1. Электр заряд тушунчаси. Зарядланган зарраларнинг узаро харакати. Электр майдон
Электр ўтишда заряд ҳаракати, диффузия токи
Download 0.71 Mb.
|
1. Электр заряд тушунчаси. Зарядланган зарраларнинг узаро харака-fayllar.org
- Bu sahifa navigatsiya:
- 43.p-n ўтишнинг тескари уланиши
- 44.р-n ўтишдаги тешилиш турлари.
- 45.Яримўтказгич диодни электр схемада белгиланиши, асосий параметрлари ва қўлланиш соҳалари.
- 46.Яримўтказгич стабилитронни электр схемада белгиланиши, асосий параметрлари ва қўлланиш соҳалари.
41.Электр ўтишда заряд ҳаракати, диффузия токи, дрейф токи, инжекция ва экстракция токлари.Yarimutkazgichda elektir toki elektir maydon tasiridan tashqari , harakatchan zaryat tashuvchilar konsentratsiyasi gradiendi hisobiga ham hosil bukishi mumkin. Кўпгина заряд ташувчилар р-n ўтиш орқали қўшни соҳаларга диффузия ҳисобига р-n ўтиш майдонига қарама – қарши равишда силжийдилар. Улар диффузия токини юзага келтирадилар. Асосий заряд ташувчиларнинг р-n ўтиш орқали ҳаракати билан бир вақтда, р-n ўтиш улар учун тезлатувчи бўлиб таъсир кўрсатаёган майдон таъсирида асосий бўлмаган заряд ташувчилар ҳам ҳаракатланадилар. Асосий бўлмаган заряд ташучилар оқими дрейф токини юзага келтиради.Яримўтказгич ҳажмига ноасосий заряд ташувчиларни “пуркаш” (киритиш) ҳодисаси инжекция деб аталади. p-n ўтиш тескари уланганда контактлашувчи яримўтказгичлардан ноасосий заряд ташувчилар “тортиб олинади”. Тескари ток экстракция токи деб аталади. 42.p-n ўтишнинг тўғри уланиши. Агар p-n ўтишга ташқи кучланиш U0 берилса мувозанат бузилади ва ундан ток оқиб ўта бошлайди. Кучланиш манбаининг мусбат қутби p – соҳага, манфий қутби эса n – соҳага уланса, p-n ўтиш тўғри уланган ёки тўғри силжитилган деб аталади. Бунда кучланиш манбаи ҳосил қилаётган электр майдон йўналиши p-n ўтиш ички электр майдони йўналишига тескари бўлгани учун натижавий майдон кучланганлиги камаяди. Бу ўз навбатида p-n ўтишдаги потенциал тўсиқ баландлигини qU0 га камайишига олиб келади. Натижада p-n ўтиш кенглиги ҳам кичиклашади 43.p-n ўтишнинг тескари уланиши. р – n ўтиш тескари уланганда ташқи U0 кучланиш манбаининг мусбат қутби n – соҳага, манфий қутби эса р – соҳасига уланади. Бунда ташқи электр майдон р – n ўтишнинг ички электр майдони билан бир томонга йўналган бўлади, шу сабабдан потенциал тўсиқ қиймати q(UK+U0) ва кенглиги ортади (lТЎҒ). 44.р-n ўтишдаги тешилиш турлари. Ўтишнинг тешилиш турлари икки гуруҳга бўлинади: электр ва иссиқлик. Электр тешилишининг икки механизми мавжуд: кўчкисимон ва туннель тешилиш. Кўчкисимон тешилиш нисбатан кенг р-n ўтишларда содир бўлади. Бундай ўтишда тескари кучланишда электрон ва коваклар зарба ионизацияси учун етарли бўлган энергия оладилар ва натижада қўшимча электрон-ковак жуфтлар ҳосил бўлади. Бу жуфтликларнинг ҳар бир ташкил этувчиси, ўз навбатида, электр майдонида тезлашиб, яна янги жуфтликни юзага келтиради ва х.з. Заряд ташувчиларнинг бундай кўчкисимон кўпайиши натижасида ўтишдаги ток кескин ортади. Тор р-n ўтишга эга бўлган ярим ўтказгичларда туннель эффектига асосланган туннель тешилиш содир бўлади. Uтес Uчег етганда заряд ташувчиларнинг бир соҳадан иккинчисига энергия сарф қилмасдан ўтишига имкон яратилади (туннель эффекти). Uчегнинг янада ортиши билан шунча кўп заряд ташувчилар туннель ўтиши содир этадилар ва тескари ток кескин ортиб боради. Р-n ўтишда иссиқлик тешилиши тескари ток ўтиш натижасида ўтишнинг қизиши ҳисобига содир бўлади. Тескари ток, иссиқлик токи бўлиб, у ортган сари қизиш ҳам ортади. Бу ҳолат токнинг кўчкисимон ортишига олиб келади, натижада р-n ўтишда иссиқлик тешилиши юз беради ва у ишдан чиқади. 45.Яримўтказгич диодни электр схемада белгиланиши, асосий параметрлари ва қўлланиш соҳалари. Яримўтказгич диод деб бир (ёки бир неча) электр ўтишларга эга икки электродли электрон асбобга айтилади. Диодлар радиоэлектрон қурилмаларда ишлатилиши ва бажарадиган вазифасига мувофиқ таснифланадилар. 1. Статик қаршилик [Ом] ; 2. Дифференциал қаршилик [Ом] 3. Характеристика тиклиги [А/В] . Maxsus vazifalarni bajaruvchi diodlarda p-n utishning turli elektro fizik xususiyatlaridan , masalan, teshilish hodisaaridan , fotoelektrik hodisalardan , manfiy qarshiliklarga ega sohalarda mavjudligidan va boshqalarda foydalaniladi. Maxsus vazifalarni bajaruvchi diodlar , xususan uzgarmas kuchlanishni barqarorlash , optik nurlanishni qayd etish, elektr sxemalarda signallarni shakillantirish va boshqa vazifalarni amalga oshirish uchun qullaniladi. 46.Яримўтказгич стабилитронни электр схемада белгиланиши, асосий параметрлари ва қўлланиш соҳалари. Стабилитрон деб схемаларда кучланиш қийматини барқарор (стабил) сақлаб турувчи яримўтказгич асбобга айтилади. Стабилитрон сифатида ВАХида ток қиймати кескин ўзгарганда кучланиш деярли ўзгармайдиган соҳа мавжуд бўлган электрон асбоблардан фойдаланилади. Бундай соҳа кремнийли яримўтказгич диод электр тешилиш режимида ишлаганда кузатилади. Шунинг учун яримўтказгич стабилитрон сифатида кремнийли диодлардан фойдаланилади. , Download 0.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling