Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон давлат тиббиёт институти


Чангларнинг физик-химик хоссалари ва уларнинг гигиеник ахамияти


Download 5.22 Kb.
Pdf ko'rish
bet48/112
Sana02.06.2024
Hajmi5.22 Kb.
#1837245
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   112
Bog'liq
Мехнат гигиена ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА

Чангларнинг физик-химик хоссалари ва уларнинг гигиеник ахамияти. 
Фиброген таъсирли аэрозолларнинг организмга таъсири унинг физико-
кимѐвий хоссаларига, таъсир вактига, микдорига, захарлилик хусусиятига ва 
организмнинг индивидуаллигига богликдир. Чангларнинг дисперслиги 
уларнинг хаводаги турлилиги, нафас йулларига кириш ва канча чукурликка 
кириб бориш имкониятини белгилайди. Чангларнинг улчами канча кичик 
булса, улар нафас йулларига шунча чукур кириб боради , упкада шунча куп 
ушланиб колади ва фиброгенлик хусусиятини оширади. Нафас олганда 
альвеолаларга асосан 5 МКМ гача катталикдаги заррачалари киради. 
Фиброгенлик хусусияти буйича 1-2 МКМ булган чанглар жуда хавфли 


102 
хисобланади. Чанг заррачаларини дисперслик нарасини ошиши билан 
уларнинг солиштирма юзасининг катта булишига олиб келади ва чангни 
шикастланишлар ривожланишида хал килувчи роль уйнайди. Агарда 1 см3 
хажмдаги каттик кисмини 0,1 МКМ улчамли заррачаларгача майдаласак 
унинг умумий юзаси 6 дан 600000 см2 га купаяди, яъни 100000 мартагача 
ортади. Чанг заррачалари уз юзаларига турли газлар. Зарарли парларни 
бириктириб олиш (адсорбцион) хусусиятга эга булиши, бу эса уз навбатида 
унинг захарлилик хусусиятини оширади ва портлаш, ѐниш хавфини 
орттиради (кумир, канд, ун, крахмал ва бошка чанглар). Чангларни хавода 
канча вакт муаллак холатда булиши ва ерга тушиш тезлиги унинг 
дисперслиги билан борликдир. Субмикроскопик звррвчалар 0,25—0,1 мкм ва 
ундан кам булган чанглар Броун харакати коидаларига буйсунган холда 
хавода узок вакт айланиб юради. Чанг заррачаларининг 0,1—100 мкм 
улчамларидарилари Стэке конунига биноан ерга секин тушади (эркин тушиш 
тезлигига асосан). 100 мкм ва ундан ортик булган заррачалар Ньтон конунига 
буйсунган холда ерга тортиш кучи таъсирида ортиб борувчи тезлик 
окибатида дарров ерга тушади. Чангнинг кимѐвий таркиби. Ишлаб 
чикаришда чанглар асосан аралаш булгани учун хам кимѐвий таркибидан 
унинг хавфлилиги ва ва зарарлилиги белгиланади. Фиброген таъсири бор 
чангларни кучлилиги ва захарлилиги унинг таркибида кремний (П)-океиди 
борлиги билан ифодаланади. Меделеев маълумотига кура углерод тирик ва 
усимлик дунѐсининг асосий кисмини (тартибини) белгиласа, кремний эса ер 
катламининг асосини ташкил этади. У ер катламининг 27,6 % ни ташкил 
этади. Эркин кристалл. Кремний(П)-океидиг кварц чанглари энг агрессив, 
фибраген чанг хисобланади. ЭРУВЧАНЛИГИ. Фиброген чангларнинг 
агрессивлиги уларнинг эрувчанглиги билан турри пропорционал булмайди. 
Масалан, кварцга караганда аморф кремнийнинг эрувчанлиги юкори, лекин 
кварцнинг фиброген активлиги анча куп. Эрийдиган чанглар нафас 
йулларида тутилиб, сурилади ва конга утади, организмга курсатадиган 
кейинги таъсири уларнинг кимѐвий таркибига боглик. Ёмон эрийдиган 


103 
фиброген чанглар организмга салбий таъсир этиб, упкада тупланади. Яхши 
эрийдиган чангларнинг баъзи турлари (канд, крахмал, баъзи тузлар) 
организмдан тез чикиб кетади ва хавф уйготмайди. Аксинча, захарли 
чангларнинг яхши эриши (симоб, кургошин,мис,кадмий) организмга
зарарли таъсир курсатади. Ишлаб чикариш жараѐнида чанг хосил булишида 
заррачаларнинг 85-95 % мусбат ѐки манфий зарядланади. Анча йирик 
заррачалар куп зарядли булади. Мусбат зарядли аэрозоллар тургунлиги кам 
булади., улар мусбат ва манфий зарядли заррачаларнинг булиши чанг 
заррачаларининг йириклашиши ва тушишини тезлаштиради. Конденсация 
аэрозоллари аэрозоль дезинтерацияга караганда кам зарядли булади.

Download 5.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling