1.Электр заряд тушунчаси. Зарядланган зарраларнинг узаро харакати. Электр майдон.
Зарядларга ўзаро таъсир этувчи куч зарядланган зарядлар кўпайтмасига тўғри пропорционал, улар орасидаги масофа квадратига тескари пропорционал. Зарядланган заррачаларнинг ўзаро таъсир кучларини ҳисоблаш формуласи КУЛОН қонуни деб аталади. Зарядланган жисм атрофида бир бирини тортиш ва итариш кучларини намоён этувчи майдон бўлади. Бу майдон ЭЛЕКТР майдон деб юритилади. Электр майдон материянинг бир тури бўлиб, шу майдон орқали зарядланган заррачаларнинг ўзаро ҳаракати ва таъсири амалга оширилади. Зарядлари ўзгармайдиган майдон ЭЛЕКТРОСТАТИК майдон деб юритилади.
2. Электр токи ва кучланиш.
Электронларнинг тартибли ҳаракати орқали зарядли заррачаларнинг ўтказгичнинг бир нуқтасидан иккинчи нуқтасига кўчиб ўтиши ЭЛЕКТР ТОКИ деб аталади, қисқача ТОК дейилади. Ток миқдорини аниқлаш учун маълум вақт оралиғида заряд ўзгаришини билиш керак бўлади. Вақт ўтиши билан қийматини ўзгартирмайдиган ток ЎЗГАРМАС ток деб аталади. Вақт ўтиши билан қиймати синусоидал қонун бўйича ўзгарадиган ток ЎЗГАРУВЧАН (гармоник) ток деб аталади.Электр занжирининг бирон бир қисмидаги КУЧЛАНИШ деб шу қисмнинг чекка нуқталаридаги потенциаллар фарқига айтилади.КУЧЛАНИШ электр занжирининг қаршилиги орқали оқиб ўтаётган токнинг шу қаршилик миқдори кўпайтмасига тенг
3.ЭЗ тарифи ва уларнинг элементлари
Электр занжирлари деб электромагнит жараёнларини ифода-ланишда электр юритувчи куч, ток ва кучланиш тушунчаларидан фойдаланиш мумкин бўлган, электр токи оқиши учун йўлларни ҳосил қилувчи қурилмалар ва объектлар мажмуаларига айтилади.Электромагнит энергиясининг манбаларига энергия-нинг у ёки бу туридан – иссиқлик, кимъёвий, ядро, қуёш, шамол, механик ҳаракат энергияси ва ҳ.к. – электромагнит энергиясига айлантирувчи генератор қурилмалари киради.занжирнинг манбаларини актив элементлар, қол-ганларини эса пассив элементлар деб аталади. Занжирнинг пассив элементлари қаторига резисторлар, конден-саторлар ва индуктивликлар киради.
|
4. Тармокланган ва тармокланмаган ЭЗ лар
Ҳамма электр занжирлари ТАРМОҚЛАНГАН ва ТАРМОҚЛАНМАГАН занжирларга бўлинади. Электр занжир элементларидан ҳар хил миқдордаги токлар ўтса бундай электр занжири ТАРМОҚЛАНГАН электр занжири деб аталади. Электр занжир элементларидан бир хил миқдордаги токлар ўтса бундай электр занжири ТАРМОҚЛАНМАГАН электр занжири деб аталади.
5. Утказгич каршилиги. Солиштрма каршилик
O’tkazgichning barcha nuqtalarida tartibli xarakatlanayotgan zaryadlardan tashqari tartibsiz elektronlar ham mavjud bo’ladi oqibatda ular o’tkazgich orqali o’tayotgan tokning tartibli xarakatiga xalaqit beradi.Bu holatb o’tkazgichning yoki materialning qarshiligi deb yuritiladi.O’tkazgich qarshiligi o’zgarmas tok zanjirlarida R va o’zgaruvchan tok zanjirlarida r bilan belgilanadi.Solishtirma qarshilik. O’tkazgichlarning qarshiligi shu o’tkazgich o’tkazgich tayyorlangan materialning xususiyatiga bog’liq bo’ladi. Shun maerialni bir biri bilan taqqoslash xususiyatlarini aniqlash maqsadida solishtirma qarshilik ρ tushunchasi kiritilgan va (RO’ deb o’qiladi ) 1m2 kesimga ega bo’lgan 1m uzunlikdagi o’tkazgich qarshiligi solishtirma qarshilik deb ataladi va quyidagi formula orqali hisoblanadi
6.ЭЗ даги тугун ва шахобча контур
Электр занжири схемасининг шохобчаси деб занжирнинг шундай қисмига айтиладики, унинг ихтиёрий бўлагида токнинг миқдори доимо бир хил бўлади.Электр занжирининг тугунлари деб шохобчаларнинг уланган нуқталарига айтилади. Тугун электр схемасида нуқта билан белги-ланади.Электр занжири контури деб, бирнеча шохобчалар-дан ўтган ихтиёрий берк йўлга айтилади
7.Кувват ва энергия
Кувват кучланиш ва ток кучининг купайтмасиг атенг. Вакт бирлиги ичида бажарилган иш кувват дейилади. Занжирнинг иш бажара олиш кобиляти энергия дейилади.
|
8.Резистив элемент(резистор) ваунингхоссалари. ВАХ
Резистордеб электр энергияси сарф-ланиб, унинг ҳусусиятлариU=R·iёки i=G·Uбоғланишлар билан ифодаланган элементга айтилади.Бу холатда электр энергияси иссиқлик энергиясига айланади, элементда сақланиб қолмайди.
9.Индуктив элемент(галтак) ваунингхоссалари. ВАХ
Электромагнит энергияни заҳиралаш хоссасига эга бўлган, физик хусусиятлари Ψ=L·i тенглама билан ифодаланувчи индуктив ғалтакни идеаллаштирилган элементи индуктивлик элементи (ёки индуктив-лик) дейилади. L пропорционаллик коэффициенти индуктивлик дейи-лади ва Генри [Нп] ўлчов бирлигига эга. ИНДУКТИВЛИК ЭЛЕМЕНТИ қурилмада магнит майдон борлигини ифодалайди. Ўзгармас ток бўйича қаршилик кўрсатади. Индуктив элементида магнит майдон энергияси сақланиб қолади. Вебер ампер характеристикаси келтирилган (ВебАХ).
10 Сигим элемент(кондесатор) ваунингхоссалари. ВАХ
Электр энергиясини заҳиралаш хоссасига эга бўлган, физик хусу-сиятлари q=C·u тенглама билан ифодаланувчи конденсаторнинг идеал-лаштирилган элементи сиғим элементи дейилади. С пропорционаллик коэффициенти сиғим дейилади ва Фарада [F] ўлчов бирлигига эга.
|