмракдан, газ ҳисоблагичдан 
ва уларни бир-бирига туташтирувчи гофриланган резина шлангдан 
фойдаланилади. Аниқлаш тартиби қуйидагича: юқорида айтилган газ қопи 
(унинг ичидаги ҳавоси сикиб чиқарилган бўлиши шарт), нафас ниқоби билан 
уч йўлли жўмрак
воситасида туташтирилади ва текширилувчи нафас ниқобни юзига ва бошига 
кийиб унда нафас ола бошлайди. Бунда албатта вақт белгиланиши шарт (3-5 
дақиқа). Кейин газ қопига тўпланган газ нафас билан чиқарилган ҳавони 
шланг орқали газ ҳисоблагичдан ўтказилиб, унинг ҳажми аниқланади ва бу 


22 
ҳажмни нафас чиқарилган дақиқалар сонига бўлиб ўпка вентиляцияси 
аниқланади. Бу кўрсаткичлар 4 дақиқа (л/мин) ларда ифодаланади. Бир-бири 
билан таққослаб бўладиган натижалар олиш учун, одатда ўпка 
вентиляциясининг ҳажми нормал ҳолатга келтирилади (яъни 760 мм. сим. 
уст. Тенг атмосфера босими ва 00C даги ҳолатга), бунинг учун қуйидаги 
формуладан фойдаланилади:
273 B
U0=Ut
(273+T) 760
Бунда:
U0 – нормал ҳолатда келтирилган ҳаво ҳажми;
Uт – газ ҳисоблагичда аниқланган ҳаво ҳажми;
Т – газ ҳисоблагичда ўрнатилган термометр ѐрдамида аниқланган нафас 
ҳавосининг температураси;
B – текшириш пайтидаги атмосфера босими.
Бу ҳисобни осонлаштириб, нормал ҳолатдаги ҳаво ҳажмини топиш учун 
махсус ишлаб чиқилган тайѐр жадваллардан фойдаланилади.
Нафас олиш тезлигини (бир дақиқадаги нафас олиш ҳаракатларининг 
сони) кўкрак қафасининг экскурсиясини вақт бирлиги ичида санаш йўли 
билан аниқланади. Аммо бу усулда нафас олиш тезлигини иш пайтида 
аниқлаш унчалик аниқ натижалар бермайди. Шунинг учун объектив ва 
сифатли натижалар олиш учун пневмокимограф, деб аталувчи махсус 
асбобдан фойдаланилади. Унинг тасмасимон эластик ҳаво камераси бўлиб, у 
кўкрак қафасига (кўкрак билан нафас олганда) ѐки қоринга (қорин билан 
нафас олганда) айлантириб махкамлаб кўйилади. Ҳаво камераси узун 
ингичка резина шланг билан Морей барабанчасига туташтирилади ва 
натижада ѐпиқ система ҳосил бўлади. Нафас олган пайтда ҳаво камерасидаги 
ҳаво сикилиб, шланг орқали Марей барабанчаси ичидаги босимни оширади 
ва барабанча кенгайиб, унга ўрнатилган махсус перони Ҳаракатга келтиради, 
яъни у тепага кўтарилиб, айланиб турадиган махсус барабанча ўрнатилган 


23 
коғозга чизади. Нафас чиқарилганда перо пастга тушиб, яна чизади ва шу 
тариқа нафас олиш жараѐнининг график тасвири ҳосил бўлади. Агар 
пневмокимографда вақт ҳам белгиланса, бу ѐзувдан нафас олиш тезлигини
нафас олиш ва чиқариш характерини, яъни узунлигини аниқлаш мумкин. 
Нафас олиш чукурлигини (яъни бир марта эркин нафас олгандаги ҳаво 
ҳажмини) аниқлаш учун ўпка вентиляция ҳажмини бир дақиқадаги нафас 
олиш сонига бўлинади. Бу кўрсаткич л/см
3
ларда ифодаланилади. 

Download 5.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling