Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат тиббиёт институти
Download 5.22 Kb. Pdf ko'rish
|
Мехнат гигиена ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Керакли асбоб ускуналар
- Санаш усулли.
Тортиш усули. Бу усул чангланган ҳавонинг маълум миқдорини аввалдан оғирлиги аниқ бўлган фильтр (сўрғич) қоғозлар орқали ўтказилиб, унинг сатҳида ушланиб қолган чанг миқдорига қараб ҳисоблаш йўли билан мг/м3 да аниқлашга асосланган. Керакли асбоб ускуналар: 90 бўлади. Бу мақсадларда саноат ишлаб чиқарилган электр зарядланган матодан ишланган АФА фильтрларидан кенгфойдаланилади. Бу мақсадларда оддий фильтр қоғозлари ва ѐғсизлантирилган пахтадан ҳам фойдаланиш мумкин. – аллонжлар. Ҳаво торткичи – аспиратор. – реометр. Аллонж ва АФА фильтри. Аниқлаш тартиби: 1. Фильтрларни оғирлигини аналитик тарози ѐрдамида аниқлаш; 2. Иш жойига асбоб ускуналарни жойлаштириш (ҳаво намунаси олинадиган жойни аниқлаш ва аллонжларни ўрнатиш); 3. Керакли ҳаво тезлигини белгилаш (чанг учун фильтр орқали ўтадиган ҳавонинг тезлиги 10 л/мин. дан кам бўлмаслиги тавсия этилади); 4. Намуна олиш; 5. Фильтрларни қайта тортиш ва оғирлик фарқини аниқлаш; 6. Ҳисоб-китоб ишлари олиб бориш. (m2-m1)*1000 X = -------------------------- V20 m1 – фильтрнинг намуна олинмасдан олдинги оғирлиги (мг) m2 – ҳаво намунаси олингандан сўнгги ог;ирлиги. V20 – фильтрдан ўтказилган ҳаво ҳажмини нармал шароитга келтирилган миқдори, бу қуйидагича бажарилади. V20 = Вт*К Т – намуна олиш вақти. Олинган натижани гигиеник меъѐрга таққослаш йўли билан баҳолаш. Чангнинг меъѐри ГОСТ 12.1.005-88 да кўрсатилган ва қуйидаги принциплар 91 асосида меъѐрланган. Чанг кимѐвий таркибига қараб меъѐрланади. Таркибида бир неча хил модда бўлган чанглар энг зарарли қисми бўйича меъѐрланади. Таркибида SiO2 бор чанг бу фиброген чанглар дейилади ва унинг миқдори бўйича меъѐрланади. Агар чангнинг таркибида SiO2 70 % дан юқори бўлса РЭМ 1 мг/м3 10-70% гача 2 мг/м3 2-10% гача 4 мг/м3 2% гача 6 мг/м3 Санаш усулли. Юқорида келтирилган чанг миқдорининг асосий аниқлаш усулларидан ташқари яна бир қўшимча санаш усули мавжуд. Бу усул ѐрдамида бир см3 ҳавода бор бўлган чанг заррачаларининг сони аниқланади. Бунинг учун махсус усуллар (Оу экс камерада) ѐки А3–5 асбобидан фойдаланилади. Амалда бу усул жуда кам қўлланилади, чунки олинган натижага баҳо бериш учун тасдиқланган меъѐр мавжуд эмас. Чанг заррачаларининг катта- кичиклиги тўғрисидаги маълумот муҳим аҳамиятга эгадир. Чунки чанг заррачаларининг ҳавода сузиб юриш муддати ва нафас йўлларидан ўтиб ўпка сатҳигача етиб бориши айнан шу хусусияти билан боғлиқ. Download 5.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling