Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат тиббиёт институти


Download 5.22 Kb.
Pdf ko'rish
bet44/112
Sana02.06.2024
Hajmi5.22 Kb.
#1837245
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   112
Bog'liq
Мехнат гигиена ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА

Ҳаракат алгоритми.
1. Тоза фильтрни тортиш, унинг массасини фильтр тутгичининг 
дастасига ѐзиб қўйиш (m1).
2. Ҳаво намунасини тортиб ўтказиш учун керакли тизимни тўплаш.
3. Фильтр орқали 15-20 л/дақ. тезликда 3-5 дақ. давомида текширилувчи 
ҳавони ўтказиш.
4. Фильтр орқали ўтказилган ҳаво ҳажмини аниқлаш.
5. Чангланган фильтр вазнини тортиш (m2).


94 
6. Чангланганликни ҳисоблаш: Х = (m1- m2) : V х 1000 мг/м3.
7. Чангланганлик даражасини ―Х‖ ни мазкур турдаги чангнинг РЭМ 
билан таққослаш ва мазкур шароитни ҳисобга олиш орқали баҳоланади 
(ишлаб чиқариш муҳити, атмосфера ҳавоси).
 
 
Вазиятли масалалар. 
№1. 
Металл қуйиш цехида иш жойида хаводаги чанг миқдори тортиш усули 
билан аниқланганда чангни миқдори 30 мг/м3 га тенглигини аниқланади. 
Чангнинг таркибида 6-8% SO2 мавжуд. Чанг махаллий хаво тортувчи 
мосламалар (панжара кўринишида) ѐрдамида 0,7 м/сек тезликда тортилади 
(паст томонга).
Қуйидаги саволларга жавоб беринг:
1. Ҳаводаги чангнинг миқдорига Давлат стандарти 12.1.005-88 асосида 
баҳо беринг.
2. Керакли соғломлаштириш чора тадбирларини таклиф этинг.
Жавоби:
1 Давлат стандарти 12.1.005-88 "Иш жойларини хавоси" га биноан 
таркибида кремний оксиди бўлгани учун РЭМ 4 мг/м3 га тенг бўлиш керак. 
Иш жойидаги чангнинг миқдори меъѐридан 7 маротаба меъѐридан ортиқ.
2. Чора тадбирлар:
А) техник-технологик: автоматизациялаш, механизациялаш, дистанцион
бошқариш;
Б) санитар-техник: махаллий ҳаво олиб кетувчи ва умумий ҳаво олиб 
келувчи, вентиляция тизимларини ўрнатиш, манбада намлаш;
В) Тиббий-профилактик: чанг миқдори устидан доимий назорат олиб 
бориш, тиббий кўриклар, ингаляторийлар ташкил этиш, меҳнат ва дам 
олишни тўғри ташкил этиш, ШХВлар дан фойдаланиш.
№2. 


95 
Пахта тозалаш заводининг қуритиш ва тозалаш цехларида чангни 
миқдори аниқланганда иш жойлардаги чангни миқдори 42 мг/м3 га тенглиги 
аниқланди. Чангни таркибида 3-5% SO2 мавжуд.
Қуйидаги саволларга жавоб беринг:
1. Давлат стандартлари 12.1.005-88 "Иш жойлари ҳавоси"га биноан 
таркибида кремний оксиди бўлган чангларга гигиеник баҳо беринг?
2. Чангни дисперслигини аниқлаш усулини ва аниқлаш тартибини 
айтинг.
3. Профилактик чора тадбирларни айтинг.

Download 5.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling